Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
 
ТАЪЛИМДА ДАРС ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ 
 
М.И. Тошпулатова п.ф.ф.д. 
Низомий номидаги ТДПУ 
Дарс – таълим жараѐнининг энг асосий қисмларидан бири. Дарс орқали 
ўқитувчи ўқувчиларга янги материал юзасидан билимлар беради ва ана шу 
эгалланган билимларни ҳаракатга келтириб, кўникма ва малакага 
айлантиришни, ҳаѐтга татбиқ этишни ўргатади. Шундай экан, ўқитувчи 
дарснинг мазмуни, уни ўқувчиларга етказиш йўллари, усуллари, шакллари
воситаларини олдиндан белгилаб олиши ва бундан эришиладиган натижаларни 
эгаллаб олиши лозим. Дарсдан кўзланган мақсад ва ундан эришилган натижа 
бир хил бўлсагина, дарс самарали деб ҳисобланади. Ўқувчининг хоҳиши, 
қизиқиши ва эҳтиѐжларини инобатга олиб, таълим марказига ўқувчи шаҳсини 
қўйиб, унда мотив ҳосил қилишга йўналтирилган ва натижаси кафолатланган 


180 
яхлит ҳолатдаги дарсни ташкил этиш учун дарс жараѐнини лойиҳалаштириб 
олиш керак. Бунинг учун ўқитувчи дарснинг технологик харитасини тузиб 
олиши мақсадга мувофиқ бўлади. Технологик харитада ўқув жараѐнининг 
босқичлари кетма-кетликда ва изчилликда берилади. Технологик харита орқали 
дарс жараѐни шундай лойиҳалаштирилиши керакки, дарсдан кўзланган 
мақсадга эришиш йўллари, таълим берувчи ва таълим олувчининг фаолияти, 
улардан кутилаѐтган натижалар тўлиқ акс эттирилиши лозим.
Ўқитиш режасини тузишнинг ҳар босқичида ўқитувчининг бошқарув 
ҳаракатларини кўриб чиқамиз. 
Мақсадни белгилаш - дидактик вазифаларни аниқлаш, ўқув натижаларини 
шакллантириш. Бу педагогик фаолиятни асосий омили бўлиб, таълим берувчи 
ва таълим олувчининг биргаликдаги фаолияти ҳаракатини умумий натижага 
йўналтиради. 
Ташхис - таълим олувчилар хусусиятларини ва мавжуд моддий - техник 
имкониятларни ўрганиш. Бу мақсадни тўғрилаш зарурлигига ва уларга эришиш 
воситаларини танлашга имкон беради. 
Башорат қилиш - ўрнатилган вақт ичида мавжуд шароитларда педагогик 
ва ўқув фаолияти натижаларини олдиндан кўриш. 
Лойиҳалаш - олдиндаги фаолият моделини тузиш, мавжуд шароитларда 
ўрнатилган вақт мобайнида йўл ва воситаларни танлаш учун, мақсадга эришиш 
босқичларини ажратиш, улар учун алоҳида вазифаларни шакллантириш, ўқув 
ахбороти ва қайтар алоқани етказиш воситаси ва йўлларини аниқлаш. 
Ташхис, башорат қилиш ва лойиҳалаш режани ишлаб чиқиш учун асос 
ҳисобланади. 
Режалаштириш - олдиндаги ўзаро боғлиқ педагогик ва ўқув 
фаолиятининг режасини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. У технологик харита 
кўринишида расмийлаштирилади. 
Ташкиллаштириш - таълим берувчи томонидан талабаларни белгиланган 
ишга жалб қилиш, белгиланган мақсадга эришишда улар билан ҳамкорлик 
қилиш. 
Ахборотли таъминлаш - ўқув ахбороти ва қайтар алоқани етказиб 
беришнинг йўл ва воситаларини амалга ошириш. Бунда йиғилган ахборот 
жараѐнининг боришини тезкорликда ўзгартиришни, таъсир кўрсатадиган 
рағбатлантирувчи омилларни, самарали воситаларни киритишга имкон беради. 
Назорат, баҳолаш ва ўзгартириш киритиш - ривожланиш жараѐнига 
таъсир кўрсатадиган рағбатлантирувчи омилларни яратиш, педагогик таъсир 
этиш объекти ўзгаришини мувофиқлаш. 
Тугалланган жараѐн таҳлили- самарасизликни, уларни пайдо бўлиш 
сабабини аниқлаш, келгуси такрор ишлаб чиқиладиган даврда унга йўл 
қўймаслик чораларини аниқлаш. 
Лойиҳалаштирилган дарс асосида ўқитувчи дарс жараѐнини бошқариш 
йўлларини ҳам белгилаб олади. Янги материални ўқувчилар қандай 
ўзлаштирганликларини назорат қилади ва шу орқали ўқувчилар фаолиятини 
баҳолаб олади. Ана шу баҳолаш натижасида билим бериш ва билим олиш 


181 
фаолиятини текшириб, кўзланган мақсад нечоғли амалга ошганлигини 
аниқлайди. 
Мавзу бойича дарсни ташкил қилиш қуйидаги кўринишида бўлади:
– дастлабки маълумотлар: дарс мавзуси, вақти, ўқувчилар сони; 
тури: янги тушунча ва билимларни шакллантирувчи, ўқувчиларнинг 
билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи, умумлаштирувчи, 
ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини таҳлил ва назорат 
қилувчи;
– кўриниши (масалан, муаммоли, баҳс–мунозара, ўйин-мусобақа, 
саргузашт–ертак ва бош.), 
– танланган таълим модели: усуллар, шакллар ва ўқитиш воситалари; 
таълим бериш шароити: махсус жиҳозланган, гуруҳли шаклларда 
ишлашга мўлжалланган хоналар; 
мониторинг ва баҳолашга асосланган қайтар алоқанинг йўл ва 
воситалари: назорат тури (ѐзма ва оғзаки), назорат шакли ( тезкор-сўров, тест 
олиш, тақдимот, ўқув топшириқлари ва бошқ.). 
– ўқув машғулотининг технология харитаси уч қаторни ўз ичига олиб, 1,5-
2 варақда жадвал кўринишида бажарилади: (1) ўқув машғулоти босқичлари ва 
вақти; (2) таълим берувчи фаолияти; (3) таълим олувчи фаолияти. 
Ўқувчиларда мустақил билим ўзлаштириш, кўникма ва малакалар ҳосил 
қилиш, билим ўзлаштириш фаолиятини ўзи мустақил бажара олишига 
ишонтириш, энг асосийси нимани, қандай ўрганиш кераклигини ўргатиш бу 
педагогдан юксак билим ва маҳоратни талаб этади. Демак, ҳар бир ўқитувчи ўз 
устида ишлаши, замонавий дарсни ташкил қилиш учун замонавий усулларни 
татбиқ этиши, бир сўз билан айтганда, инновaцион ѐндашиши муҳимдир. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish