Назорат саволлари
«Болажон» таянч дастурининг тузилиши ва мазмуни ҳақида маълумот беринг.
Тасвирий фаолият машғулотларида қайси таълимий ва тарбиявий масалалар ҳал этиб борилади?
Мактабгача таълим муассасаларининг тасвирий фаолият бирламчи йўналиши ҳақида маълумот беринг.
Тасвирий фаолият жараѐнида болаларда ироданинг қайси сифатлари табияланади?
2-мавзу: ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШНИНГ ТУРЛАРИ, МЕТОД ВА УСУЛЛАРИ.
Таянч тушунчалар: таъриф, ѐрдамчи восита, таҳлил, натурадан фойдаланиш, имо-ишора.
Ўргатиш методлари - педагогикада қабул қилинган таърифга кўра қўйилган масалани ечиш учун танланган ягона йўл сифатида таърифланади. У машғулотдаги боланинг ва тарбиячининг бутун фаолиятини ўргатиш усуллариайрим ѐрдамчи восита бўлиб, машғулотдаги фаолиятнинг хусусиятини аниқламайди, у таълимда тор маънодаги аҳамиятга эга. Айрим методлар машғулот ишининг умумий йўналишини аниқламай, балки усул сифатида намоѐн бўлади.
М асалан: машғулот бошида шеър (ҳикоя) ўқиш бериладиган вазифага болаларнинг қизиқишини уйғотиш учун ўқилса, бошқа машғулотларда эса, шеър ўқиш тарбиячи учун хизмат қилади, яъни машғулот бошини ташкил қилиш учун қўлланилади. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг мустақил ишлари катта ўрин эгаллайди, фақат бу мустақил ишларга болаларнинг мураккаб муаммоли масалаларни ечиши кирмайди, чунки бундай мураккаб масалалар узоқ вақтни талаб қилади. Қолган методлар мактабгача ѐшдаги болалар учун мураккаблик қилади, чунки уларнинг деярли барчаси муаммоли масалаларни ечиш билан боғлиқдир. Мактабгача таълим муассасаси учун ўзига хос бўлган асосий гуруҳни ўйин усуллари
ташкил этади ва бу ўйинлардан турли методлар ичида фойдаланиш мумкин.
Кўргазмали метод ва ўргатиш усуллари. Кузатиш методи тасвирий фаолиятга ўргатиш тизимининг умумий асосини ташкил қилади. Чунки, у атроф-муҳитни ўрганишда, билиш ҳамда уни акс эттиришда муҳим омил сифатида хизмат қилади. Болаларда қанчалик кузатиш, атроф-олам кўриниши билан алоқа ўрнатиш, умумийлик ва яккаликни ажратиш малакаси ривожланган бўлса, шунча болалар ижодий қобилиятининг ривожланиши боғлиқ бўлади. Лекин кузатишнинг ўзи кўрганни тасвирлаб беришга тўла имкон бермайди. Болаларни тасвирлашнинг муҳим усулларига, турли тасвирлаш материалларидан фойдаланиш йўлларига ўргатиш зарур. Кўргазмали метод ва ўргатиш усулларига натурадан, расм репродукцияларидан, намунадан, бошқа кўргазмали қўлланмалардан фойдаланиш, алоҳида предметларни кўриб чиқиш, тарбиячи томонидан тасвирлаш усулларини кўрсатиб бериш, болаларнинг бажарган ишларини машғулот якунида кўрсатиш, уларни баҳолаш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |