Кичик гуруҳда. Тарбиячи гуруҳда болаларни машғулотдан кейин ўз жойини тартибга солишга, яъни қолган лойни, мўйқаламни, салфеткани, қаламни тарбиячига беришга ўрганадилар. Йилнинг бошида тарбиячининг ўзи материалларни тайѐрлайди, сўнг алоҳида болаларни материаллар тайѐрлашга жалб этади. Бу навбатчилик эмас, балки баъзи болалар учун топшириқлар бериш ҳисобланади. (йил давомида тарбиячи ҳамма болаларни меҳнат топшириқларини бажаришга жалб этиши лозим). Машғулотдан сўнг болалар, ҳар бир ўз столларидаги нарсаларни олдин умумий столга олиб келишга ўрганадилар, сўнг тарбиячи ўз ѐрдамчилари билан мўйқаламларини ювади, салфеткаларни йиғиб олади.
Ўрта гуруҳда. Ўрта гуруҳда ҳам йилнинг бошида худди кичик гуруҳ каби топшириқлар берилади. Йилнинг иккинчи ярмида тарбиячи болаларни навбатчиликка жалб этади. Улар банкаларга сув қўядилар, бўѐқларни қўйиб чиқадилар ва бошқалар. Машғулотдан сўнг бўѐқларни жойига олиб бориб, сув ва мўйқаламларни ювиб, жойига қўядилар.
Катта гуруҳда. Катта гуруҳдаги навбатчилар стол ва стулларнинг қай тарзда туришини назорат қилиб, машғулотдан сўнг столлар устини артиб чиқадилар, улар лой, бўѐқни, мўйқаламларни стол устига қўйиб чиқадилар. Елим ҳам қўйиб чиқадилар. Тахтачаларни йиғиб, банкачаларни ювиб жойига қўядилар, қайчиларни тарқатиб, машғулотдан сўнг йиғиб чиқадилар.
Тайѐрлов гуруҳида. Бу гуруҳда навбатчиликка катта мустақиллик берилади. Тарбиячи болаларга, навбатчиларга машғулот учун нималар керак бўлишини айтади, навбатчилар уларни тайѐрлайди.
Тарбиячининг машғулотга тайѐргарлиги.
Машғулотни бошлашдан аввал, тарбиячи албатта ўзи танлаган натура, ўйинчоқ, иллюстрация ва ўзи болаларга нисбатан қаерда туриши кераклигини аниқлаб олади. Машғулотдан олдин тарбиячи албатта чизишни, лойдан ясашни, қирқишни машқ қилиши лозим. Бу эса тарбиячига уни тасвир этишнинг йил ва воситаларини аниқлаб олиш ва қай бир мураккаб қисми устида кўпроқ ишлашни ва болаларнинг диққатини ҳам шу ерга кўпроқ тортиш имконини беради. Машғулотга тайѐрланиш жараѐнида тарбиячи методик адабиѐтларга мурожаат этади, қай бир метод ва усулларни қўллаш мумкинлиги устида ишлайди. Тарбиячи машғулотни ташкил этишга тайѐр бўлгач, болаларни ўйин фаолиятидан аста таълимий фаолиятга кўчириб ўтади. Машғулотни ташкил этиш даври бир икки дақиқани ташкил этади. Бу қисм машғулотга қараб турлича уюштирилиши мумкин.
Масалан: болаларни тасвирлашлари керак бўладиган предмет ѐки иллюстрацияларни кўришни, кичкинтойларга эса, ўша нарса билан ўйнаши, қўли билан тегиши мумкин бўлади. Кичик гуруҳдан бошлаб болаларни секин аста, шовқинсиз, стол атрофига ўтиришга ўргатилади. Машғулотнинг турига ва мазмунига қараб, болалар турлича ўтқазилиши мумкин. Масалан: кичик гуруҳда ярим ойсимон шаклда ўтказиш мумкин. Бунда тарбиячи ҳар бир болани кўради ва ѐрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бирининг олдига бориши мумкин. Ҳамма машғулотлар уч қисмга бўлинади:
машғулотнинг бошланиши–топшириқни тушунтириш;
машғулотнинг бориши–топшириқни болалар томонидан бажарилиши;
машғулотнинг якуни–болалар билан бажарилган топшириқни таҳлил қилиш.
I ва II қисмлар болалар ѐши ва топшириққа қараб 2-5 минутгача давом этиши мумкин, 1-қисмда тарбиячи болаларга улар бажарадиган топшириқни хабар этади. Тарбиячининг тушунтириши эмоционал, ижодий кайфият туғдириши лозим. 2-қисмда тарбиячи болаларни берилган топшириқни бажаришга киришишларини текширади. Бола иши ўртасида пауза бўлмасин, бола бир топшириқни бажардими, кейингисига дарҳол ўтишлари, бажаришларини кузатиш лозим. Машғулот давомида болалар тинч ишлашга, ўз ўринларидан сўроқсиз турмасликка ўрганадилар. Катта гуруҳдаги болалар даставвал тарбиячи рухсати билан, кейин ўзлари сувни, мўйқаламни ўз жойига қўядилар. Кичик гуруҳда болалар мустақил бўлмаганлари учун кўпроқ тарбиячининг ўзи болалар олдига келиб туради. Ўрта гуруҳдан бошлаб болалар тарбиячига қўлларини кўтариб, мурожаат этишга ўрганадилар. Болаларни аста- секин мустақил ишлашга ўргатиб борилади. Бор бўлган қийинчиликларни ўзлари ҳал этиш йўлларини ўрганиб борадилар. Машғулотни якунига 5 минут қолганда болалар огоҳлантирилади. Бу нарса кичик гуруҳ болалари учун ортиқча ҳисобланади, чунки улар ҳали бу алоқани эгалламаган бўладилар. Кичик гуруҳдан бошлаб болаларга ишини олдинроқ тугатган бўлса, ўзи яна расмни элемент билан бойитишни таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |