ЎЗБЕКИСТОНДА АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ
БЕРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ-ИЗЛАНИШЛАР ОЛИБ БОРГАН ОЛИМЛАР
Н.С. Мусаева ТДПУ ўқитувчиси,
М.Б. Тиллоева ТДПУ талабаси
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
Ҳаракатлар стратегиясида ―аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ногирон ва
аҳолининг бошқа эҳтиѐжманд тоифалари давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш
21
‖ни кучайтиришга алоҳида эътибор берилган. Ушбу ислохотларни
бажарилиши натижасида болаликдан ногиронликка эга бўлган ақли заиф
болаларни тўлақонли хаѐтга ижтимоий мослашуви, уларга тиббий-педагогик
ѐрдам кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади.
Республикамизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар давомида
―Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖
22
ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг фармойишида ақли заиф болаларни таълим-тарбиясининг
ташкил қилиниш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда ақли заиф болаларга таълим-тарбия, уларнинг нуқсонларини
коррекциялаш, оилада ногирон фарзандни тарбиялашнинг педагогик
21
―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси
тўғрисида‖ 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони.
22
―Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг ПФ-5270-сонли 2017 йил 1 декабрдаги фармонни
127
хусусиятлари каби масалалар С.Ш.Айтметова, С.Г.Ким, Л.Р.Мўминова,
И.Г.Радишева, Ғ.Б.Шоумаров, В.С.Рахманова, Р.Шомахмудова, Д.А.Гордиенко,
Г.А.Садикова, М.П.Хамидова, Д.А.Нуркелдиева, Л.Ш. Нурмухаммедова,
Ш.М.Амирсаидова,
П.М.
Пўлатова,
Н.В.
Соседова,
А.
Сагатов,
И.Г.Веретенникова, М.Ф.Ҳакимова, Я.Е.Чичериналарнинг изланишларида
тадқиқ этилган.
Мактабгача ѐшдаги ақли заиф болаларнинг билиш фаолиятини
шакллантириш бўйича С.Г. Ким ўз илмий изланишларини олиб борган. Ақли
заиф болаларнинг ривожланишида коррекцион ишларни амалга ошириш
бўйича Л.Р. Мўминова раҳбарлигида Д.А. Нуркелдиева, М.П. Хамидовалар,
Ш.М. Амирсаидова, Л.Ш. Нурмухаммедовалар ўзининг илмий тадқиқот
ишларини олиб борганлар. Д.А. Нуркелдиева ақли заиф болаларни мактабга
тайѐргарлигини аниқлаш бўйича методларни ишлаб чиқган. М.П. Хамидова
ўзининг тадқиқот ишида мактабгача ѐшдаги ақли заиф болалар сўз бойлигини
оширишнинг коррекцион-методик асослари ишлаб чиққан. Ш.М. Амирсаидова
махсус педагогика фани тараққиѐтида шарқ мутафаккири ғояларининг ўрни ва
ролини очиб берган. Л.Ш. Нурмухаммедова оилада ногирон фарзандни
тарбиялашнинг педагогик хусусиятларини очиб берган.
С.Ш. Айтметованинг ўзининг илмий ишларида ақлий ривожланишида
нуқсони бўлган ўқувчиларнинг тафаккури, идроки, хотираси, диққати, нутқи,
тасаввури ва билиш фаолиятининг бошқа томонлари ѐритиб берган.
В.С.Рахмонова ақли заиф болаларни саводга ўргатиш масаласи бўйича илмий
изланиш олиб бориб, уларнинг психик фаолиятининг ўзига хослиги ва ўзбек
тилининг хусусиятларини эътиборга олмай туриб, ѐрдамчи мактаб
ўқувчиларида ўқиш ҳамда ѐзиш малакаларини шакллантириш қийинлиги ва
унинг дидактик талабларга жавоб бермаслигинип кўрсатиб берган.
Д.А.Гордиенко ўзининг изланишларида ақли заиф ўқувчиларни ѐзма нутққа
ўргатишнинг илмий педагогик асосларини таҳлил қилиб, уларда идрок
жараѐнларининг ривожланиши хусусиятлари, катта мактаб ѐшидаги ақли заиф
болаларнинг боғланган ѐзма нутқини такомиллаштиришнинг самарали йўллари
ва усулларини ѐритиб, изоҳлаб берган. Р. Шомахмудова ―2-3синф ақли заиф
ўқувчилар нутқини ўстириш бўйича коррекцион педагогик иш тизими‖
мавзусидаги диссертaциясида логопедик таъсир элементларидан фойдаланиб,
ақли заиф ўқувчиларнинг рус тили дарсларида нутқини ўстириш бўйича
коррекцион-педагогик иш тизимини ишлаб чиқган. П.М. Пулатова ѐрдамчи
мактабларнинг 5-синфидаги ўқувчиларнинг синфдан ташқари ўқиш дарсларида
газета материаллари билан коррекцион-педагогик ишларни амалга ошириш
мезонини асослади, ҳамкорликнинг устувор томонларини таъкидлаган.
Н.В.Соседова томонидан ўқиш дарсларида ақли заиф болалар нутқини ўстириш
йўллари, воситалари, фаолаштириш имкониятлари илмий жиҳатларини
асосланган, бу илмий изланишида у русий забон мактаб ўқувчилари назарда
тутган. Г.А. Содиқова 11-14 ѐшдаги ақли заиф болалар ўзларининг жисмоний
ривожланиши, чидамлилиги ва жисмоний ишчанлик қобилияти бўйича
меъѐрида ривожланаѐтган тенгдошларидан орқада қолишларини кўрсатиб
берган. Тадқиқот материаллари ақли заиф болаларда умумий, динамик ва
128
турғун чидамлиликни таркиб топтириш бўйича коррекцион ишларнинг
омилкорлигини махсус жисмоний машқлар воситасида ошириш мумкинлигини
кўрсатди.
Болалардаги нутқий камчиликни ўрганиш ва уни бартараф этиш муаммоси
Л.Р.Мўминова,
И.Г.Веретенникова,
М.Ю.Аюпова,
Х.М.Пўлатова,
Н.Х.Раҳмонқуловаларнинг илмий ишларида тадқиқ қилинган.
Руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар муаммоси Л.В.Кузнецова,
Ғ.Б.Шоумаров,
К.Қ.Мамедовларнинг
ишларида
тадқиқ
қилинган.
Ғ.Б.Шоумаров интеллектуал ривожланиш даражаси асосида болаларни уч
гуруҳга ажратади ва уларнинг руҳий хусусиятларини ҳамда дифференциал
ташхис этиш масалаларини ўрганади.
Илмий адабиѐтларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш мумкинки,
Ўзбекистонда ногирон болаларга эътибор кучайиб бормоқда, аммо уларни
келажакда ўз ўрнини топиши, ижтимоий жиҳатдан хаѐтга мослашувини янада
яхшилаш мақсадида ногирон болаларни чуқурроқ ўрганиш хозирги замоннинг
долзарб муаммоларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |