Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ўрта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари



Download 4,2 Mb.
bet25/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Ўрта гуруҳда мазмунли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Ўрта гуруҳ болаларига расм машғулотлари асосан йил бошидан ўта бошланади, сабаби кичик гуруҳ болаларига қараганда улар маълум мазмун асосида лўнда қилиб расм ишлай олиш қобилиятига эгадирлар. Болаларда расм чизиш малакасини ривожлантириш мақсадида 2-3 предметни кўрсатиш машқлари билан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Расм ишлаш мазмуни қуйидагилардир:

  • Мазмуни жиҳатдан бир-бирига ўхшаш 2-3 предметли расм чиздириш.

  • Бир неча предметларнинг жойланишини белгилаш.

Бола 4 ѐшдан бошлаб предметларнинг ѐнма-ѐн жойланишини одамларнинг кўринишини фақат олд томондан, ҳайвонларнинг кўринишини фақат ѐн томондан бир йўлда чиза олиш қобилиятига эгадирлар. Масалан: "Болаларниг қишки ўйинлари".
Ўрта гуруҳларда расм чизиш орқали болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш билан уларни ўраб турган теварак-атроф билан ҳам таништириш мақсадга мувофиқдир. Бу ѐшдаги болалар учун қуйидаги расмларни тавсия қилиш мумкин:

  • «Қизча уй атрофида ўйнаяпти».

  • «Қиш, болалар қорбобо ясаяптилар».

  • «Бўғирсоқ», «Чипор товуқ».

Ўрта гуруҳдаги болалар расм чизишни фақат бир йўналишда чизишларидан ташқари бир варақни тўлдириб чизиш малакаларини ҳам ривожлантириб боради. Маълум нарсани кўриб тасаввур қилган ҳолда расм чизади, унинг ақлий қобилияти ривожланади, ўсиб боради. Ҳар бир машғулот болаларнинг ақлий, эстетик руҳда тарбиялашга, жамоат ишларини бажара олишига асос бўлади. Бу машғулотларни ўтказиш асосан болаларнинг кузатувчанлиги асосида олиб борилади, шунда уларнинг оғзаки нутқи, мустақил фикрлай олиши, ҳар-хил мавзуларда расм чиза олиш кўникмалари ривожланади. Болаларида расм чизиш кўникмаси асосан оғзаки нутқ орқали амалга оширилади. Масалан: бола биронта қиз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак ҳам тўқиши мумкин. Маълум мақсадли расм болага кўрсатилаѐтганда аниқ мақсадга эга бўлиши керак. Бола кўрсатилаѐтган расмни аниқ кўриб чиза олади, лекин уни ѐн томонини, устини чизишни билмаслиги мумкин. Ишланган расмлар намунасидан қуйидагиларга алоҳида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолѐтнинг парвоз қилаѐтганини чиздириш орқали болаларда таҳлил-синтез усулидан фойдаланиш муҳимдир. Юқорида қайд қилинганидек, қуйидагиларга аҳамият бериш керак:

  • Мавзунинг мазмуни аниқ бўлишига;

  • Объектлар орасидаги боғланишга;

  • М аълум мақсадга йўналтирилган мавзу бўлишига эътибор бериш керак. Бу ѐшдаги болаларга рангли қоғозлар берилиб мақсад айтилади. Масалан, бола кўк рангда-ўтларни, ҳаво рангда-сув, сариқ рангда-қум кўринишида тасвирлай оладилар. Масалан, «Балиқлар сузяпти»,

«Жўжалар ўт устида ўйнаяптилар»ни
кўрсатиш. Болаларнинг ақлий қобилиятларини текшириш мақсадида тарбиячи бир предмет ѐки жисмни кўрсатиб унинг варақ устида жойланишини сўроқлар берган ҳолда сухбат орқали аниқ мақсад асосида расм чиздириш керак. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта маҳорат талаб қилади. Болаларнинг бир ярим йилда чизишган расмлари ўлчовлари асосан бир хил бола чизган расмларини паст ва баландлигини кўрсатиш ва фарқини тушунтириш лозимдир. Тўрт ѐшли болаларда расм чизиш кўникмалари ўсиб боради, улар катталар чизган расмларни томоша қилган ҳолда тақлид қилиб расм чизишга урина бошлайдилар. Хоҳ ота-она, хоҳ тарбиячи бола томонидан чизилган расмларни бола олдида баҳолаши керак. Болалар ўртоқларининг чизган расмларини яхши, ѐмон ва хатоларини кўрсатишлари керак.
Қуйидаги вазифалари бор:

  • Бир-бирига мазмунан боғлиқ 2-3 та предметни тасвирлашга ўргатиш.

  • Композицион қобилиятларни ўстириш (1 та чизиқда бир нечта предметни жойлаштириш ѐки ѐнма-ѐн ѐки бутун варақда осмон ва ерни чизиш). Болаларга бериладиган мавзулар қийин эмас: уй, уйнинг ѐнида дарахти ўсяпти, скамейка турибди; уй ѐки дарахт ѐнида қизча сайр қилиб юрибди, ўтлоқда жўжалар сайр қилишяпти; ўт, гуллар, қуѐш нур сочяпти. Бу расмларда мазмунли ривожланишни болалар кўрсатишмайди. Болалар 2-3 предметни ѐнма-ѐн чизишади. улар орасида ҳеч қандай ҳаракат боғланмаган.


Download 4,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish