Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


 Педагогик тажриба-синов натижалари ва уларнинг таҳлили



Download 1,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/42
Sana16.03.2022
Hajmi1,55 Mb.
#493659
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
arxivlash

2.3. Педагогик тажриба-синов натижалари ва уларнинг таҳлили 
Амалиёт, билишнинг асоси деб таъкидлаш, назариянинг нисбий 
ривожланишини инкор этмайди, лекин муайян назариянинг ҳақиқатга тўғри 
келишини тажриба тасдиқлайди.
Тадқиқот ишининг асосий ҳолатларини тажриба-синовдан ўтказиш бир 
неча босқичда, 2011-2012 ўқув йиллари мобайнида олиб борилди. Бўлажак 
кичик мутахассисларда ахборот хавфсизлиги билимларни шакллантириш 
муаммосини ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 
Республика Дизайн КҲК да тажриба - синов ишлари ўтказилди.
Биринчи босқичнинг (2011-2012) асосий мақсади, танланган муаммони 
дизайн йўналишдаги КҲК ларида информатика дарсларида ўқувчиларнинг 
ахборот хавфсизлиги бўйича билимлари қандай даражада эканлигини 
ўрганиш, ўқувчиларда ахборот тушунчаси ва уни хавфсизлигини таъминлаш 
билимларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонларини ишлаб 
чиқишдан иборат бўлди.
Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичида (2011-2012 йй.) 
ўқувчиларда файлларни архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш 
дастурлари билан ишлаш билимлари шаклланганлик даражасининг 
дастлабки 
ҳолати 
аниқланди, 
ахборот 
хавфсизлиги 
билимларни 
шакллантириш имкониятлари изланди. Шу мақсадда илғор педагогик 
тажрибалар 
ўрганилди, 
умумлаштирилди, 
ахборот 
хавфсизлигини 
таъминлаш бўйича турли мазмундаги топшириқлар системаси ишлаб 
чиқилди. Тажрибанинг бошланишида ўзлаштириш даражалари бир-бирига 
яқин бўлган ўқувчилар гуруҳлари иштирок этишди.
Файлларни архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш дастурлари 
билан ишлаш билимларнинг шаклланганлигини аниқлаш учун уч даражали 
(юқори, ўрта, паст) мезондан фойдаланилди. Педагогик тажриба-синовда 
иштирок этган 148 нафар талабанинг экспериментал тайёргарлик даражаси 


59 
талаблар бўйича баҳоланганда: 18 нафар (11,2%) талаба «юқори», 64 нафар 
(43%) талаба «ўрта», 66 нафар (45,8%) талаба «паст» натижаларга эришди. 
Бундан ўқувчиларда файлларни архивлаш ва компьютер вирусларидан 
сақланиш билимларнинг шаклланганлик даражасини ошириш лозим, деган 
хулосага келинди. 
Иккинчи босқичнинг асосий мақсадидан яна бири бўлган файлларни 
архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш дастурлари билан ишлаш 
билимларни шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш ва апробациядан 
ўтказишга қаратилди. Биринчи босқичдаги хулосаларга таянган ҳолда, тавсия 
этилаётган методикага тузатишлар киритилди. Масалалар ечиш билан боғлиқ 
бўлган топшириқларни бажаришда муаммоли саволлардан фойдаланилди. 
Бундай муаммоли вазиятлар яратилиши натижасида, ўқувчилар ўзларида 
етишмаётган ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича билимларни 
шакллантиришга эҳтиёж сезиб, ўқиш мотивлари вужудга келгач, ахборот 
хавфсизлиги бўйича билимлар шакллантирилди. Тажриба-синов ишларининг 
натижалари умумлаштирилди, математик статистика Хи квадрат (

2

методидан [10] фойдаланиб, сифат ва миқдорий жиҳатдан ишлов берилди. 
Тадқиқот ишида тақдим этилган файлларни архивлаш ва компьютер 
вирусларидан 
сақланиш 
билимларни 
шакллантириш 
методикаси, 
ўқувчиларнинг билим сифатини ошириш, мустақил ишлаш фаолиятларини 
ташкил қилиш нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ деб топилди. 
Тажрибада иштирок этаётган гуруҳларни саралаш ва уларда ахборот 
хавфсизлиги бўйича билимларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш 
мақсадида 
тажриба-синов 
ўтказилиб, 
юқоридаги 
мезонлар 
асосида 
баҳоланди. Баҳолаш натижаларини 2-жадвалда келтирамиз.
2-жадвал 
Ўқувчиларда файлларни архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш 
дастурлари билан ишлаш билимлар шаклланганлик


60 
даражасининг дастлабки ва кейинги ҳолати 
Олинган натижаларнинг таҳлилидан ўқувчиларда файлларни архивлаш 
ва 
компьютер 
вирусларидан 
сақланиш 
дастурлари 
билан 
ишлаш 
билимларнинг шаклланганлик даражасини ошириш лозим, деган хулосага 
келинди.
Тадқиқот ишининг кейинги босқичида унда тажриба ва назорат 
гуруҳлари танланди. Танланган гуруҳлардаги ўқувчиларда файлларни 
архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш дастурлари билан ишлаш 
билимларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун ҳар бир талабага 
алоҳида индивидуал равишда мустақил бажариши керак бўлган топшириқлар 
берилди ва уларнинг жавоблари таҳлил қилинди.
Олиб борилган педагогик тажриба синов ишларига статистик таҳлил 
беришда 

2
-статистика усулидан фойдаланилди.
Бизнинг тажрибаларимизда 
С=3
га тенг бўлганлиги учун қуйидаги 
формула асосида ҳисоблаш ишларини олиб борамиз 























23
13
2
13
2
23
1
22
12
2
12
2
22
1
21
11
2
11
2
21
1
2
1
1
O
O
O
n
O
n
O
O
O
n
O
n
O
O
O
n
O
n
n
n
T
(3.2) 
Информатика курсини ўқишга киришишидан аввал ўқувчиларда 
файлларни архивлаш ва компьютер вирусларидан сақланиш дастурлари 

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish