Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. 
2. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга 
ошириш миллий маркази таҳрири остида яратилган “Ўқувчиларнинг 
саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқот дастури хақида қўлланма”. 
Тошкент -2019 йил 
 
НОСТАНДАРТ МАСАЛАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА 
ХОСЛИГИ 
Содиков У.Ж. 
ЎзМУ катта ўқитувчиси 
Барчамизга маълумки, математика фани инсоннинг ақлини ўстиради, 
унинг диққатини ривожлантиради, кўзланган (ривожлантирилган) мақсадга 
эришиш учун ўзида қатъият ва иродани тарбиялайди, ўзидаги алгоритмик 
тарздаги тартиб-интизомлиликни таъминлайди ва энг муҳими унинг 
тафаккури кенгаяди. Математика
 
оламни, дунёни билишнинг асоси бўлиб, 
теварак-атрофимиздаги воқеа ва ҳодисаларнинг ўзига хос қонуниятларини 
очиб беришда аҳамияти жуда катта бўлиб, ваҳоланки математик билимларсиз 
ишлаб чиқариш ва фаннинг ривожланишини тассавур қилиб бўлмади. Шунинг 
учун ҳам 
математик маданият
— умуминсоний маданиятнинг таркибий 
қисми ҳисобланади[1].
Тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, математика ўқитиш жараёнида 
ўқитиш (методи) вазифасини бажарувчи масалалар ўқувчиларда қатор 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
261 
фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилиши мумкин экан. 
Жумладан: а) берилаган масалага тескари масалани тузиш ва ечиш 
ўқувчиларда зарур фикрлаш кўникмаларини шакллантиради; б) масала 
шартига кўра унга мос чизмани чиза олиш, яъни фазовий идрокни 
шакллантириш; в) берилган масалани ечишнинг турли хил усулларини топа 
олиш кўникмасини шакллантириш; г) масаланинг рационалроқ ечимини топа 
олиш кўникмасини шакллантириш; д) анологияга кўра тасдиқларни 
шакллантириш кўникмаси. 
Қуйидаги 
типдаги 
амалий-татбиқий, 
табиий-илмий, 
стандарт 
мазмундаги масалаларни ечишда тенгламалар, тенгламалар системаси, 
тенгсизликлар, тенгсизликлар системаси, функционал муносабатлардан
фойдаланиб ечиш мақсадга мувофиқдир: 
1. Прогрессияга доир масалалар.
2. Процент микдорли масалалар. 
3. Аралашмаларга доир масалалар. 
4. «Ҳаракат» га доир масалалар.
5. Биргаликда бажариладиган ишга доир масалалар.
6.Аниқмас тенглама, тенгламалар системаси тузиб ечиладиган масалалар. 
7. Натурал сонларга доир масалалар. 
8. Табиий –илмий (физикавий, кимёвий, географик, биологик ва ҳ.к.) 
мазмундаги масалалар. 
9. Иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариши ва ҳ.к. 
мазмунидаги масалалар. 
Айниқса, ностандарт масалалар ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини 
ривожлантиришда муҳим механизм вазифасини ўтайди. 
Ностандарт масалалар қуйидаги талабларни қаноатлантириши зарур: 
1)
ўқувчиларнинг билишга қизиқишларини ривожлантиришга таъсир 
этувчи, янгилик элементларига эга бўлган масалалар; 
2)
тадқиқотчилик элементларини ва мустақил фаолият юритишни талаб 
этувчи масалалар; 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
262 
3)
ўқувчиларда янги фактларни ва ечиш методларини қидиришга 
қизиқиш уйғотиш натижада янги билимларнинг эгалланишини таъминловчи 
масалалар; 
4)
ечиш 
натижаларининг 
вариативлигини 
ёки 
бошқа 
ечиш 
вариантларининг йўқлигини кўрсатувчи масалалар;
5)
шартида масалани ечиш учун ортиқча маълумотга эга бўлган ёки 
етарли миқдордаги маълумотлари бўлмаган масалалар; 
6)
ўқувчиларда 
фазовий 
тасаввурни, 
идрокни, 
интуицияни 
ривожланишига йўналтирилган масалалар[3]. 
Ностандарт масалаларни ечишда, ноанъанавий ечиш усули - аниқ бир 
формула орқали берилмайдиган, сунъий усулдан (ёки «эврик» қоида) 
фойдаланилади. 
Математикадан ностандарт масалалар тизимини таҳлили умумтаълим 
мактаблари 
ўқув 
жараёнида 
ўқувчилар 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантириш учун дидактик имкониятлар мавжудлигини кўрсатди. 
Улардан асосийларини тавсифлаб ўтамиз: 
1. Математика фанининг кўпгина мавзулари ностандарт масалаларни 
самарали қўллаб ўрганиладиган материалларни ўз ичига олади. 
2. 
Математика 
тилидан 
фойдаланиш 
фанларнинг 
кўпгина
қонуниятларини аниқ ва қисқа баён қилишга имкон беради.
Агар саволлар расмий текшириш шаклида эмас, балки эркин суҳбат 
тарзида берилганида:
а) Шоирлар орасидаги энг буюк рассом ва рассомлар орасидаги энг буюк 
шоир бир одам бўладими? 
б) Агар шоирлар орасида фақат битта рассом бўлса, у ҳолда рассомлар 
орасида фақат битта шоир бор ва бу битта одамнинг ўзи эканлиги тўғрими?
с) Шоирлар орасидаги энг кекса рассом ва рассомлар оарсидаги энг кекса 
шоир битта одам бўладими?
д) Бир шаҳарда уйлар, уйларда эса столлар бор. Ҳар бир n = 1,2,3,… учун, 
агар бирор уйда n та оёқли стол бор бўлса, у ҳолда бу уйдан n тадан ортиқ


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
263 
оёқли столлар йўқлиги тўғри. Агар бирор уйда n та оёқли стол бор бўлса, у 
ҳолда бу уйдан n тадан кам оёқли столлар йўқлиги тўғрими (n=1,2,3,…учун)? 
е) Бирор яшикда турли рангдаги ва турли шакллардаги барча мумкин 
бўлган буюмлар бор. Бу яшикда ранги бўйича ҳам, шакли бўйича ҳам фарқли 
иккита буюм борми?
3. Бошқа фанларнинг кўпгина бўлимларини ўрганишда математик 
билимларни мустаҳкамлаш ва математик мазмундаги амалий масалаларни 
ечишда улардан фойдаланиш кўникмалари ҳосил қилинади[2]. 
Хулоса қилиш мумкинки, ўқувчиларни билиш савияларини ва 
ижодий фаолиятларини фаоллаштиришда ўқитувчини
 
роли мухим ўрин 
тутади. Бунинг учун аввало ўқувчини дарсга қизиқишни ошириб бориш 
зарур. Фақат дарс рeжаси билангина чeгараланиб қолмасдан, қўшимча 
адабиётлардан фойдаланиш ўқувчини фикрлашга мажбур этадиган савол 
жавоблар ўтказиш, ўқувчини мустақил бажариши учун ностандарт 
масалаларни қўллаш зарур. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish