Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
37
хоссаларини санаб чиқишни; тушуналарни гуруҳлашни (квантификация,
классификация, умумлаштириш орқали тартиблаш); натижавий ва бошланғич
тезаурус моделини тузишга имкон беради.
Бу айтилганларни “Математик анализ” ўқув фанининг “Ҳақиқий сонлар
тўплами” модули мисолида тушунтирамиз. Шу мақсадда таққосламали-
тезаурусли методни [9] математик анализ фани учун такомиллаштирамиз.
Бунинг учун математик анализ фанини ўқитишда фойдаланиладиган
адабиётлар сараланади ва бу адабиётлардан фойдаланиб, таянч сўзлар ва
иборалар ажратилади ҳамда дескрипторлар рўйхати шакллантирилади. Кейин
эса бу рўйхат ДТС талаблари билан таққосланади ва зарур бўлса, тузатишлар
киритилади.
Биринчи курс талабасининг шу модулни ўзлаштириши, тушуниши учун
зарур бўлган шахсий тезауруси: рақам, сон, натурал сон, бутун сон, жуфт сон,
тоқ сон, каср, рационал сон, сонларни қўшиш, кўпайтириш, айириш, бўлиш,
қолдиқли бўлиш, сонларни таққослаш, ўнлик каср, чекли ўнлик каср, даврий
чексиз ўнлик каср, нодаврий чексиз ўнлик каср, сонлар ўқи, ўнлик
яқинлашиш, соннинг модули, икки сон орасидаги масофа, тўплам, натурал
сонлар тўплами, бутун сонлар тўплами, рационал сонлар тўплами,
тўпламларнинг белгиланиши.
“Ҳақиқий сонлар тўплами” модулининг ўқув тезауруси: рационал
сонлар тўпламининг хоссалари (арифметик амалларга нисбатан ёпиқлиги,
тартибланганлиги, зичлиги), рационал сонларни сонлар ўқида тасвирлаш
усуллари, квадрати 2 га тенг бўлган рационал соннинг мавжудмаслиги,
рациоанл сонлар тўпламининг узлуксизмаслиги (сонлар ўқи ва рационал
сонлар тўплами орасида ўзаро бирқийматли мослик мавжуд эмаслиги);
рационал сонлар тўпламининг кесими, кесимнинг қуйи синфи, кесимнинг
юқори синфи, тўпламнинг энг кичик элементи, энг катта элементи, кесим
турлари, қуйи синфда энг катта, юқори синфида энг кичик элементи йўқ
бўлган кесимнинг мавжудлиги, рациоанл кесим, иррационал кесим; кесим-
ҳақиқий сон, ҳақиқий сонлар тўплами, белгиланиши, ҳақиқий сонларни
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
38
таққослаш, ҳақиқий сонлар тўпламининг тартибланганлик хоссаси, ҳақиқий
сонлар тўпламининг зичлик хоссаси, ҳақиқий сонлар тўпламида кесим,
ҳақиқий сонлар тўпламининг узлуксизлик хоссаси, ҳақиқий сонларни сонлар
ўқида тасвирлаш, ҳақиқий сонларни ўнлик касрлар билан яқинлашишлари,
ҳақиқий соннинг модули, унинг хоссалари; оралиқлар, юқоридан чегараланган
тўплам, қуйидан чегараланган тўплам, чегараланган тўплам, тўпламнинг аниқ
қуйи чегараси, тўпламнинг аниқ юқори чегараси, белгиланишлари,
чегараланмаган тўплам, тескаридан исботлаш методи, тўлиқ математик
индукция методи; умумийлик ва мавжудлик кванторлари; таъриф билан
ишлаш фаолият усуллари, теорема ва унинг исботи билан ишлаш фаолият
усуллари.
Тезаурусни шакллантириш талабанинг бошланғич тезауруси билан ўқув
тезауруси орасида узвий алоқалар ўрнатиш масаласини ҳал қилишга ёрдам
беради. Масалан, юқоридаги модулда рационал сонлар тўпламининг
хоссаларини ўрганиш алоҳида рационал сонлар устида амаллар бажариш, ёки
уларни таққослашга нисбатан юқори даражадаги абстракция эканлигини
кўриш мумкин. Рационал сонлар тўпламида кесим тушунчасини киритиш, уни
кейинчалик ҳақиқий сон деб номлаш, ҳақиқий сонларни таққослаш, улар
устида амаллар бажаришни кесимлар орқали амалга оширилиши, ҳақиқий
сонлар тўпламининг хоссаларини исботлашда кесимлардан фойдаланиш
юқори даражадаги абстракцияни талаб қилади. Бунда ўқитувчи бу тушунчалар
ва хоссаларни ўрганиш мотивациясини шакллантириши, уларни негизида
ётган ғоялар билан таништириш муҳим.
Бунинг учун тезаурусдан фойдаланишнинг қуйидаги методини таклиф
қиламиз. Математик анализнинг ҳар бир маърузаси материаллари бўйича
ўқитувчи математик фактлар, тушунчалар, белгилашлар, методлар,
атамаларни қуйидаги кўринишдаги жадвалга ёзиб чиқади ва мос объектлар
тўғрисига белги қўйилади (идеал талаба учун). Айнан шу жадвални
талабаларга тавсия қилинади ва улардан жадвалнинг 2-4 устунларини
тўлдиришни таклиф қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |