62
қабихлик йўлини тўсиш,
инсонийлик, меҳр-шафқат, маърифат, дўстлик,
мардлик, биродарлик, меҳмондўстлик, поклик, хуш хулқлилик, инсоф,
ватанпарварлик каби инсоний фазилатларни сингдиришга чақиради.
Қадим-қадимдан ўзбек ва шарқ классиклари ижодида ахлоқ-одоб
масаласи марказий ўрин эгаллаб келган. Кайковуснинг “Қобусномаси”дан
тортиб, Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн
Синоларнинг назмий ва насрий асарларида Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу
билик”, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ” (Ҳақиқат совғалари), Имом
Исмоил ал-Бухорийнинг “Ал адаб Ал-Муфрат каби” жаҳонга машҳур
асарларида Алишер Навоийинг ўлмас
шеъриятида, Мунис, Хоразмий каби
шоирлар асарларида ахлоқ-одоб масалалари ёритилган. Кошифийнинг
асарларидаги таълим-тарбия, ахлоқ масалалари кўпчилик учун андоза, намуна,
одоб меъёри сифатида қисқа асосли, лўнда қилиб ёзилган. Кошифийнинг
фикрича, инсон фазилати унинг эгаллаган таълим-тарбиясига боғлиқ.
Шундагина у одобли ҳисобланиши мумкин. “Одоб -бу қалбни ёмон сўзлардан
ва ножўя хулқдан сақлай олиш, ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қила билишдир”,-
дейди олим. Навоий эса “Одобли инсон барча одамларнинг яхшисидир ва барча
одамлар ичида ёқимлироғидир” - дейди. Бу
билан эса у кишиларнинг
инсонийлик белгиси унинг одобли, ахлокли эканлиги билан ўлчанади, деб
таъкидлайди ва барча инсонларни яхши хулқли бўлишга чақиради. Шунингдек,
Навоийнинг “Маҳбубул қулуб” асарида одоб, ахлоққа оид ғоялар
илгари
сурилган. Унинг бирдан-бир орзу-умиди, идеал инсонга бўлган меҳр- муҳаббат,
самимийлик эди: “Донишмандлар айтибдурларким, одобли инсон барча
одамларнинг яхшилиги ва барча халқлар учун ёқимлидир. У
мансабдор
кишилардан гўзалроқ ва бадавлат одамлардан ҳурматлироқцир. Ёшларни кўзга
улуғ қилиб кўрсатадиган нарса одобдир”. Қошғарий: “Инсонларда оқ
кўнгиллилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик, софдиллик, ростгўйлик, сахийлик,
виждонлилик, иродалилик, қатьиятлилик каби фазилатлар, бўлиши
шарт ва
булар инсоннинг баркамоллигидан далолат беради, - дейди, аммо хасислик,
олғирлик, очкўзлик, ғирромлик, пасткашлик, туҳматчилик, хоинлик,
ёлғончилик
кишиларни бебурд, ахлоқсиз қилиб қўяди. Бундай салбий
хислатлар уларни обрўсизлантиради, ҳаётини издан чиқаради, нотўғри йўлга
бошлайди. Пасткаш, бахил одамдан яхшилик кутиш мевасиз дарахтдан мева
кутишга ўхшайди”. Одобли бўлишнинг фазилати тўғрисида
шеър ва
достонлардан, адабий манбалардан жуда кўплаб парчалар, шеърий мисралар
келтириш мумкин. Одобли, яхши хулқли бўлиш тўғрисида доно халқимиз
тўқиган кўплаб мақол маталлар асрлар оша оғиздан-оғизга ўтиб келмокда:
Одобинг-обрўйинг. Одоб-кишининг зебу зийнати. Олтин олма-одоб ол.
Яхшиликка яхшилик ҳар кишининг ишидир, ёмонликка яхшилик эр кишининг