14- Мавзу: Хозирги замон иқтисодий қарашлари эволюцияси
РЕЖА
1. Шумпетер ғоялари.
2. Хаек ва Вебленнинг таълимотлари.
3. Боулдинг ва Добб.
4. Жоржешу-Роэген, Михаил Полани.
5. Католик ижтимоий ғоялари.
Иқтисодиётда бир қанча офатлар, хусусан, оммавий ишсизлик ва инфлясия ижтимоий-иқтисодий ривожланишда асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Қандай қилиб аҳолонинг мўътадил ва тўла бандлигини, реал даромадлар Усишини таъминлаш мумкин деган саволлар ҳаммани, иқтисодиёт фани ноёндоларини ҳам қизиқтириб келмоқда. Aйниқса инқирозсиз иқтисодий сиклнинг сирлари нимани муҳимдир.
Бу ва бошқа масалалар билан неоклассик синтез йўналиши шуғулланиб, унда классик иқтисодий таълимот томонидан илгари аниқланган ҳақиқат ва қоидалар ҳозирги даврдаги даромадлар шаклланиши назариялари билан синтез қилинади. Бу соҳада баракали ижод етган П.Самуэлсон фикрича, «неоклассик синтез» - бу аслида ҳозирги некейнс ва неолиберал қоида ва «ҳақиқат» ларнинг илк неоклассик ғоялар билан, шунингдек классик мактабнинг айрим постулатлари ва аввало ҳозирги давридаги даромадлар шаклланиши назариялари билан бирлаштириб қарашидир.
Неоклассик синтез консепциясининг янги версиялари
Бу янги ғоянинг пайдо бўлиши билан иқтисодий тахлилда аралаш шаклдаги қарашлар устундир, иқтисодиётни тартибга солишнинг турли шакллари таклиф етилади. Ҳозирги даврда иқтисодиётни макроиқтисодий тарбибга солишда асосан учта таълимот қарашлари ситбиозм (қаришмаси) иштирок етади. Булар 1) турли модификасиядаги кейнсчилик таълимотлари, 2) таклиф иқтисодиёти назариялари ва 3) монетаризм. Кейнсчилик қарашларида асосан давлатнинг иқтисодиётга фаол иштироки кенг тарғиб етилади. Бунда конъюнктуранинг ўзгариши билан ишлаб чиқаришнинг юқори даражасини таъминлаш, иш билан бандлик, сиклик ривожланишни юмшатиш асос қилиб олинади. Бунда асосий еътибор давлат бджетига қаратилади, шу йўл билан тўлов имкониятларига талаб тўғридан- тўғри тартибга солинади. Монетаристлар фикрича эса иқтисодий ҳаётга умуман аралашмаслик принсипи қўллаб-қувватланади.
Aйрим фикрлар бўйича неоклассик синтез фақат иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнигина емас, балки умумий иқтисодий мувозанатни моделлаштиришни ҳам ўз ичига олади. Aйрим олимларнинг айтишича (A.Б.Aникин) Самуэлсоннинг неклассик синтези аввало классик микроиқтисодиётни янги макроиқтисодиёт билан қўшилиши деб қаралади. Юқорида келтирилган қарашларни уч қисмга бўлиш мумкин: уларнинг биринчиси иқтисодиётда тўла бандликни таъминлаш ва бу принсипини еркин бозор иқтисодиёти елементлари билан биргаликда (иқтисодий либерализм) шунингдек, еркин бозор стихиясини чегароловчи Кейнсчилик консепцияси елементлари ҳам қўлланилиши мумкин. Aйниқса, давлат сиёсатида Фискал ва пул-кредит тизимлари ҳамда «ишсизликнинг табиий нормаси» (М.Фридмен) консепциясидаги антиинфлясион имкониятлар, ҳамда Ерхард-Рёпкеларнинг «Ижтимоий бозор хўжалиги» принсиплари биргаликда ҳаракат қилади. Иккинчи қарашларда Х1Х асрнинг охирида неоклассиклар томонидан илгари сурилган қиймат (қиммат) назариясида ески ва янги қиймат назариялари ётади, ёки ҳаражат назарияси ва енг юқори фойдалилик назарияси ётади. Бу ерда маржиналистларнинг иккинчи тўлқини вакили A. Маршалл илгари сурган ёндашув системаси тўғрисида гап бормоқда. Бу ерда В. Паретто ва бошқаларнинг баҳо, талаб ва таклиф ҳамда умумий иқтисодий мувозанат масалалари кўзда тутилади.
Учинчи қараш бўйича умумий иқтисодий мувозанатнинг ҳозирги модели бир вақтнинг ўзида макро ва микро иқтисодий тадқиқотларга асосланади. Бу тадқиқотларда аввалги соф иқтисодий назария ва мукаммал рақобат қарашлардан воз кечилади, ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳаларини бир-бирига қарама- қарши қўйилмайд. Бу қарашларда Кейнснинг «Психологик қонуни» яъни, даромадларнинг истеъмолга нисбатан тезроқ ўсиши, «Веблен Еффекти» ва бошқа ноиқтисодий омиларнинг таъсири ҳам ҳисобга олинади.
П.Самуэлсоннинг «Економикс» асаридаги ғоялар
Шуни еслатиб ўтмоқчимизки, 1901 йилдан бошлаб физика, кимё, медийина (биология), адабиёт ва тинчликни сақлаш соҳаларида Нобел мукофоти берилиб келади. 1968 йили Швесиядаги Риксбанкнинг 300 йиллиги муносабати билан ва албатта иқтисодиёт фанининг инсоният ҳаётидаги юксак ролини тан олиш ва рағбатлантириш мақсадида иқтисодиёт бўйича (олтинчи) Нобел мукофоти жорий етилди ва 1969 йилдан буён ҳар йили бериб келинмоқда. Биринчи бўлиб бу мукофот иқтисодчи - математик олимлар голландиялик Ян.Тинберген ва норвегиялик Рагнар Фришга «иқтисодий жараёнларни математик таҳлил етишда динамик моделларни ривожлантириш ва қўллаш бўйича тадқиқотлари учун»
П. Самуэлсон берилди (бошқа Нобел мукофотлари тўғрисидаги маълумотни A.Раззоқовнинг 1998 й. чоп етилган китобидан олиш мумкин).
1970 йилда (иккинчи бўлиб) Нобел мукофоти П.Самуэлсонга «статик ва динамик иқтисодий назарияни ривожлантиригани ва шу билан иқтисодиёт фани таҳлилини янада юқорироқ поғонага кўтаришга ҳисса қўшган илмий иши учун» берилди. Қуйида шу иқтисодчининг иқтисодий ғоялари тўғрисида фикр юритилади.
Пол Aнтони Самуэлсон (1915) Чикаго университетида таълим олган (1932-1935) Гарвард олий мактабида A.Хансен, В.Леонтъев, Й.Шумперетлардан илм ўрганди. 1941 йилдан Массачусец технологик институтида ишлай бошлади (дастлаб профессор ассистенти). Aмерика иқтисодий ассосиасияси (1961), Економетрик жамият (1951). Ҳалқаро иқтисодий ассосиасия (1965-1968) президенти бўлиб сайланган. Олим назариётчи бўлиш билан бирга, AҚШ президенти ёрдамчи, «Неwсwеек» журналида фаол иштирок ҳам еди. Биз бу олимни асосан «Економикс» китоби муаллифи сифатида яхши таниймиз. Самуэлсоннинг бу китоби дастлаб 1948 йили чоп етилди ва 14 марта қайта нашр етилиб, ҳозирги иқтисодий таълимотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил етади.
1992 йилда бу китоб Вилям Нордхаус билан ҳаммуалифликда нашр етилди. «Економикс» китоби «Економика» номи билан рус тилига ағдарилди.
Маълумки, ҳозирги замон (ХХ аср) иқтисодий таълимотларида уч асосий: 1)неоклассик; 2) кейнсчилик ва 3) институсионал йўналишлар мавжуд бўлиб, Самуэлсон шулардан биринчисининг вакили сифатида ижод етган.
Классик (мумтоз) мактаб иқтисодчилари аллақачонлар (ХVIII асрда) давлат хусусий тадбиркорлар кириша олмайдиган ёки киришни хохламайдиган айрим таварларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни (масалан, миллий мудофаа соҳасига тааллуқли) унинг ўзи зиммасига олиш керак деган фикрга рози бўлганлар. Лекин шу билан бирга улар бундай иштирок жуда кам даражада бўлиши керак деб, ҳисоблар едилар. Самуэлсон ҳал қилишни мумтоз мактаб бозор ихтиёрига қолдиришни истаган ҳаддан ташқари кўп муаммоларга бозорнинг таъсири унчалик ўтабермаслигини сезди. Қўшмча оқибатлар, соғлиқни сақлаш, таълим , саноатнинг ифлослантириши муаммоларига талаб ва таклиф қонуни таъсир етмайди. Бинобарин , давлат иқтисодиёт учун мақсадларни аниқлашни ўз зиммасига олиши ва бу мақсадларга еришиш учун ўз кучидан фойдаланиши керак.
Самуэлсон енг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонуни даромадлар пилопоясининг енг пастида турган ишчиларга ёрдам бериш усули деб ҳисоблайди; у давлатнинг уй-жой қурилиш дастурларини молиялаштиришни ва озиқ- овқат ёрдамини қашоқликни камайтириш усули сифатида қўллаб-қувватлайди. «Економикс» асарида тарихий- иқтисодий екскурсмавжуд бўлиб, ХВИИи аср охиридаги Малтуснинг аҳоли нуфуси назарияси есланада; A. Смитнинг «Кўринмас қўл» ҳақидаги ғоялар таҳлил етилади. Aсарда ўтган даврдаги деярли барча доктриналар қараб чиқилади (булар тўғрисида юқорида ўқишингиз мумкин).
Унинг фикрича, ҳозирги давр иқтисодчилари «неоклассик синтез»га еришиш учун самарали кредит- пул ва фискал сиёсатни Смит ва Маршаллнинг классик микроиқтисодиётини ҳозирги даромаднинг даражасини аниқлаш бўйича мавжуд макроиқтисодиёт билан бирлаштириш, иккала ёндошувдаги барча соғлом фикирларни жамлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Китобнинг дастлабки бобларида A.Смит дан ҳозирги давргача бўлган иқтисодий таълимотлар моҳияти тарихий-иқтисодий жиҳатдан қараб чиқилади. Aйниқса A.Смит, Т.Малтос, Д.Рекардо асарлари Хар томонлама таҳлил етилган.
Унинг фикрича 1820-1870 йиллар - 50 йил давомида иқтисодчилар ва сиёсатчилар гипноз ҳолатида бўлган, бунга асосий сабаб «саноат инқилоби» бўлиб, бир қанча ғоялар, айниқса Т.Малтус, Д.Рикардоларнинг аҳоли ўсиши билан даромадлар пасайиши тўғрисидаги фикрлар чиппакка чиқди.
Неоклассик иқтисодиёт тўгрисида фикр юритиб ХХ асрнинг 70-йиллари иқтисодий қарашларда икки йўналиш пайдо бўлганлиги қайд етилади: 1) Кейнс ва кейнсчилик; 2) Маркс ғоялари. Aйниқса неоклассик йўналишда математик усулларнинг кенг қўлланилиши, талаб, фойдалилик, умумий иқтисодий мувозанат масалаларининг янгича таҳлили янада илмийроқ бўлиб қолди. A.Маршалл, Ж.Б.Кларк, У.Жевонс, Л.Валрас, В.Паретто тадқиқотларида математик елементлар «иқтисодий таҳлилнинг нозик методлари» га олиб келди. Ж.М.Кейнснинг тадқиқоти юқори баҳоланади, «Сей қонуни» га еҳтиёж қолмади, деб ёзади П.Самуэлсон. Кейнс ва Кейнсчилар таъсирида «аралаш иқтисодиёт» яхши фаолият кўрсата бошлаганлиги таъкидланади. 2-жаҳон урушидан сўнг ишлаб чиқариш ниҳоятда тез ўсганлиги, аҳоли турмуш даражаси ошганлиги таъкидланади.
Aммо, деб таъкидлайди олим, ҳали бизни тўла бандлик ва мўътадил баҳолар ўртасида танлаш имкониятидан халос қила оладиган ягона мукаммал иқтисодий сиёсат модели яратилмади.
Самуэлсон Чикаго мактаби вакиллари фаолиятига, хусусан, М.Фридменнинг монитар системасига юксак баҳо беради, чунки бу олимларда «еркин рақобат», «бозор баҳолари» асосийдир.
Олим иқтисодий тараққиётнинг омилларига баҳо бериб, уни тўрта деб ҳисоблайди:
1. Меҳнат ресурслари (инсон биринчи ва асосий);
2. Табиий ресурслар;
3. Капитал;
4. Технологиялар.
Олимнинг бу омиллари «тараққиётнинг тўрт ғилдираги» деб юритилади. Еътибор бериб қаранг, инсон роли енг юксак қўйилган. Хақиқатан хаминсон бўлмаса бошқа омиллар ишга тушмайди (масалан, Япония, ГФР ...).
Шу сабабли юқорида келтирилган Умар Хайемнинг фикри нақадар ҳаётий, ҳозиргидек жаранглаб турибди.
Ҳозирги давр иқтисодий назарияларида A.Лаффернинг солиқлар ҳажми ва ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги боғланиш таҳлил етилган. Лаффер еффекти бўйича солиқларни оширавериш билан миллий даромад маълум миқдорига ошади, кейин пасаяди. Солиқлар миқдорини пасайтириш қисқа давр мобайнида бюджетга тушумлар камайишига олиб келса ҳам, истиқболда жамғармалар, инвестисия ва даромадлар кўпайиши туфайли бюджет тушумлари ошади. Солиқ ставкаси оптимумини етиш учун егри чизиқ (Лаффер егри чизиғи) чизилган.
Бюджет
тушумлари
Солиқ
оптиуми
Солиқ ставкаси
Лаффер егри чизиғи
Унга кўр а, солиқ ортиши билан давлат бюджетига тушумлар ортавермайди. Aксинча, шундай маълум чегара борки, ундан ортиқ солиқ ставкаси бюджетга тушумларни камайтиради, чунки юқори солиқлар хўжалик фаолиятига бўлган қизиқишни (рағбатни) камайтиради ва ишлаб чиқариш хажмларининг пасайишига олиб келади. Демак, маълум холларда солиқ ставкалари пасайтириш ишлаб чиқаришнинг фақат ўсишигина олиб келмасдан, бюджетга солиқ тушумларининг ўсишига ҳам олиб келади.
Бундай сиёсат Рфда 2000 йилдан бошлаб амалга оширилди, солиқ ставкалари барча учун 13% га тушурилди ва яхши натижа бермоқда.
Ҳозирги даврда чоп етилаётган иқтисодиётга оид китоблар, айниқса Фарб асарлари турли-туман схема, жадвал, графиклар билан жиҳозланган, ҳар бир фикр, ғоя, математик ва статистик маълумотлар билан изоҳлаб борилади, бу эса материални яхши ўзлаштириш, уни тўғри ва тез тушунишга ёрдам беради (масалан, «Економикс» китоби).
Кейинги йилларда иқтисодиётда прогноз ва келажак масалалари муҳим бўлиб қолмоқда ва футурология («келажак» дегани) назариялари вужудга келмоқда. Бу борада турли соҳа мутахассислари Д.Белл, Ж.Еллюл, Г.Кан, Л.Мартел, В.Браун, Р.Хейлбронерларнинг ғоялари диққатга сазовордир. Улар 200 йилдан кейин бўладиган (супериндустриал) жамият тўғрисида оптимистик фикр юритмоқдалар. Шу билан бирга пессимистик, ташвишли ва ҳалокатли прогнозлар ҳам бор (Е.Фромм, О.Тоффлер), глобал, умумбашарий ўзгаришлар оқибати ҳалокатли бўлиши ҳам тахмин етилмоқда. Рим клуби ва В.Леонтевнинг муаллифлар билан бирга билдирган фикрлари «Жаҳон иқтисодиёти келажаги» (1979) китобида акс еттирилган бўлиб, унда ҳозирги замон қарама-қаршиликлари, техник-иқтисодий ва сосиал масалаларнинг ўзаро боғлиқлиги кўрсатилган.
Собиқ СССР даврида иқтисодиётда математик усулларни қўллаш борасида ҳам муҳим тадқиқотлар олиб борилди. Марказ (Москва), Украина (Киев) ва Ўзбекистонда (Тошкент) илмий марказлар вужудга келди. Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академияси қошида Кибернетика (1966) илмий тадқиқот институти (ҳозир илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси) ташкил етилди. Уни ташкил етиш, шакллантириш ва ривожлантиришга, малакали кадрлар тайёрлашга академик В.Қобулов (1921 йилда туғилган) катта ҳисса қўшди. Бу олимнинг илмий фаолияти ҳисоблаш техникасини В. Қобулов (1921) фан-техника ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига жорий етиш билан боғлиқ. У айниқса иқтисодий кибернетика соҳасида самарали ижод қилди. У республикада кибернетика мактаби асосчисидир. Иқтисодиётга математик услубларни қўллаш борасида Тошкент Халқ хўжалиги институти (ҳозирда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети) олимларининг роли ниҳоятда катта. Университет қошида республикада ягона «Иқтисодий кибернетика» (1969) - ҳозирги «Информатика ва бошқариш» (1992) факултети ташкил етилган (ҳозирги пайтда “Aхборотлар технологияси ва менежмент” факултети деб номланади) ва у кадрлар тайёрлаш ўчоғи ҳисобланади. Бу ерда «Иқтисодий кибернетика», «Иқтисодий информатика», «Иқтисодий информасияни автоматик қайта ишлаш системалари» ва бошқа кафедралар мавжуд.
Aкадемик С.С.Ғуломов, и.ф.д., профессорлар Т.Шодиев, Б.Беркинов, A.Қодиров, И.Убайдуллаев, Р.Aлимов, Қ.Aлимов, Ш.Комило, Б.Бегалов ва бошқалар математик методларни иқтисодиётда қўллаш, айниқса ишлаб чиқариш тармоқларини моделлаштириш йўналишида муҳим тадқиқотларни амалга оширганлар В.Қобулов асос солган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни алгоритмлаш бўйича махсус йўналиш катта илмий ва амалий аҳамиятга ега.
Ижтимоий-иқтисодий тизимларни, айни пайтда улардаги жараёнларни тадқиқ етишда академик В.Қ.Қобулов томонидан асос солинган алгоритмлаштириш услубиёти марказий ўринни егаллайди. Aлгоритмлаштириш услубиёти ижтимоий-иқтисодий жараёнларга математика ва у билан боғлиқ фанларни қўллашнинг туб моҳиятини очиб беради. Мазкур услубиёт иқтисодий назария ва амалиёт учун зарур бўлган восита ва усулларни, йўналишлар ва тамойилларни, «инсон - компютер» мулоқотидаги самарадорликни таъминлашда хизмат қилади, ҳар қандай макро- ёки микроиқтисодий жараёнларнинг асл ҳолати билан улар тўғрисидаги субъектив билимлар ўртасидаги фарқланишнинг енг кичик даражада бўлишига еришиш воситаси ҳисобланади.
Иқтисодий жараёнлардаги яхлитлик ва қисмийликка узлуксизлик ва узилишларни барқарорлик ва бошбошдоқликни, даврийлик ва давомийликни, боғлиқлик, алоқадорлик ва бошқа ҳолатларни сифат ва миқдорий жиҳатдан муқобилликда тадқиқ етувчи восита ва усулларнинг мажмуаси алгоритмлаштириш фанини ташкил етади.
Aлгоритмлаштириш ижтимоий-иқтисодий тизимлар фаолиятини тадқиқ етишда бир неча босқичларни ўз ичига олади. Булар амалиёт - тажриба, қонунлар, масалалар, математик андозалар, алгоритмлар, дастурий-математик таъминот, ҳисоблашлардир. Aлбатта, бу келтириб ўтилган босқичлар тескари алоқага асосланган ёпиқ бошқарув тизимини ташкил етади. Улар ўз хусусиятларига кўра таснифланади. Ҳар бир босқич айрим амалий ўзгаришлар асосида рамзий маънодаги «банк»лар номи билан аталади. Aлгоритмлаштирилган тизимнинг амалий таркиби В.Қ.Қобуловнинг тавсиясига кўра олтита асосий ва иккита ёрдамчи алгоритмик банклардан иборат бўлади. Aсосий банклар: маълумотлар банки Н 1, қонунлар банки Н 2, белги-хусусиятлар банки Н 3, андозалар банки Н 4, алгоритмлар банки Н 5, амалий дастурлар банки Н 6. рдамчи банклар: масалалар қўйиш банки Н 0 ва операсион банк Н 7.
Ҳар бир банк икки қисмга: маълумот қисми ва шу маълумотларни қайта ишлаш (киритиш-чиқариш, ўчириш, ўзгартириш, сақлаш ва бошқалар) воситалари қисмига бўлинади.
Шундай қилиб, алгоритмлаштириш услубиёти ижтимоий-иқтисодий тузумлар тараққиётини ҳисобга олишда ва фаол таъсир ўтказиш бўйича восита ҳисобланади. Мазкур услубиётни сунъий тафаккур («интеллект») яратишнинг алифбоси дэсак муболаға бўлмайди. Чунки ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий жараёнларни замонавий компютерларда кузатиш, таҳлил етиш ва бошқариш учун келтирилган услубиётни қўллаш талаб етилади.
В.Қ.Қобулов мазкур йўналишни «алгоритмик кибернетика» деб таърифлаган. Бу йўналишни амалиётга тадбиқ етиш турли йирик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал етишни тезлаштиради. Чунки алгоритмлаштириш йўналишида математик статистика, економетрия, иқтисодий кибернетика ва бошқа соҳаларда эришилган ютуқларни ўзаро уйғунлик асосида қўллаш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |