Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Тайѐрлов гуруҳда сюжетли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари



Download 4,2 Mb.
bet27/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Тайѐрлов гуруҳда сюжетли расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Катта гуруҳда болалар орқали эгалланган кўникма ва малакалар тарбиячига 6-7 ѐшли болага ўргатиш вазифаларини мураккаблаштириши имкониятини беради. Бунинг учун қуйидагилар керак:

  • берилган мавзу бўйича расмларнинг сюжетини бойитиш ва болаларга сюжетни мустақил ҳолда аниқлашга ўргатиш;

  • ҳаракат натижасида предметнинг шаклини ўзгартиришга ўргатиши (масалан, энгашишни, югуришни);

  • композицион қобилиятларни ривожлантириш; предметларнинг жойлашиши, яқиндагиларни қоғознинг пастга, узоқдагиларни тепасига (ҳажмларини ўзгартирмаслик). Ранг қобилиятларини ривожлантириш мустақил ҳолда сюжетга мос рангни беришга ўргатиш. Бу ѐшда болаларнинг аналитик фикрлаши яхши ривожлангани учун тарбиячига берилган мавзуга мос мазмунни мустақил ҳолда танлашга болаларга имконият яратиб беради. Масалан, «Уй қуриш» мавзуси бўлса, болалар ўзлари қанақа уй, ким қуряпти, қаерда каби саволларга жавоб берадилар. Болалар ҳаракатдаги предметнинг шакли ўзгаришини билишади шу ўзгартиришларни тасвирлай оладилар.

Мактабгача таълим муассасасида декоратив расм чизишга ўргатишнинг вазифалари
Декоратив расм чизиш тасвирий фаолиятнинг бошқа турлари каби болада эстетик туйғуни ривожлантиради. Болаларни халқ амалий санъати намуналари билан таништиришда тарбиячи уларда ватанпарварлик руҳини шу санъат асарларини яратаѐтган одамларнинг меҳнатига ҳурмат каби туйғуларни тарбиялаш керак.
Декоратив расм чизиш қуйидаги умумий вазифаларни ўз ичига олади.

  • Нақшнинг турлича шаклларини боғлиқ ҳолда композицион ҳисни болаларда шакллантириш.

  • Ранг қобилиятларини ривожлантириш.

  • Халқ амалий санъатининг стилларининг фарқлашга ва уларнинг алоҳида элементларини болаларнинг ўз ижодида фойдаланишга ўргатиш. Қ алам ва мўйқалам билан чизишнинг техник кўникмаларини мустаҳкамлаш. Болаларни декоратив расм чизишга ўргата туриб, педагог болаларда бутун нақш компонентлари, ранглари, композициялари, шакл элементлари ўртасидаги боғлиқликни кўра олиш малакасини ривожлантириши зарур. Бола предметни шаклига ва нима мақсадда ишлатилишига қараб, уни безайдиган орнаменти, нақши ўзгаришини ҳис қилиши ва албатта, тушуниши зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда, у нақш билан безашнинг аҳамиятини, мақсадга мувофиқлигини, шакл билан мазмун

  • ўртасидаги боғлиқликни билиб, тушуниб боради. Болаларни декоратив расм чизиш билан таништира туриб, ритм нима ва симметрия нималиги ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ўргатиш зарур. Чунки декоратив санъат олами ритм ва симметриясиз мавжуд бўла олмайди. Декоратив расм чизишда асосий вазифалардан бири – рангни ҳис қилишни ривожлантиришдир. Ранг – нақш орнаментида композиция билан чамбарчас боғланган, нақш безагида уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Мактабгача ѐшдаги болалар рангларнинг бирбирига мос келиб уйғунлашишининг барчасини ўзлаштира олмайдилар. Лекин, ранг ҳисси уларда боғчагача бўлган ѐшдан бошлаб ривожлана бошлайди. Декоратив расмда ранглардан фойдаланиш вазифаси ҳар бир гуруҳда мураккаблашиб боради: ѐрқин, контраст рангларнинг мослашувидан бошлаб, илиқ ва совуқ ранглар жилоси (оттенок) нинг турли уйғунлашувига қадар. Бу вазифани амалга оширишни болалар энг содда тасвирий шаклларни чизишни ўрганиб бўлганларидан кейингина, болалар диққатини янги вазифага концентрациялаш, яъни қаратиш лозимдир: бу – шу оддий - содда шаклларни нақш ҳосил қилиш учун маълум бир кетма-кетликда жойлаштиришдир.

  • Бошлангич тасвирлаш кўникмаларга болалар биринчи ва иккинчи кичик гуруҳда эга бўладилар. Иккинчи кичик гуруҳда айрим вазифалар декоратив характерга эга. Масалан: «Рўмолчанинг четини чизиқлар билан беза». Лекин бундай машғулотнинг асосий мақсади – нақш ҳосил қилиш эмас, тўғри чизиқларни турли йўналишда ўтказиш малакасини мустаҳкамлашдир.


  • Download 4,2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish