Кичик гуруҳда ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Икки ѐшли бола қалам, мўйқаламни тўғри ушлаши мумкин, лекин унинг тажрибалари кам, бажара олиш ва билиш қобилиятлари йўқ, қўл ҳаракатлари етарлича ривожланмаган. Шунинг учун асосий вазифалар болаларга умумий тарбиявий таъсир қилиш билан боғлиқдир. Кичик гуруҳда ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар: Расм чизиш жараѐнига қизиқишни уйғотиш.
Расм чизиш материаллари «қалам, бўѐқлар» ва улардан фойдаланиш усуллари билан таништириш.
Катта ѐшли одам чизган расмни, предметнинг тасвири деб тушунишни ўргатиш.
Тўғри ва эгри чизиқларни, шаклларни чизишни ўргатиш. Бу гуруҳнинг дастури кейинги гуруҳларнинг дастуридан босқичма-босқич мураккаблашиб бориши билан фарқланади. Расм чизишнинг биринчи машғулоти қоғоз ва қалам билан таништиришдан бошланади. Бу материалларнинг ўйинчоқлардан болаларга маълум бўлган турли хил предметлардан фарқ қилишини педагог болаларга тушунтиради. Қаламлар билан турли фаолият турларини бажариш мумкин. Қоғоз тоза эди, қаламнинг ҳаракатланишидан унда излар пайдо бўлди. Қаламнинг очилган учи қоғозда из қолдиради. Икки учи эса, из қолдирмайди. Агар секин босилса, қоғозда унинг излари кўринмайди. Агар қаттиқ босилса, қоғоз йиртилиб кетиши мумкин. Бундай тушунтиришни ва ҳаракатларни кўрсатиб бериш болаларда расм чизишга қизиқишни ўйғотади. Булардан ташқари оддий техник кўникмаларни қалам, мўйқаламни тўғри ушлаш, улардан тартибли фойдаланиш. Бўѐқни мўйқаламнинг учига олишни билиш кабиларни ўргатишни дастур ўз ичига олган
Бу гуруҳ болалар (3 ѐшли болалар) психологик жиҳатдан ривожланади, турмуш тажрибалари ўсади. Тарбиячи бу ѐшдаги болалар билан расм бўйича машғулот олиб борганда болаларнинг расмга нисбатан қизиқишларини орттиради. Бу гуруҳда болаларнинг расм ишининг сифати эмас, балки иш жараѐни қизиқтиради. Расм бўйича барча гуруҳ болалари тарбиячининг оғзаки кўрсатмаларини тинглашга, тарбиячининг кўрсатиб берган усулларини бажаришга ўрганиб борадилар. Бу ѐшдаги болалар расм фаолиятида тезда ўйин фаолиятига ўтиш билан ажралиб туради.
M асалан: доирачалар чизиб, уни ичини қалам билан уриб чиқиб, уни қуш дон чўқияпти деб ифодалайди. Бунда ѐш болаларнинг ранг танлаш малакаси шаклланади. Боланинг диққатини уларга ѐққан ранглар тортади. Болалар тасвирлаш жараѐнида сўз билан ифодалашга ўрганадилар. Расмда тасвирлай олмаган воқеаларни сўз билан тўлдиради. Болаларда
мустақиллик, фаоллик ўсади. Тарбиячи болаларга машғулотда олган билим ва кўникмалардан мустақил фойдаланиш имкониятини туғдиради. Кичик гуруҳда болаларни нарсаларни тасвирлаш усулларига ўргатиб борилади. Болалар турли шаклдаги предметларни тасвирлашга ўргатилади, доира, тўғри тўртбурчак, учбурчак ва турли йўналишдаги чизиқлар тўпламидан иборат нарсаларни чизадилар.
Предметларни шаклини тўғри тасвирлашга ўргатиш учун болаларни қўлларини шаклий ҳаракат қилишга ўргатиш лозим. Болаларни предмет шакли билан қўлнинг шакл ҳаракатлари ўртасидаги боғлиқликни ўргатиш лозим. Тарбиячи предметни тасвирлашга ўргатишдан олдин, уни машғулот олдидан кўриб чиқади, яъни кузатиш олиб боради. Болалар жону-дили билан турли рангдаги коптоклар, шарлар ва арча мунчоқларини тасвирлайдилар. Тўғри тўртбурчак шаклини тасвирлашга болалар бу гуруҳда қийналадилар, шунинг учун бу шакл йилнинг 2-ярмида берилади. Болалар арча, дарахт турса йиқилмас қўғирчоқ, аравачани тасвирлайди. Рангларни қизил, сариқ, кўк, яшил, қора, оқларни билишга ўргатилади. Шунингдек, ранг аралаштиришларни (пушти, ҳаво ранг ва зарғалдоқ, жигарранг) тавсия этиш мумкин. Бу гуруҳ болаларини рангларни тўғри аташ ва тасвирлаш аниқ талаб этилмайди, аммо тарбиячи астасекин предметларни ранг тусини ҳаққоний тасвирлашга ўргатиб бориши керак. Mасалан: кўм-кўк ўтлар ўсмоқда, ўтларда сап-сариқ жўжалар ўтлаб юришибди ва ҳоказо. Бу гуруҳда болаларнинг мазмун жиҳатидан жуда суст бўлади, яъни ишлар мазмуни асосан сўзда ифодаланилади. Mасалан: машина чизиб, сўз билан мазмун беради, у бу машина юриб кетди ѐки юк олиб келяпти. Машғулот давомида болалар бир турдаги предметларни бир неча марта тасвирлашни ўрганадилар. Бу эса, болаларни техник кўникмаларини мустаҳкамлайди. Расм давомида ишни тезда тугатган болаларга тарбиячи расм мазмунини кенгайтириш мақсадида янги вазифалар бериши мумкин. Mасалан: ўт устида юрган жўжалар ѐнида дон ѐки турли чувалчангларни чизишни тавсия этиш мумкин ва бу билан болалар чизган ишларини мазмунан бойитиб бориш ва болаларни ҳам шунга ўргатиб бориш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |