Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЭШИТИШДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР СЕЗГИ ВА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

ЭШИТИШДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАР СЕЗГИ ВА 
ИДРОКИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Ш.Р. Тохирова ТДПУ ўқитувчиси, 
Н. Маматқулова ТДПУ талабаси 


176 
 
Ҳар қандай англаш жараѐни идрок этиш ва сезишдан бошланади. Бу унинг 
дастлабки сезги босқичидир. Лекин идрок атрофдаги олам ҳақида тўлиқ 
тасаввур беролмайди. Метерияни биз бевосита идрок этолмайдиган хоссалари 
мавжуд. Ташқи оламни англаш ва акс этишнинг энг юқори формаси 
тафаккурдир. 
Эшитишида нуқсони бўлган болалар сезгиси атроф муҳитни объектив акс 
эттиради ва предмет ҳамда ҳодисаларни англашнинг муҳим босқичи саналади.
Эшитишда нуқсони бўлган болалар сезгиси ва идроки ривожланишнинг 
умумий қонуниятлари билан бирга специфик хусусиятларга эга бўлади. 
Ривожланаѐтган бола асосий билим манбаини эшитув сезгиси, идроки орқали 
қабул қилади. У атрофдагилар билан мулоқотга киришиб, радио, мусиқа 
эшитиб, кино, театрларни томоша қилиб, кўп маълумотга эга бўладилар. Кар 
бола бундай имкониятлардан чегараланган бўлади. Бу борлиқни англаш 
жараѐнини қийинлаштиради ва компенсaцияни талаб этади. 
Ўз навбатида бу кўрув, ҳаракат, ҳид сезгиси ва идроки ривожланишга 
салбий таъсир кўрсатади. Эшитишда нуқсони бўлган болаларда эшитув сезгиси 
мавжуд эмас деган фикр нотўғридир. Янги акустик аппаратлар ѐрдамида 
ўтказилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, эшитишда нуқсони бўлган 
болаларнинг 40% ида эшитув сезгиси қолдиқлари мавжудлигини кўрсатди. XIX 
асрда И.И. Флери, сўнг Н.М. Лаговский ва бошқа тадқиқотчилар ҳам карлар 
эшитув қолдиғи мавжудлигини эътироф этадилар. Н.М. Лаговский 
таъкидлашича, бу эшитув қолдиғини фаоллаштириш, ривожлантириш мумкин. 
Гартмани тадқиқотларига таяниб, Н.М. Лаговский эшитув идроки даражасига 
кўра бир неча гуруҳларни таснифлайди. Бу гуруҳлардан бирига кирувчи 
болаларда эшитув идроки маълум даражада мавжуд бўлиб, у нонутқий 
товушларни фарқлаш имконини беради. Бошқа болаларда эшитув идрокининг 
даражаси баландроқ бўлиб, у унли товуш, бўғин, сўзларни фарқлаш имконини 
беради. 
Давомий машғулотлар, машқлар жараѐнида эшитишда нуқсони бўлган 
болалар эшитув идроки фаоллаштирилади. Бунда эшитув идрокининг 
ривожланиши анотомик-физиологик механизмининг тикланиши эвазига эмас
балки эшитув идрокини фаоллаштириш йўли билан амалга оширилади. Кар 
болада эшитув сезгиси ва идрокини йўқолиши сабабли кўрув сезгиси ва идроки 
асосий ўрин тута бошлайди. Кар боланинг кўрув анализатори атрофдаги 
оламни англашда асосий аҳамиятга эга бўлади. Эшитишда нуқсони бўлган 
болалардаги кўрув сезги ва идроки эшитувчи болалар даражасида бўлиш
Л.В. Занков, И.М. Соловев, К.И. Вересотская тадқиқотларида таъкидланган.
Эшитишда нуқсони бўлган болалар эшитувчи бола аҳамият бермайдиган 
ташқи олам хусусиятлари ва нозикликларига аҳамият беради. Эшитувчи 
болалар карларга нисбатан яшил, сиѐхранг, қизил, сабзи ранглар кўп 
алмаштирадилар. Эшитишда нуқсони бўлган болалар рангларни нозик 
фарқлайдилар. Л.В. Занков ва И.М. Соловьев таъкидлашича, эшитишда 
нуқсони бўлган болалар чизган расмларда, эшитувчи болалар чизган расмларга 
нисбатан кўп детал ва қисмларни қамраб олган бўлади. Кар ва эшитувчи 


177 
болалар 
расмлари 
таққосланганда 
эшитувчи 
болалар 
расмларида 
предметларнинг муҳим қисмларини тасвирларда мавжуд эмаслиги кўринади, 
эшитишда нуқсони бўлган болалар расмларида эса бундай камчиликлар кам 
бўлади. Аммо улар фазовий муносабатлар ифодаланган расмларни қийинчилик 
билан чизадилар. Шунингдек, кўрув идроки жараѐнида эшитишда нуқсони 
бўлган болалар эшитувчиларга нисбатан предметнинг қўшимча деталларига 
кўп аҳамият берадилар. Шу сабабли, эшитишда нуқсони бўлган болаларда 
идрокнинг аналитик типи синтетик типидан устун туради, деб кўрсатиш 
мумкин. Эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг нутқи шаклланишида кўрув 
идроки катта аҳамиятга эгадир. Эшитувчи бола эшитув ва кўрув сезгиси ва 
идрокига таяниб, гапиришни ўрганади.
Нутқи бўлмаган эшитишда нуқсони бўлган болалар таълимнинг 
бошланғич босқичларида идрок этилганини умумлаштириш ва синтезлашда, 
таснифлашда қийинчилик сезадилар (Масалан: бошланғич синфдаги эшитишда 
нуқсони бўлган болага қизил қаламни кўрсатиб, бу нима деб савол берилганда, 
у қизил деб жавоб беради). Бу ранг ва предмет тушунчаси бола идрокида 
етарли даражада тақсимланмаганлигидан далолат беради. 
Эшитув сезгисини йўқлиги сабабли эшитишда нуқсони бўлган болаларда 
кўрув сезгиси фаоллашади, ўткирлашади. Англаш жараѐнида кўрув идрокидан 
ташқари, ҳид билиш сезгиси ва харакат сезгилари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. 
Харакат сезгилари инсон танаси, қисмлари, нутқий органлар харакати ҳақида 
сигнал беради. Эшитув анализатори функцияси бузилишларида нутқий 
харакатлар аниқлиги, дифференциалланганлиги бузилади. Тери сезгилари 
тактил ва харорат сезгиларини қамраб олади. Улар биргаликда предмет, унинг 
шакли, катталигини ифодаловчи материални англаш имконини беради. Тери 
сезгилари предметни кўриш орқали идрок этишни тўлдиради. Асосан 
предметларни ҳажми ва фазовий жойлашувини идрок этишда, предметларни 
ташқи қатламини сезишда тери сезгиларининг аҳамияти каттадир. У 
материални кўриш орқали англашга, бу эса ўз навбатида сезишга ѐрдам беради. 
Сезгиларни ўрганиш нафақат махсус психология, балки умумий психология 
учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish