а
га, кубнинг диагонали
b
га тенг. Унинг
ҳажмини топинг.
12.
Агар кубнинг қирраси
а
бўлса, В
1
ABD пирамида ҳажмини топинг.
13.
В
1
ABD пирамида ҳажми
а
га тенг бўлса, куб ҳажмини топинг.
Бу каби масалаларни яна давом эттириш мумкин. Бундай масалаларни
мунтазам ечиш орқали ўқувчиларнинг фазовий тасаввури ривожланиб
боради.
Адабиётлар
1.
Погорелов А.В. Геометрия: Ўрта мактабнинг 7 - 11-синфлари
учун дарслик.-Русча 1-нашрга мувофиқ ўзбекча 4-нашр. – Т.:Ўқитувчи,1994.
2.
Жуманиёзов Қ.С. Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг геометрик
тасаввурини ривожлантириш методикаси. Дисс. … пед. фан. ном. – Т., 2001
йил, 122 б.
3.
Geometriya: akademik litseylar uchun darslik/ I.Isroilov, Z.Pashayev;
2-nashri. – Toshkent: “O’qituvchi” NMIU, 2010. II qism. 248 b.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
256
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШДА МЕНТАЛ ХАРИТАЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Саттарова Б.Дж.
Низомий номидаги ТДПУ доценти, п.ф.н.
Мамлакатимиз инновацион ривожланиш йўлида шиддат билан
ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлмиш
ёшларни, уларнинг билим ва кўникмаларини хорижий таълим стандартлари
асосида шакллантириш, замонавий аниқ мезон ва талаблар асосида баҳолаш
тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида Ўзбекистонда таълим
сифатини баҳолашда янгича мониторинг тизимини халқаро баҳолаш
дастурлари
ёрдамида
аниқлаш
ва
қиёслашга
асосланган
тизим
шакллантирилмоқда.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш,
мавжуд тизимни қиёсий ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли
йўналишдаги халқаро ва хорижий ташкилотлар, агентликлар, илмий-тадқиқот
муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, таълим сифатини баҳолаш
бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб
берадиган муносиб миллий баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим
аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналишдаги инновацион
фаолиятни майдонга олиб чиқди.
Бугунги педагог ходимнинг инновацион фаолияти таҳлили янгилик
киритишнинг
самарадорлигини
белгиловчи
муайян
меъёрлардан
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
257
фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик, юқори
натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш
имкониятлари киради.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш
ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини
шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш,
самарадорликка баҳо беришни қамраб олади.
Инновация
жараёнлари,
уларнинг
функциялари,
ривожланиш
қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари, бошқа-
риш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий таълим жараёнини
замонавий педагогика ва фанлар ютуқлари асосида жаҳон стандартлари
даражасида ташкил этиш имконини беради.
Педагогнинг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор
шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг теран мулоқоти ва фикрларига
нисбатан турли ҳолатларда креатив ёндашиш, мавзуни кенг қамровли ёритиб
бера олиш, фан ичи ва фанлар аро интеграцияга таянган ҳолда маълумотларни
ёритиб бериши муҳим ахамият касб этади. Бунинг натижасида педагогнинг
ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мотивларга қай
даражада эга эканлиги кўринади.
Шундай экан, таълим муассасалари педагоглари ва бўлажак ўқитувчилар
томонидан ўқувчилар саводхонлигини ошришга қаратилган янги инновацион
ўқитиш усулларини қўллашлари зарурдир. Бунинг учун билиш, тушуниш,
таҳлил қилиш, синтез қилиш ва хулоса қилишга оид материалларни бериб
бориш ва мавзуни тушунтиришда унга атрофлича ёндошиш, уни таҳлил ва
синтез қила олиш муҳим ахамият касб этади. Бугунги кунда шундай
инновациялардан бири таълим беришда “Ментал харита”лардан
фойдаланишдир.
Ментал харитаси луғатда - алоқа диаграммаси, интеллект харитаси, онг
харитаси ёки ассоциатив харита сифатида ҳам танилган - диаграмма шаклида
график ноталар ёрдамида тушунчаларни тузиш усулидир.
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
258
Ментал харита дарахт диаграммаси ёки кластер диаграммаси шаклида
амалга оширилади, унда марказий тушунча (контекст) ёки ғоядан келиб
чиқадиган бўғимлар билан боғланган сўзлар, ғоялар, вазифалар ёки бошқа
тушунчалар тасвирланган бўлади (1-расм).
1-расм. Ментал хаританинг тузилиши
Ментал хаританинг диаграммалари турли хил шаклларда ва дастурларда
яратилиб, у таълим бериш, тушунтириш, турли хил мураккабликдаги
лойиҳаларни режалаштириш ва ишлаб чиқиш, интеллектуал қобилиятларни
ривожлантириш, билимларни умумлаштириш ва тузатиш, органограммалар
тузиш ва режалаштиришда тармоқли схемалар кўринишида қўлланилади (2-
расм).
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
259
2-расм. “Босим” тушунчасини ментал харитада очиб берилиши
Ментал
харитадан
фойдаланишнинг
афзаллиги
шундаки,
маълумотларнинг тузилиши ва диаграммага киритилган билимлар тўғрисида
умумий тасаввурга эга бўлиш қулайлигидир.
Ментал харитасидан фойдаланишнинг қулайлиги шундаки, уни чизиш
учун қоғоз ва қалам етарлидир. Ментал харита турли кўринишларда, дид
билан жиҳозланади. Бугунги кунда ментал хаританинг мукаммал
кўринишларини яратиш учун бир нечта дастурий маҳсулотлар хам яратилган
бўлиб,
булар
сирасига:
бепул
дастурий
воситалардан
-
Dia, FreeMind, GitMind, MindMup, yEDдар, пулликларига - Edraw
Max, Lucidchart, Microsoft Visio, MindManager, MindMeister, XMind ларни
киритиш мумкин
Шундай қилиб, ментал хариталардан фойдаланиш орқали, мавзуни кенг
қамровли, фанлараро боғлиқликда, қаралаётган масаланинг амалий аҳамияти
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
260
ёритилган ҳолда тушунтириш мумкин. Бу орқали ёшларда касбга қизиқиш,
мавзуни тўла тушуниш ва фикр доирасини кенгайишига олиб келиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |