Назорат саволлари
1.Тасвирий фаолиятга ўргатиш тизимининг умумий асосини нима ташкил қилади?
Натурадан фойдаланиш деганда нима тушунилади?
Болалар ишларини таҳлил қилиш ҳақида маълумот беринг.
Оғзаки, суҳбат ўргатиш усуллар тузилмасига изоҳ беринг.
3-мавзу: ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИНИ
ЎТКАЗИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ.
Таянч тушунчалар: рангдор майда қисм, иллюстрация, ижодий ташаббус.
Т урли гуруҳларда тасвирий фаолият машғулотларини ташкил қилиш.
Тасвирий фаолият машғулотлари - бу расм чизиш, лой, аппликация, қуришясаш машғулотларидир. Бу машғулотлар мактабгача таълим муассасасининг барча гуруҳларида аниқ бир вақтда, кун тартиби асосида уюштирилади.
Кичик гуруҳда йилнинг бошида
унча катта бўлмаган гуруҳлар билан, йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун бир гуруҳ билан уюштирилади. Кичик гуруҳда машғулотлар йилнинг биринчи ярмида 5-7 минутдан аста-секин 10-15 минутгача чўзилиб борилади.
Кичик гуруҳда 15-20 минутгача;
Ўрта гуруҳда 20-25 минутгача;
Катта гуруҳда 30-35 минут;
Тайѐрлов гуруҳда 30-35 ўтказилади.
Тасвирий фаолият машғулотларининг муваффақиятли уюштириш, унга зарур бўлган материалларни ўз вақтида тайѐрлашга ҳам боғлиқдир.
Бу тайѐргарлик ишлари қуйидагилардан иборатдир:
Т арбиячи расм ва аппликация машғулоти учун керакли катталикдаги ва рангдаги қоғоз варақларини тайѐрлайди (тасвирланадиган предметнинг тузилишига кўра). Қоғоз варағига олдиндан орқа томонига болаларни исми, фамилияси, машғулот ўтказиладиган сана ѐзиб қўйилади.
Тарбиячи олдиндан қалам учларини очиб қўяди (албатта 4-5 қалам ортиқча қилиб тайѐрлаб қўйилади).
Катта тайѐрлов гуруҳларида болалар қўпроқ акварель бўѐғини ишлатадилар. Олдиндан бўѐқлар ҳўлланган бўлиши лозим.
Мўйқаламлар яхшилаб ювилади.
Машғулот учун латталар, идишчаларни тайѐрлаш зарур. Сув банкаларга машғулот бошланиш арафасида қуйилади.
А ппликация учун рангли қоғоз йиғмаси тайѐрланади (ортиқча миқдорда).
Елимстер (ундан тайѐрланади), ѐки елим.
Лой иши машғулотлари ҳафтада бир маротаба тайѐрланади, полиэтилен плѐнкаларда сақланади. Тарбиячи ҳар бир бола учун лой парчасини қўйиш учун тахтачалар, катта тайѐрлов гуруҳлари учун кўргазмалар,
ҳаракатланувчи тахтачалар тайѐрлайди, ҳўл ѐки нам латталар берилиши керак.
Пластин ҳам ранги бўйича тайѐрланиб, рангдор майда қисмларни ясаш жараѐнида берилади. Кўпроқ катта гуруҳларда берилади, олдиндан иссиқда юмшатиб қўйилади.
Мактабгача таълим муассасасидаги кўргазмали материаллар бўлиши лозим. Масалан: предметлар ўйинчоқлар, иллюстрациялар, халқ амалий декоратив санъат намуналари.
Ҳар бир гуруҳда болалар ишининг таҳлили учун кўргазмалар бўлиши керак. Машғулот учун зарур бўлган материалларнинг ҳар бири аниқ, бир жойда, фаолият турларига қараб сақланиши керак, навбатчилар бунда уларни машғулот учун тайѐрлай олишлари лозим.
Ўрта гуруҳдан бошлаб болалар ҳам тарбиячи билан биргаликда машғулотга тайѐрланиб, навбатчиликка жалб қилинади.
Ҳар бир гуруҳда, ҳар бир бола ѐки навбатчилар вазифаларни тарбиячи томонидан режалаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |