Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик инстетути



Download 3,76 Mb.
bet1/25
Sana28.01.2023
Hajmi3,76 Mb.
#904320
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
механика амалиёт







`
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Навоий давлат кончилик инстетути




«УМУМИЙ ФИЗИКА» КАФЕДРАСИ

Журақулов А.Р.


ФИЗИКАДАН МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ


1-ҚИСМ
(Механика, молекуляр физика,
электростатика ва ўзгармас ток)


Тошкент – 2019 йил


Журақулов А.Р.
Ушбу ўқув қўлланмада умумий физика курсининг механика, молекуляр физика, электростатика ва ўзгармас ток бўлимлари бўйича талабаларнинг амалий машғулотларда фойдаланиши учун масалалар келтирилган. Ўқув қўлланманинг асосий мақсади бакалавр йўналишлари бўйича таълим олаётган талабаларнинг физика курсини чуқур ўзлаштириши, малакасини ошириши, илмий фаоллигини ривожлантириш ва уларнинг мустақил фикрлаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган. Шу билан бирга ўқув қўлланмада ҳар бир мавзу бўйича физик тушунча ва қонунларга қискача назарий маълумот ва алоҳида масалалар ечишга оид намуналар берилган.
Мазкур қўлланма техника олий ўқув юртлари, жумладан кимё-технология йўналиши бўйича таълим олувчи бакалаврлар учун мўлжалланган

Тақризчи: Навоий давлат педагогика интетути
профессори ф-м.ф.д. Избосоров Б.

Ушбу ўқув қўлланма «Умумий Физика» кафедрасининг мажлисида чоп этишга тавсия қилинган ( _ -сонли баённома 20__ йил). Институт Илмий-услубий Кенгаши мажлисида ( -сонли баённома, ____________20__ йил) тасдиқланган.




АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА
МАСАЛА ЕЧИШНИНГ ҚОИДАЛАРИ

Физикадан амалий машғулотларда маъруза дарсларида тингланган назарий билимларни мавзуга оид турли масалалар ечиш орқали мустаҳкамланади. Ҳар бир масалани ечишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши мақсадга мувофиқдир.


1.Умумий ҳолда қўйилган масала шартларига яхши тушуниб ва уларни ёзиб олмоқ керак. Масала шартига қараб унинг физик моҳиятини аниқлаш, қаралаётган ҳодисани ёки жисм ҳолатини яққол тасаввур қилиш мақсадида масала мазмунини таҳлил қилиш.
2. Масала шартидаги физик катталикларни уларнинг рамзий белгилари ёрдамида белгилаб олиш ва уларнинг бирликларини фақат СИ га ўтказиш лозим. Агар физик тушунчаларнинг сон қийматлари бир хил система бирликларида олинмаган бўлса, ҳисоблаш натижаси нотўғри натижага олиб келади.
3. Шундан кейин масала ечишга ўтиш керак. Масала мазмунини янада тўлароқ очиш учун зарур бўлган тақдирда қўшимча чизма, схема ёки схематик расмлар чизиш зарур бўлади.
4. Берилган масалага тегишли физик қонунларни ва тушунчаларни аниқлаш ва уларнинг формулаларини ёзиш.
5. Масалани изланаётган катталикка нисбатан умумий кўринишда тўла-тўкис тушунтиришлар билан изоҳлаб ечиш керак. Бунинг учун масаладаги номаълумлар сонига тенг тенгламалар системаси тузилишига эътибор берилади.
6. Изланаётган физик катталикни аниқлашда натижавий (ишчи) ифодага сон қийматлари қўйилади ва ҳисоблаш амалий бажарилади.
7. Ҳисоблаш натижасининг сон қиймати тўғрилигини албатта текшириш лозим. Кўпгина ҳолларда бундай текшириш олинган натижанинг хатосини топишда ёрдам беради. Масалан, иссиқлик машинасининг Ф.И.К. бирдан катта бўлмайди, энг оддий зарраларнинг ёки жисмларнинг тезлиги ёруғликнинг бўшлиқдаги тезлигидан катта бўла олмайди ва ҳоказо.
8. Изланаётган катталикнинг бирлиги ишчи ифода ёрдамида келтириб чиқарилади ва унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинади.



Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish