Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР ТОМОНИДАН



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР ТОМОНИДАН 
СИНТАГМАТИК МУНОСАБАТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Д.А. Нуркелдиева ТДПУ доценти,п.ф.н., 
М. Зиявутдинова ТДПУ талабаси
Синтагматик муносабатлар атрофдагилар билан бевосита алоқа жараѐнида, 
нуткда эгалланади. Бу болага таниш бўлган сўзлардан фикрлардан фойдаланиб, 
жумлалар тузишга ҳамда таниш бўлган нутқ намуналаридан янгиларини ҳосил 
қилишга имкон беради. Ақли заиф боланинг алоқа қилиш жуда қийин 
бўлганлиги сабабли булардан ҳам тўлиқ фойдалана олмайди. 
Алоқа қилиш – синтагматик муносабатларни эгаллаб олишнинг асосий 
шарти бўлгалиги учун тилга ўргатиш жараѐнида нутқий алоқага эҳтиѐни ҳосил 
қилиш лозимлигидан далолат беради. Фақатгина шундай ҳолладагина 
синтагмалардан кейин сўзларнинг гармматик шаклларини ақли заиф ўқувчилар 
амалий ўзлаштириб олишлари мумкин. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб ақли заиф болалар томонидан бирлик ва 
кўплик сонларининг (расмларни кўп марта номлаш йўли билан) ўрганиш 
бўйича махсус педагогик усуллар кам самара беради. Ақли заиф бола расм 
бўйича жумла тузишга ўрганиб, аввалги хатоларни машғулотдан ташқари 
вақтда ѐки бошқа материалларда такрорлайди.
Синтагматик 
занжирларни 
тузиш 
қобилияти 
нутқдан 
амалий 
фойдланилганда шаклланиш ва такомиллашганлиги учун болалар учун хос 
бўлган коммуникатив баѐн этишнинг турларини ажратиш лозим. 
Коммуникатив баѐн этишларга турли хил илтимослар, буйруқлар, саволлар
ахборотлр, рад этишлар киради. Нормал ривожланаѐтган болалар бундай 
жумлалардан фаол фойдаланадилар. Махсус мактабгача тарбия муассасаларида 


129 
тарбияланаѐтган ақли заиф болаларнинг нутқини таҳлил қилишда бундай 
жумлалар уларнинг нутқида ҳам мавжудлигини аниқлашган. Аммо баѐн 
этилган 
жумлаларнинг 
мазмунида, 
таркибида, 
тузилишида 
нормал 
ривожланаѐтган болаларнинг нутқидан фарқли сифат ўзгаришлари кузатилади. 
Масалан, нормал ривожланаѐтган болалар катталарга асосан билишга доир 
йўналишдаги саволларни берсалар ақли заиф болаларда бундай мурожаатлар 
деярли кузатилмайди. Катталарга (жуда кам тенгдошига) мурожаат қилишда 
асосан бирор нарсани бажаришга рухсат сўралади (Ўйнашга борамизми? Буни 
қилсам майлими?). Шуни айтиб ўтиш лозимки, ҳатто энг катта мактабгача 
ѐшдаги ақли заиф болалар ҳам жуда кам ҳолларда савол берадилар (уларни 
савол бериш учун махсус ароитга қўйиш лозим).
Бу категориядаги болаларнинг хабар-маълумот жумлалари ҳам ўзига 
хосдир. Мактабгача ѐшдаги олигофренлар уйда кўрганлари, сайрда уларни 
нималар 
қизиқтиргани, 
транспортда 
юрганларида 
нималарни 
эслаб 
қолганликлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланмайдилар (Машғулотларда 
улар нима кўрганликлари ҳақида фақат катталарнинг савлларига жавоб бериш 
орқали ҳикоя қилиб берадилар). Мактабгача ѐшдаги ақли заиф болалар асосан 
яқин таассуротларини қуйидагича сўзлаб берадилар: Анвар касал бўлиб қолди 
… уни уйга олиб кетишди… Уйимда шунақа бор! … шундай юлдузлар бор … 
катта мактабгача ѐшдаги ақли заиф болаларда баъзи баҳоловчи баѐн қилишлар 
кузатилиб, улар ишга ѐки ўртоғига хулқига бўлган муносабатни акс эттиради. 
тўғриси кўп ҳолларда бундай баѐн қилишлар – катталар баҳолашининг 
такроридир (тарбиячи, ўқитувчи-дефектолог, врачнинг). (Носир ўзини ѐмон … 
у хафа қилди … у ѐмон…). 
Рад этишдан фойдаланиш ҳақида алоҳида тўхташ лозим. Меъѐрида 
ривожланаѐтган болалар рад этишни ифода қилиш усулларини қидирадилар. 
Маълумки, рад этиш инсоннинг коммуникациясини (алоқа қилишни) 
ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга. Рад этишдан фойдаланиб нормал 
болалар турли предметларни, ҳаракатларни, билимларни, муносабатларни бир-
бирига қарши қўядилар. Уларни таққослайдилар (… бу кўк эмас, қизил эмас, 
сариқ! Мен қизил биланмас, кўк билан эмас, сариқ билан чизаман ). Нутққа рад 
этишни киритиш, болага онгсиз равишда сўзлардаги маъно, парадигматик 
муносабатларни (масалн, қисм ва бўгин муносабатлари ва ҳ.з) ўрнатишга имкон 
беради. Ақли заиф болалар нутқида шундай кўринишдаги рад этишлар деярли 
кузатилмайди. Рад этишлардан фақатгина – «қилмайдилар», «истамайман», 
«тегма» кабилар учрайди. Истак, ҳоҳишлар мактабгача ѐшдаги ақли заиф 
болалар баѐн этишларининг асосини ташкил этади. Булар ѐрдам ҳақидаги 
илтимослар, сўрашларидир (бер, ол, қадаб қўй), буйруқлар (югурма, бер, қоч). 
Болалар нутқида буйруқ беришлар кўп кузатилса ҳам, бу улардан фойдаланиш 
частотаси ҳақида далолат бермайди. Чунки бошқаларга мурожаат қилиш 
эҳтиѐжи (бола ѐки катталар бўлишидан қатъий назар) ақли заиф болаларда 
жуда кам бўлади. Улар нутқдан фойдаланмасликлари ҳам мумкин. Масалан, 
уларга шарфни боғлаш учун тарбиячининг ѐрдами лозим бўлса катталар олдига 
қўлида шарф билан бориш етарли бўлиб шарф боғлаб қўйилади. Бундай ѐрдам 
болаларни ўз илтимосини нутқ орқали баѐн қилишдан озод қилади. 


130 
Ақли заиф болалар жумла тузиш учун керак бўлган сўзларни танлашда 
қийналадилар. Сўзларни танлашни эгаллаш шаклидан мазмунига қараб боради. 
Ақли заиф болаларда сўз маъносини тушуниш жараѐни жуда узоқ кечади. 
Уларда фикрни ифодалаш учун лозим бўлган сўзларни танлаш нормал 
болаларга қараганда бошқача бўлади.
Ақли заиф болаларда мактаб ѐшида ҳам мазмунни танлашда маъно эмас
товуш боғланишлари етакчи бўлади; иккинчи ўринда вақтинчалик боғланишлар 
туради. Бу албатта, тилда синтагматик муносабатларни ўзлаштириб олишга 
таъсир этиб, нутқни пайдо бўлиш жараѐнини мураккаблаштиради. Интелектуал 
нуқсонда нутқнинг ривожланиши кўплаб қийинчиликлар билан характерланиб, 
улар болаларда мактабгача тарбия ѐшининг охиригача кузатилади. Буларнинг 
барчаси тадқиқотчиларни ақли заиф болаларнинг нутқини ривожлантириш 
бўйича махсус мактабгача тарбия муассасаларидаги барча ишларни қайта кўриб 
чиқишни талаб этади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish