Катта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Беш ѐшдаги болалар учун декоратив расмда анча мураккаброқ топшириқларни бериш мумкин. Чунки бу ѐшда болаларнинг эстетик ҳиссиѐтларининг ривожланиш даражаси анча юқоридир. Болаларга қуйидагиларни ўргатиш зарур:
Қоғоз шаклига ѐки ҳажмли предметга нисбатан нақшни симметрик жойлаштириш;
Нақшда турли хил тўғри, доирасимон чизиқлардан, шакллардан ҳамда ўсимлик элементларидан фойдаланиш;
Асос (фон)га нисбатан рангларнинг чиройли мослашувини топиш;
Мўйқаламдан маҳорат билан фойдаланиш (учи билан чизиш, бошчаси билан тўлиқ чизиш, мўйқаламни турли йўналишда ҳаракатлантира олиш). Бошланғич машғулотларда ўрта гуруҳда ҳосил қилинган малакалар мустаҳкамланади. Улар қуйидагилардан иборат: турли шаклларда мўйқалам ѐрдамида тўғри чизиқ чизиш, ботириб олиш усули билан чизиш, нуқталар чизиш. Бу - ўрта гуруҳ материалини оддийгина қайтариш эмас. Болаларнинг ихтиѐрига бир неча хил ранглар ҳамда нақшда бир-бирига мослашадиган элементларнинг турли ҳажмлари ҳавола қилинади. Йилнинг бошида болаларга доира ичида нақшни чизишнинг янгича усули ўргатилади, яъни марказ ҳамда концентрик айлана бўйлаб симметрик элементлар чизилади. Доира ва квадратдан ташқари нақшни тузиш учун болаларга–овал, учбурчак, розета (тўпбарггул шаклидаги безак), олтибурчак каби шакллар берилади.
К атта гуруҳда композицион усул сифатида элементларни навбат билан алмашиб чизиш принципидан фойдаланилади; бундай усул нақшни янада декоративлаштиради. Навбат билан алмашиб чизишда нақш ўз ичига турли хил шаклдаги ва рангдаги 2-3 хил элементни олиши мумкин. Нақшнинг безак элементи сифатида болалар турли чизиқ шаклларидан (энли ва энсиз чизиқлар, ботириб олиб чизиш, нуқталар, доирачалар, айланалар чизиш) ва мураккаброқ бўлган – ўсимлик шакллари (барглар, мевалар, гуллар) дан фойдаланишни ўрганадилар. Бундай ўсимлик шаклидаги элементларни бир неча марта қайтариб чизиш болалар учун анча мураккаблик қилади. Болаларга яна мўйқаламдан фойдаланишнинг янгича усули кўрсатиб берилади, яъни қоғозга мўйқаламни ѐн томони билан ботириб олиш усулидир. Бундай ботириб олиш натижасида ҳосил бўладиган босмалар барг шаклида бўлади ва улардан гулларнинг, баргларнинг нақшини чизишда фойдаланиш
мумкин. (мўйқаламнинг рақамини инобатга олган ҳолда: № 3, № 5, № 6.)
К атта гуруҳда болалар рангли фонга мослаштирган ҳолда турли ранглар жилосидан фойдаланишни ўрганадилар. Декоратив расмда мазмунли расмга нисбатан фоннинг ранги жуда ҳам турли хил бўлиши мумкин. Ёрқин рангларнинг мослашувидан ташқари, болалар рангларнинг чиройини маълум бир ранглар мажмуи (гамма) да (кўк, ҳаво ранг, оқ, қизил, олов ранг, сариқ ва ҳоказолар) кўришни ўрганадилар. Болалар бир хил рангдаги, сидирға нақшларни ҳис қилиш лаѐқатига эгалар. Масалан: қор парчасининг нақши, турнинг жимжимадор нақши. Катта гуруҳда болаларни ҳажмли буюмларда нақшларни ҳосил қилишга ўргатилади. Бундай расм чизишнинг мураккаблиги шундаки, нақш композициясини кузатиш қийин, негаки чизувчи уни қисман кўра олади ва нақш элементларининг шакли буюмнинг юзаси қавариқлигидан озмунча ўзгаради.
Масалан: кўзани ѐки бирор ўйинчоқни безатиш. Шунинг учун болаларга нақш билан безаш учун бериладиган ҳажмли буюмлар содда шаклга эга бўлиши керак.
Масалан: Ҳамро буви ўйинчоқлари намунаси асосида лойдан ясалган – қушлар, отлар. Ҳамро буви ўйинчоқларининг нақши содда ва ритмикдир – турли кенгликдаги тўғри ва тўлқинсимон чизиқлар билан нуқталарнинг, доирачаларнинг, халқачаларнинг мослашувидан иборат. Бу орнаментлар ранги жиҳатдан оқ фоннинг бир неча асосий ѐрқин ранглар билан оддий контраст (кескин) мослашувини беради.
Болаларни қуйидаги вазифаларга ўргатиш керак.
В арақнинг шаклига мос қилиб нақшни симметрик чизиш.
Нақшда турли тўғри, эгри чизиқ ва шакллардан ўсимлик элементларидан фойдаланиш.
Фондан келиб чиқиб, рангларнинг турли жилоларидан фойдаланиш.
Мўйқалам билан ишлаш (учи билан, бутун учи билан, турли йўналишларда эркин ҳаракатлантириш).
Болалар тўғри тўртбурчакка, айланага, квадратга нақшни чизишни ўрганиб борадилар. Булардан ташқари овал, учбурчак ва олтибурчак ичига нақш чизишни ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |