Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

 
СОЧЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ. 
 
Беморлар сочини ҳар 7-10 кунда совунлаб ёки шампунлаб ювиб 
туришлари 
зарур. 
Оғир 
ахволдаги 
беморларнинг 
сочи 
кирланишидан ташқари унда сирка ва битлар пайдо бўлиши 


43 
мумкин. Тиббиёт ҳамшираси ёки беморнинг яқинлари бемор 
сочини синчиклаб текшириб туриши ва тоза тутиши шарт. 
Узоқ муддат касалхонада ётадиган эркаклар сочларини калта 
қилиб олдириб, бошларини 7-10 кунда ювишлари мумкин. Сочи 
узун аёлларнинг сочи ҳар куни майда тишли тароқда таралади. 
Юрадиган беморлар бошларини гигиеник ванна қабул қилган 
пайтда ювадилар. Бемор узоқ вақт ўринда ётса, боши ўринда ювиб 
қуйилади. 
Оғир ётган беморларнинг сочларини парвариш қилиш 
қуйидаги тартибда бажарилади.
Парвариш қилаётган киши билиши керак: Сочнинг анатома-
физиологик хусусиятларини ва сочни парваришлаш учун 
антисептика воситаларини. 
Ассептика қоидаларига риоя қилган ҳолатда беморни 
муолажага тайёрланади (70.А-расм). 
1. Муолажани бажаришдан олдин бемор огоҳлантирилади.
2. Бемор ётган каравотнинг бош томони 45
0
С га кўтарилади ва
тоғорача қуйилади.
3. Сочлари тоғорага туширилади.
4. Бемор бошига илиқ сув қуйилади ва сочига совун ёки шам- 
пун суртилади, сочлари тагидаги тери яхшилаб ишқаланади.
70.А-расм. Оғир ахволда ётган беморларсочларини ювиш



44 
 
5. Сўнгра сочлар чайилади ва қуригунча артилади. Шундан 
сўнг қунт билан таралади.
6. Беморнинг бошига сочиқ ёки рўмол ўраб қуйилади. 
КЎЗНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
 
Парвариш қилаётган киши билиши керак: Кўзнинг анатома-
физиологик хусусиятларини ва кўзни парваришлаш учун 
антисептика воситаларини. 
Ассептика қоидаларига риоя қилган ҳолатда беморни 
муолажага тайёрланади. (70.Б-расм). 
70.Б-расм. Кўзни парвариш қилиш ва ювиш. 
1. Қўл яхшилаб ювилади ва қуритилади. 
2. 0,2 % ли фурациллин эритмаси, илиқ қайнаган сув, стерил 
тампон-шарчалар, стерил лоток тайёрланади. 
3. Қўл зарарсизлантирилади ва резина қўлқоп кийилади. 
4. Стерил лотокка 8-10 та стерил тампон солиниб устидан 
юқоридаги эритмадан бири қўйилади. 


45 
5. Пахта шарчасини озгина сиқиб киприк ва кўз қовоқларига, 
кўз ташқи бурчагидан ичкарисига қараб артилади ва лотокка 
ташланади. 
6. Пахта шарчалар алмаштирилиб, муолажа 4-5 марта 
такрорланади. 
7. Иккинчи кўз ҳам шу тартибда тозаланади. Муолажа вақтида 
беморнинг аҳволи сўраб борилади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish