178
Таҳмин қилиш мумкинки, саноқни бармоқларда амалга ошириш тизими
дактил нутқи алифбосини юзага келишига таъсир ўтказган.
Алифбо
- муайян тартибда жойлашган, у ѐки бу тилда ѐзиш учун
қўлланилувчи график белгилар - харфлар йиғиндисидир.
Дактил алифбоси эса у ѐки бу дактил нутқида сўзлашиш учун
қўлланилувчи, муайян тартибда жойлашган бармоқ ҳаракатлари орқали
ифодаланувчи белгилар, яъни харфлар. Хар бир дактил белги аниқ бир харфни
билдиради. Дактил алифбоси у ѐки бу тил алифбосига асосланади. Дактил
харфлар сони у ѐки бу тил алифбосидаги харфлар сонига тенгдир.
Дактилология юнонча сўздан олинган бўлиб, daktilos-―бармоқ‖, logos –
―сўз‖ деган маънони англатади.
Дактил нутқ ХVI асрдан бошлаб кар болаларни ўқитиш учун қўлланиб
келинмоқда (хозирги даврда бу нутқ ѐрдамида кар болалар саводга
ўргатилмоқда).
Кар болаларга таълим берган илк ўқитувчилардан бири Педро Понсе (1508
1584) ҳисобланади. У дактил нутқни кар болаларни оғзаки нутққа, саводга,
ўқишга, фанларни ўргатиш учун қўллар эди.
Дактил алифбоси илк бор ким томонидан тасвирлангани хақида аниқ
маълумотлар эмас. Маълумки, қўл бармоқлари
тасвирланиши Х асрда лотин
кутубхонасида учратилган эди. Баъзи қўл белгилари, шунингдек ҳарфлар,
қадимдан қўлланилган. Тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, дастлабки дактил
алифбоси 1953 йилда испан монахи де Верба томонидан нашр этилган. Дактил
нутқи карларни ўқитишда биринчи бор испан монахи Педро Понсе де Лион
томонидан XVI асрда қўлланилган. Кейинчалик, ушбу алифбо асосида бошқа
давлатлар дактил алифболари ишлаб чиилди:
XVIII асрда Перейра Делепе
томонидан Франция дактил алифбоси, XIX аср бошида Галлодет ва Клерко
томонидан Америка дактил алифбоси, 1698 йилда
илк бор Британия дактил
алифбоси босиб чиқилган.
XVI асрда харфларни бир қўл, кафт, икки қўл, бутун тана ѐрдамида
ифодалаш усуллари ѐритилган ишлар пайдо бўла бошлади.
Франция давлатидан испан ва француз дактил алифболари Европа
мамлакатларига ва Америкага тарқалди. Ушбу мамлакатларда карларни ва кар-
кўрларни ўқитиш учун бир қўлли алифбо ишлатилган ва ҳозирги даврда ҳам
ишлатилмоқда.
Америкалик ўқитувчилар Шарл Мишел Делепе ѐрдамида Парижда кар
болалар билан ишлаш учун тайерлов курсларни ўтишди. Сўнг, улар Америкада
дактил нутқини (алифбосини) жорий қилишди.
Буюк Британия эса дактил нутқни яратишда ўз йўли билан борди. Инглиз
дактил алифбоси Оксфорд университетининг геометрия фани профессори Джон
Валлис яратган бўлиб, унда хар битта дактилема иккита қўл
билан
харакатланади (ифодаланади). Ҳозирги кунга келиб унинг замонавий кўриниши
Буюк Британия, Австралия, жанубий Африкада кенг тарқалган.
Кафтли дактил алифбоси Англияда Д.Далгарно томонидан яратилган.
Ушбу алифбонинг барча харфлари кафт ва бармоқ соҳаларида жойлашган.
Сўзлашув жараѐнида бир қўлнинг бир бармоғи, ѐки бир вақтда бир неча
179
бармоқлар билан иккинчи қўлнинг кафт ва бармоқлардаги харфлар жойлашган
жойга босилади ва шу тарзда мулоқот олиб борилади.
Харфлар махсус
қўлқопда жойлашган бўлиб, эшитишида нуқсони бўлган шаҳсларга тарқатилар
эди. Аммо ушбу кафтли дактил алифбоси кенг тарқалмади
1806 йилда Россияда, Петербург ѐнида жойлашган Павловск шаҳрида кар
болалар учун илк ўқув муассасаси очилди. Биринчи рус сурдопедагоглари
француз дактил алифбоси асосида рус дактил алифбосини яратишган.
1935 йилда рус сурдопедагоги Виктор Иванович Флери ўз китобида илова
тарзида рус ва француз дактил алифболарини чоп этди, ҳамда, Россияда чоп
этилган биринчи имо--ишора луғати муаллифига айланди. 1817
йилда у
Петербург университетига ишга таклиф қилинди ва бундан ташқари бир
вақтнинг ўзида Петербург карлар муассасида ҳам ишлаб борган, 1837 йилдан
бошлаб эса шу муассаса раҳбари этиб тайилланган.
Испан ўқитувчиси Хуан Пабло Бонет (1579-1633) ―Товушлар табиати ва
карларни сўзлаш санъатига ўргатиш‖ китобида (1620)
дактил белгилар
тасвирини чоп этди, хамда, уларни карларни ўқитишда қўллашга доир
кўрсатмалар берди. Бонет томонидан яратилган методика карларга оғзаки ва
ѐзма нутқни ўргатишда дактил нутқни қўллашни назарда тутган.
Шарл Мишел Делепенинг ўқувчиси ва шогирди Р.А. Сикар (1742-1822)
дактил нутқни нутқий материални имо-ишора нутқидан оғзаки нутққа ва оғзаки
нутқдан имо-ишора нутқига ўгиришда ѐрдамчи восита сифатида қўллаган.
Немис сурдопедагоглари эса дактил нутқни имо ишора нутқининг бир
тури деб хисоблашган ва улар дактил нутқдан умуман фойдаланишмаган.
Ўз вақтида дактил алифбоси миллий: ўзбекча, арманча, украин, белорус
тилларида тузилган ва кенг тарқалган. Хозирда 43 та дактил алифбоси
дунѐнинг 59та давлатида фойдаланилади.
Шуни
таъкидлаш жоизки, баъзи мамлакатлар махсус дактил
алифболардан, яъни, кўр – карлар учун бўлган миллий дактил ҳарфлардан
фойдаланадилар. Кўр – карлар учун Халқаро дактил алифбоси мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: