Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 4,2 Mb.
bet11/69
Sana11.06.2022
Hajmi4,2 Mb.
#655275
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
Тасвирий фаолиятга ўргатиш методикаси(1)

Н атурадан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, кузатиш асосида предмет ѐки кўринишни тасвирлаш тушунилади. Натурадан фойдаланиб ишланганда чизаѐтган кишининг кўзига нисбатан натуранинг қай ҳолатда турганини ҳисобга олган ҳолда маълум бир нуқтаи назардан туриб, предмет кўриниши тасвирланади. Бу натурадан олиб тасвирлаш хусусияти машғулот мобайнида ўзгача идрокнинг ривожланишига кўмак беради. Бунда асосийси боланинг идроки бўлиб, текисликда тасвирланган предмет (расм, аппликация) фақат бир томондан идрок қилинади; лойдан буюм ясаганда ва қуриш-ясашда болаларда натурани ўгириб қуриш ҳамда ҳажм-шаклни турли хил бурилишда таҳлил қилиш
имкони бўлиши керак. Мактабгача ѐшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Натура хотира ишини енгиллаштиради, негаки тасвирлаш жараѐни идрок билан бирлашади, предметнинг шаклини, тузилишини, рангини тўғри тушуниб, етказиб бера олишга ѐрдам беради. 4-5 ѐшдаги мактабгача таълим болаларининг қобилиятларидан қатъий назар, мактаб таълим олувчиси ѐки рассомнинг натура билан ишлашига нисбатан қараганда, болаларнинг тасвирланган объектни таҳлил қилишлари, шу натура билан ишлашларининг ўзига хос фарқи бор. Мактабгача таълим ѐшдаги болалар учун содда шаклли, аниқ чизмали бўлиши керак. Масалан: болалар машинани ѐн томонидан, қўғирчоқни олдидан чизадилар ва бунда ҳажмини етказиб беролмайдилар. Агар гуруҳда болалар сони кўп бўлса, барчасига тенг кўриниши учун 2-3 та бир хил предмет қўйилади. Тарбиячи натурани болалар билан биргаликда қисмларга ажратиб кўриб чиқади, бунда у таҳлил жараѐнини осонлаштириб, ўз сўзлари, ҳаракатлари билан йўналтиради. Бу жараѐни маълум бир идрок маданиятини, ривожланган аналитик фикр юритишни талаб қилади. Бундай кўникмалар болаларда 5-6 ѐшда ривожлана бошлайди. Бу ѐшда болалар тасвирлаѐтган ишларини натурага нисбатан таққослашга уринадилар. Масалан: катта гуруҳда натурадаги арча шохларини тасвирлаѐтганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар (вертикал ѐки қия ҳолатда) ва шохдаги шохчаларнинг сонини, ўлчамларини чап ва ўнг томондан, тўқ ѐки оч ранг билан чизадилар. Натура сифатида тирик қушлар, ҳайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг ҳаракатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалғитади, болаларнинг предметни керакли ҳолатда идрок қилишларига, диққатларини бир нуқтага қаратишга ҳалақит беради. Шундай қилиб, ўргатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш тасвирлашнинг бутун жараѐнини ўз ичига мужассамлаштиради:
предметининг бирламчи таҳлили; тасвирни натурага нисбатан таққослаш; натижанинг шаклини, ҳолатини, рангини таққослаш; натижадаги расм ва натурани таққослаш йўли билан баҳолаш.

Download 4,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish