Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139
Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Умумий ўрта таълим муассасаларида математика фанидан ўқув 
дастури. 2017 йил. 
2.
Содиков У.Ж. Математикадан ностандарт масалалар ечиш методикаси. 
Тошкент. “Тафаккур”, 2012.- 63 б. 
3.
Қўчқоров А., Исмоилов Ш. Мантиқий масалалар. Услубий қўлланма. 
Тошкент, 2008 й. – 73 б. 
 
 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
264 
МАТЕМАТИКАНИ УЗВИЙ ЎҚИТИШДА КЎП БОСҚИЧЛИ 
МАСАЛАЛАР ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
Тайиров Ж.Ў. 
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент “Темурбеклар 
мактаби” ҳарбий-академик лицейи 
Мамлакатимизнинг ривожланиш даражаси фан ва техниканинг 
ривожланиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли республикамизда кейинги 
йилларда бу соҳага асосий эътибор қаратилмоқда. Ахборот ҳажмининг кескин 
ортиши таълим мазмунида инновацион билимларни акс этиши билан боғлиқ 
масалаларда 
мавжуд 
ўқув 
дастурлари 
ва 
адабиётларининг 
мослашувчанлигини тезкор таъминлашга нисбатан жиддий талабларни қўяди. 
Шу сабабдан таълим мазмунини такомиллаштиришда замонавий ахборот ва 
коммуникация технологияларининг имкониятларини самарали қўллашни, 
таълим муассасаларида компьютерлаштиришни ривожлантиришни, электрон 
ахборот-таълим ресурсларидан тўлақонли фойдаланишни тақозо этмоқда.
Таълим босқичлари орасида узвийликни таъминлаш таълим мақсади, 
мазмуни, методлари, шакллари, воситалари, принциплари орасида узвийликни 
таъминлашни тақоза этади. Шу сабабли узвийликни таъминлашда электрон 
ўқув-методик мажмуалардан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Мавжуд 
электрон ўқув-методик мажмуалар таҳлилидан уларнинг фақат битта таълим 
босқичи учун ишлаб чиқилганлигини кўриш мумкин. Бу эса ОТМ га қабул 
қилинган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун бир 
қанча ноқулайликларга сабаб бўлмоқда.
Демак, академик лицей, касб-ҳунар коллежида бошланиб, олий таълим 
босқичида давом этадиган фанлардан шу таълим босқичларида дарс берадиган 
ўқитувчилар ҳамкорлигида узвийлик принципига асосланган электрон ўқув 
методик мажмуаларни яратиш муҳим масала ҳисобланади.


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
265 
Электрон ўқув-методик мажмуаларни яратиш бўйича бир қатор талаблар 
ишлаб чиқилган. Узвийлик принципига асосланган электрон ўқув-методик 
мажмуаларни яратиш бўйича юқоридаги талабларга қўшимча қуйидаги 
талабларни қўйиш мумкин: 
1) олдин ўрганган, ўқув материалини ҳозирда ва келажакда ўрганиш 
истиқболларини ҳисобга олиш; 
2) ўқув материалларини ўрганишда турли тафаккур усулларини 
уйғунлаштириш; 
3) психологиядаги турли ўзлаштириш назариялари ютуқларини ҳисобга 
олиш; 
3) кўп босқичли масалалар тизимидан фойдаланиш; 
4) тарихий материаллар ва татбиқий масалалар (соҳалар бўйича) 
блокларини киритиш. 
Биз математика умумтаълим фани сифатида ўқитиладиган академик 
лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари, аниқ фанлар йўналиши математика 
гуруҳларида ҳамда педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган 
математика курслари учун ягона электрон ўқув-методик мажмуани бир 
ўзгарувчили функциянинг дифференциал ҳисоби бўлими мисолида 
яратмоқдамиз.
Ушбу мақолада ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 
ўқитиладиган математика курсининг “Ҳосила ва унинг татбиқи” мавзуси ва 
олий таълим муассасалари олий математика, ёки математик анализ курсларида 
ўқитиладиган бир ўзгарувчили функциянинг дифференциал ҳисоби 
мавзуларини ўқитиш мисолида узвийликни таъминлашга масалавий ёндашув 
ҳақида фикр юритамиз. 
Узвийлик ривожланиш қонунияти бўлиб, у ривожланувчи объект 
ривожланишининг янги сатҳда аввалги хоссалари, параметрлари ва 
функционал тавсифномаларини тадқиқ қилинган кўринишда сақлаб қолишни 
билдиради. 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
266 
Шу сабабли таълим мақсади, мазмуни, шакллари, методлари ва 
воситалари ҳар бир конкрет босқичда аввалги таълим ва ривожланиш 
натижаларига суяниши ва бир вақтда келгуси ривожланиш истиқболлари ва 
потенциал тенденцияларини ҳисобга олиши лозим.
Шу мақсадда кўп босқичли масалалар тизими ғоясига асосланган 
масалавий ёндашувдан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Бу ғоянинг 
моҳияти қуйидагидан иборат: дастлаб мавзу, курснинг мазмун элементлари 
аниқланади, сўнгра таянч масалалар аниқланиб, уларнинг атрофида кўп 
босқичли масалалар тизими тузилади[1]. 
Масалан, умумтаълим математика анализ курсининг “Ҳосила ва унинг 
татбиқи” мавзусининг таянч масалалари қуйидагилардан иборат: 
1) функциянинг ҳосиласини таъриф бўйича ҳисоблаш; 
2) ҳосилани жадвал ва ҳисоблаш қоидаларидан фойдаланиб ҳисоблаш; 
3) функцияни монотонликка текшириш; 
4) функцияни экстремумга текшириш; 
5) функциянинг энг катта ва энг кичик қийматларини ҳисоблаш; 
6) функцияни тўла текшириш ва унинг графигини чизиш; 
7) уринманинг тенгламасини топиш; 
8) ҳосиланинг татбиқлари. 
Кўп босқичли масалалар тизимини тузишда масаланинг бир типлилиги 
тушунчасидан фойдаланамиз. Қуйидаги умумий инвариантлар билан 
тавсифланадиган масалалар бир типли дейилади: 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish