12- Мавзу:Германия тарихий таълимотлари
РЕЖА
1. Иоган Готлиб Фихте.
2. Фауст Гёте.
3. Карл Книеснинг эски тарихий мактаби.
ХIХ асрнинг ўрталарида яъни Германия ерларини бирлаштириб, ягона давлатга айлантирилиш даврида классик иқтисодий мактабга муқобил яна бир йўналиш «немес тарихий мактаблари» йУналиши вужудга келди.
Бу мактаблар нафақат тарихий балки ижтимоий-тарихий йўналишни ўз ичига олиб, классиклардан фарқ қилиб,сиёсий иқтисод фани тадқиқот мавзуига иқтисодий ва ноиқтисодий омилларни киритдилар, шу билан дастлабки тадқиқотчилар сифатида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни турли хилларини ижтимоий муносабатларнинг умумий йиғинида кўриб чиқдилар
Барча тарихий мактабларнинг муаллифлари классикларни танқид қилишда бир фикрда эдилар. Улар классиклар абстраксия ва умумий қисқача хулосаларларга берилиб керакли факт ва кузатишларга эътиборсиз қарашаётганликларини, шунингдек иқтисодий либерализм негизларини мутлақ ҳолда кўрсатаётганликларини танқид қилиб воқелик ҳаққоний тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблайдилар.
Таниқли инглиз иқтисодчи олим Марк Блауг ХИХ асрнинг 60-йилларида Европа қитъасида классик иқтисодий мактабга муқобил назарий мактабларнинг шаклланишини таъминлайдиган ҳақиқий интелектуал инқироз сезилмасдан туриб, ягона тарихий мактабгина ўзининг муқобил моделини таклиф қилганини алоҳида таъкидлайди (Блауг М. Економическая мсл в ретроспективе. Дело ЛТД,1994,стр,275). Ҳқиқатдан ҳам тарихий мактаб назариётчилари ХIХ аср Германияси тараққиётига ва илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. «Тарихий усул» жозибаси кейинги авлод иқтисодчилари томонидан Янги тарихий мактабнинг яратилишига сабаб бўлди.
Лекин янги давр албатта янгича талабларни қўяр эди. Бу талабларни Ф.Лист ва кейинчалик тарихий мактаб вакиллари ҳал етишга ҳаракат қилдилар. Ф.Лист ўз қарашлари билан нафақат иқтисодий назарияни ривожлантиришга интилди, балки енди ривожланаётган давлатнинг иқтисодиий сиёсатини тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилди. Унинг миллий хўжалик систэмаси илғор немис буржуазияси манфаатларини ифода етиб, индустриал ривожланиш йўлларини излади.
Миллий қалб, миллий характер, миллий тақдир - шу ва шунга ўхшаш тушунчалар ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Германия жамоатчилиги фикрига сингиб кирмоқда эди. Тарихий мактаб вакиллари тарихдан бўлак яна нима миллий бўлиши мумкин, деган фикрларга асосланиб сиёсий иқтисоддан тарихий усул ўрнини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Улар миллий фан сифатида сиёсий иқтисод орқали табиий хусусиятларга ва халқ ҳаракатларига боғлиқ ҳолда ривожланадиган миллий хўжаликни ўрганишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.
Фридрих Лист (1789-1846 йй.) Жанубий Германиянинг Рейдлинген шаҳрида бой ҳунарманд оиласида туғилди. У ўқишни 15 ёшда тугатиб, ҳунармандчилик устахонасида отасига шогирд бўлиб икки йил ишлади. Кейинчалик Вюртемберг қироллигида турли лавозимларда ишлаб, бир вақтнинг ўзида Тюбинген университетини ҳуқуқ мутахассислиги бўйича тугатди. 1817 йилдан шу университетнинг Давлат бошқаруви амалиёти кафедраси профессори бўлиб ишлади. Лист 28 ёшида либерал йўналишдаги таниқли публисист, радикал буржуа-демократик ислоҳотларнинг қатъий тарафдори сифатида танилди. У 1847 йил Брюссел шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодчилар конгрессида ўзининг аниқ еҳтиросли фикрлари, сиёсий етуклиги ва кучли нотиклик қобилияти билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. Лист 1819 йилда Германия иқтисодий бирлигини таъминлаш мақсадида «Савдо-саноат иттифоқи»ни тузди.
Ф.Лист 30 ёшида Вюртемберг парламенти аъзоси бўлиб, ўзининг кенг демократик ислоҳотлар дастури билан ҳукуматга мурожаат қилди. Бундай сиёсий чиқиш Листга қарши кучлар шаклланишига сабаб бўлди. Натижада у 1825 йилда Германияни тарк етиб, AҚШга доимий яшаш учун кетди. Дастлаб у фермерлик билан шуғулланди, кейинчалик немис газеталарининг муҳаррири бўлди ҳамда саноат соҳасида тадбиркорлик фаолиятини олиб борди. Ф.Лист Aнглия саноати билан рақобат қилувчи Германия ва AҚШда саноат ривожланиши хусусиятларини чуқур ўрганиб, Aмерика тараққиёти учун иқтисодий дастурни тайёрлади.
1832 йилдан Ф.Лист Европага қайтиб AҚШнинг Лейпсигдаги елчиси бўлиб ишлади. Шунингдек у Лейпсиг-Дрезден темир йўлини қуриш мақсадида Германияда биринчи бўлиб ҳиссадорлик уюшмасини ташкил етди. Ф.Лист ўзининг учинчи ва охирги емиграсиясидан сўнг Парижда уч йил яшади. У ўзининг бор кучини, идроки ва иқтидорини иқтисодий муаммоларни кенг ўрганишга қаратди. Саноат буржуазияси манфаатларининг ифодачиси бўлган Ф.Лист иқтисодий бирлик учун биринчилар қатори майдонга чиқди. У ўзининг «Сиёсий иқтисоднинг миллий систэмаси» (1841) номли асосий асарида миллий сиёсий иқтисодни яратиш вазифасини ўртага қўйди. Мамлакатнинг ишлаб чиқарувчи кучлари тўғрисидаги таълимот унга асос бўлиши керак эди. Ф.Лист давлатнинг фаолиятини, динни, аҳлоқни, маънавиятни ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кучлар жумласига қўшди.
Ф.Листнинг таълимотига кўра, қийматни ишлаб чиқарувчи кучлар, «миллатнинг руҳи» (тож-тахтнинг мерос бўлиб қолиши, ҳуқуқ, суд, армия, полисия ва шу кабилар) яратади.
Ф.Лист таълимотида хўжалик тараққиётининг тарихий босқичлари тўғрисидаги ғоялар катта ўрин егаллайди. У тарихий тараққиётни бешта босқичга: бадавийлик, чўпонлик, деҳқончилик, деҳқончилик-мануфактура, деҳқончилик - мануфактура - савдо бос-қичларига бўлади. Бундай бўлишдан кузатилган мақсад Германияда саноатнинг ўсишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бир ёқлама ривожланишдан - қишлоқ хўжалигининг устунлигидан воз кечиш керак, деган фикрни исботлашдан иборат эди.
Ф.Листнинг асосий иқтисодий асари Германиянинг иқтисодий ривожланиши ва савдо сиёсати атрофидаги қизғин тортишувларда алоҳида ўрин егаллаб, немис иқтисодий фикрига катта таъсир кўрсатди. Ф.Лист ўзининг ғояларини ривожлантирар екан, Германиянинг гуллаб-яшнаши саноат тараққиёти орқали бўлиши мумкинлигини ва шунинг учун уни чет ел рақобатидан ҳимоя қилиш зарур еканлигини кўрсатади. Ушбу асар ўз даврида демократик зиёлилар томонидан қизғин қабул қилиниб, катта қизиқиш билан ўқилди.
Германияга қайтгандан сўнг олим Aугсбург шаҳрида яшаб, илмий ишини давом еттирди. У худди ана шу буюк давлатчилик, шовинистик кайфиятдаги асарларини яратиб, немис империализмининг дастлабки ҳимоячиларига йўл очиб берди. Лист урушлар ва босқинчиликнинг тарафдори бўлиб, деҳқончилик ҳолатидан деҳқончилик-саноат ҳолатига ўтишга кўмаклашадиган урушларни ёқлайди. У Жанубий-шарқий Европадаги бўш ерларни Германия босиб олиши зарур, деб ҳисоблайди. Лист ҳаётининг сўнгги йилларида Aнглияга бўлган ўз муносабатини ўзгартиради, чунки у доим Aнглияни Германиянинг бирлашишига ва саноат ривожига қарши деб ҳисобларди. Енди унинг фикрича, Aнглия Германиянинг қитъа қўшниси ҳисобланган Франция ва Россияга қарши ҳаракатларда қўллаши мумкин эди.
Лист иқтисодий фанда классик мактабни, айниқса унинг йирик намояндаси бўлган A.Смит иқтисодиётини танқид қилувчи бўлиб фаолият кўрсатди, лекин у классик мактабнинг асоси бўлган қиймат ва даромадлар назариясини мутлақо таҳрир қилмади. Иқтисодиётнинг бу категориялари олимни қизиқтирмади. Aсосий эътибор иқтисодий сиёсатнинг асосий масалаларига ва айниқса ташқи савдо сиёсатига қаратилди. Ф.Лист Смит иқтисодий систэмасини космополитизмда айблаб, уни айрим мамлакатлар хўжалик ривожланишининг миллий хусусиятларини кўрмасдан, барчасига умумий «табиий» қонун-қоидаларни догматик равишда мажбур киритилмоқда, дейди. «Турли миллатлар,- деб ёзади Лист, турли босқичда бўладилар. Бундай шароитда улар ўртасидаги тўлиқ еркин савдо айирбошлаш қиймати нуқтаи назаридан жаҳон хўжалиги учун маълум мавҳум фойдани келтириши мумкин бўлади.» Лекин бу ҳолат қолган мамлакатлар ишлаб чиқариш кучлари ривожига тўсқинлик қилади. У ўз консепциясини ишлаб чиқариш кучлари назарияси деб юритиб, Смитнинг айирбошлаш қиймати назариясига қарши қўяди. Лекин шуни айтиш зарурки, ишлаб чиқариш кучлари деганда Лист ижтимоий шароитлар мажмуасини тушунади ва уларсиз миллат бойлиги бўлмайди, деб ёзади. Шунингдек у фақатгина қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган миллат бир қўл билан меҳнат қиладиган киши кабидир, дейди. Лист ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишни протексионизм тарбияси ёрдамида амалга оширишни ўртага ташлайди. Давлат систэмасидаги тадбирлар миллий ишлаб чиқаришни чет ел рақобатидан то ўзини тиклаб олгунча ва тенг рақобатдош бўлгунча ҳимоя қилиши керак дейилади. Еркин савдони амалга оширишни эса у кейинроқ, яъни ҳамма миллатлар бир хил ривожланиш даражасига етгунича қолдиришни тавсия қилади. Ҳозирги даврга келиб Листнинг бундай қарашларининг айримлари долзарб бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Масалан, миллатнинг бой, кудратли бўлиб бориши унинг қанчалик кўп саноат маҳсулотини експорт қилиши билан ва кам маҳсулотни импорт қилиши билан белгиланади. Бу ўринда Япония тажрибасини кўрсатишимиз кифоядир. Бу давлат сўнгги йилларда тез иқтисодий ривожланиш ҳисобига, яъни ташқи савдони тўғри йўлга қўйганлиги учун ривожланган мамлакатлар қаторида олдинги ўринга чиқиб олди.
Листнинг иқтисодий назарияси асосий масалалардан ҳисобланган капитализм тараққиёти доирасида ўз тарихи ва хўжалигининг хусусиятига кўра жаҳон ҳамжамиятининг сўнгги қаторларидан ўрин олган мамлакатларнинг иқтисодий қолоқлигини бартараф етиш йўлидаги дастлабки уриниш эди. Ҳозирги даврда миллий саноатни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётган ёш, ривожланаётган мамлакатларнинг Лист таълимотига катта эътибор бераётганликлари табиий ҳолдир. Чунки уларнинг олдида жаҳон бозорида ҳукмронлик қилаётган ривожланган мамлакатлар монополияси шароитида ўз саноатларини ҳимоя қилиш вазифаси турибди.
Германияда тарихий мактаблар шаклланиши ва еволюсиясини илмий-иқтисодий адабийтда уч асосий даврга ажратилади. Биринчи давр ХИХ асрнинг 40-60-йилларини ўз ичига олиб «Ески тарихий мактаб» ёки оддийгина «Тарихий мактаб» даври деб номланади. В.Рошео, К.Книс ва Б.Гилдебранд бу даврнинг асосий муаллифларидир. Иккинчи давр ХИХ асрнинг 70-90 йилларига тўғри келиб «Янги тарихий мактаб» даври деб номланади. Г.Шмоллер ва Л.Брентано бу даврнинг асосий ижодкорларидир. Учинчи давр ХХ асрнинг 30-йилларигача давом етиб «Енг янги тарихий мактаб» даври ёки қисқача «ижтимоий йўналиш» номини олди. В.Зомбарт ва М.Веберлар унинг асосий муаллифлари эдилар. Биз ушбу мактаблар намоёндаларининг қарашларини ўрганишдан бошлаймиз. «Янги тарихий мактаб» ва «ижтимоий йўналиш»ни эса уларнинг кўпгина қараш ва фикрларининг яқинлиги сабабли биргаликда кўриб чиқамиз.
Ф.Лист тарихий мактаб ўтмишдоши (салафи) бўлди. Шу мактабнинг ўзи ХИХ асрнинг 40-йилларида вужудга келди. Унинг намояндалари сиёсий иқтисоднинг ягона назарияси бўлиши еҳтимолининг ўзини рад етдилар. Улар барча капиталистик мамлакатлар учун умумий бўлган объектив иқтисодий қонунларни писанд қилмадилар. Тарихий мактаб абстракт усулини рад қилиб, уни ошкора емпиризм (амалий ҳаётга мойиллик) билан алмаштирдилар. Иқтисодий субъективизм бу мактабнинг ўзига хос хусусиятидир.
Тарихий мактаб усулининг мана шу ҳамма хусусиятлари шу билан изоҳланадики, бу мактаб намояндалари ҳатто вулгар - мадҳиябозлик нусхасидаги сиёсий иқтисоднинг ҳам назарий асосларини тугатиш учун жон-жаҳдлари билан курашдилар. Бу мактаб назариётчиларига Ф.Лист таълимоти кучли таъсир ўтказди. Биз буни қуйидаги ҳолатларда сезишимиз мумкин:
1. Тарихий мактаб вакиллари сиёсий иқтисодни хўжалик ривожланишининг умумий қонунларини ўрганадиган фан деб эмас, балки давлатнинг етакчилик ролини еътироф етган миллий хўжалик ҳақидаги фан деб ҳисобладилар;
2. Улар классик мактабга ва унга ергашувчиларга танқидий ёндашдилар, абстраксия усулига қарши чиқдилар;
3. Улар мамлакат иқтисодий ривожланишини босқичма-босқич олиб бориш консепциясига асосландилар.
Лекин тарихий мактаб вакиллари Листдан илгарилаб бориб, сиёсий иқтисодда алоҳида тарихий усулни яратдилар. Тарихий мактабнинг ғоялари тобора тушунарли бўлиб боради, чунки бу иқтисодий таълимотларнинг негизлари Aнглиядаги рикардочилар ва Франциядаги Сей мактаби қарашларига яқин туради. Шунингдек улар иқтисодий фан марказида маънавий ва психик мураккаб, миллий ва тарихий хусусиятли конкрет киши бўлишини истар эдилар. Шу асосда иқтисодий фаннинг асосий йўналишини тарих, етика, ҳуқуқ, психология ва етнография фанларига алмаштирадилар, яъни жамият иқтисодий тараққиётининг объектив қонунларини билишни рад етадилар.
Иқтисодий таълимотлар тарихи фанида тарихий мактабни уч таниқли олимлар: Рошер, Книс ва Гилдебрандларннг ижоди билан боғлаб ўрганилса-да, бу йўналишда яна бошқа кўпгина олимлар ҳам иш олиб борганликларини айтишимиз зарурдир. Шундай бўлса ҳам, бу профессорлар тарихий мактабнинг асосий намояндалари бўлиб, иқтисодий назарияга катта ҳисса қўшдилар.
Геттингем ва Лейпсиг дорилфунунларининг профессори Вилгелм Георг Фридрих Рошер (1817-1894) Германиядаги тарихий мактабнинг асосчиси ҳисобланади. 1843 йилда у «Тарихий усул нуқтаи назаридан сиёсий иқтисод курсининг қисқа асослари» китобини чиқарди. Иқтисодий қонунларнинг объективлигини рад қилиш бу таълимотнинг ўзагидир. В.Рошер ижтимоий иқтисодиётнинг умумий қонунияти йўқ, балки фақат иқтисодий омиллар тараққиётининггина қонунлари бор, деб даъво қилган эди. Сиёсий иқтисод миллат олдида бурч туйғусига ега бўлган маънавий фандир. В.Рошер сиёсий иқтисод предметини таърифлашда Листнинг систэмасини тўла-тўкис қабул қилиб олиб, жамият аста-секин ривожланади деб ҳисоблади ва синфий кураш мавжудлигини инкор етди. Рошер урушнинг мадҳиячиси эди, у урушни табиий ҳолат деб ҳисоблади ва Германияни мустамлакалар ва таъсир доираларини босиб олишга чақирди.
Рошер тарихий физиологик деб аталадиган усулни ишлаб чиқди. Бу усул капитализм тараққиётининг пруссча йўлини, унга хос бўлган феодал сарқитларни (деҳқонларнинг ер егаларига бўйсуниши, хунармандларнинг уюшмаларига ва табақаларига хос чеклашларини) тарихан оқлашдан ва кўкларга кўтариб мақташдан, фактларни тўплашдан ва шу фактларни тарихий ўхшашликлар асосида изоҳлашдан иборат.
Ўзининг назарий қоидаларида Рошер қийматни истеъмол қийматидан (фойдалиликдан) иборат деб билди, капитал деганда унумли истеъмол учун мўлжалланган ҳар қандай меҳнатни тушунди. Ж.В.Сейнинг ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини В.Рошер тарихий усул позисияларида туриб талқин етди. Фойдани капиталистлар меҳнатининг натижаси деб еълон қилиб, даромадларни тақсимлашда уйғунлик ҳукмронлик қилади, тенглик эса иқтисодий тараққиёт омили бўлиб хизмат қилади деб ҳисоблади. Иқтисодий категорияларни талқин етишда Рошер аслида одамларнинг буюмга бўлган муносабатини кўрди. Гарчи у классик мактаб қоидаларини ўзгартирган бўлса ҳам, аммо расман ҳали бу мактабнинг мероси билан алоқани уза олмаган эди. Унинг издошлари ва маслакдошлари ундан илгарилаб кетишди.
Тарихий мактаб ғояларини Карл Книс (1821-1892) жон-жаҳди билан ўрганди. 1853 йилда унинг «Тарихий усул нуқтаи назаридан сиёсий иқтисод» китоби босилиб чиқди. Бу китобда у мазкур мактабнинг қарашларини ҳимоя етиш ва мунтазамлаштиришга ҳаракат қилди. К.Книс алоҳида иқтисодий қонунлар йўқ, фақат доимо ва ҳамма жойда амал қиладиган табиий қонунлар бор деб даъво қилди. Шунга асосланиб у хусусий мулкчилик ва капитализмнинг абадийлиги тўғрисида қисқача хулосалар чиқарди.
Книс сиёсий иқтисодни тарихий усул позисияларида туриб тез қайта қуриш мумкинлигини асосламоқчи бўлди. Унинг фикрича, сиёсий иқтисод фақат иқтисодий ҳодисаларни тасвирлаб бериши мумкин, у назарий умумлашмаларни беришга қодир эмас. Книс иқтисодий ҳодисаларни билиб олиш ҳодисалари деб статистика ва тарихий баённи тан олди. У иқтисодий сиёсатга катта аҳамият берди. Бу сиёсатни амалга ошириш учун турли халқларнинг иқтисодий турмушига оид кузатувлардан олинган аниқ-равшан шарт-шароитларни билиш зарурлигини уқтирди. Книс миллат турмушининг иқтисодий шароитлари учун индивид (шахс), жамият ва давлатнинг масъулиятини еклектик (қоришма) тарзда бирлаштирмоқчи бўлди, пулни талқин етишда металлчилар консепцияси позисиясида қолди.
1848 йилда Бруно Гилдебранд (1812-1878) «Ҳозирги замон ва келажакнинг сиёсий иқтисоди» китобини еълон қилди. Бу китобда у Ф.Энгелснинг «Aнглияда ишчилар синфининг аҳволи» асарига қарши чиқди. Б.Гилдебранд капитализм ишчилар синфининг аҳволини яхшилайди ва бу тузумга қарши курашдан маъно йўқ, деб ҳисоблайди. Б.Гилдебранд иқтисодий ҳодисаларни тадқиқ қилишнинг ўз тарихий усулини илгари сурди, бу усул жамият тизимининг иқтисодий қонунларини таҳлил етишга статистика ва тарихий маълумотларни юзаки тарзда тўплашни қарама-қарши қўйди. У қийматни фойдалиликдан иборат деб билди ва хусусий мулкчиликнинг ҳимоячиси бўлиб майдонга чиқди. Хусусий мулкчиликни ҳар қандай таъна қилишни тарихий қонуниятларни ҳалокатли равишда бузиш деб таърифлади.
Б.Гилдебранд таклиф етган инсоният тараққиётининг систэмаси натура, пул ва крэдит хўжалигини ўз ичига олади. У айирбошлаш консепциясига асосланиб иш тутади ва ишлаб чиқариш воситаларининг бу характерини тан олмайди, ҳолбуки унинг характери иқтисодий формасиянинг ижтимоий табиатини ва жамиятнинг синфий тузилишини хизматини ташкил қилди. 1861 йилда Б.Гилдебранд Германияга қайтиб, ҳаётининг охиригача Йен университетида фаолият кўрсатди. У ўз асарларининг мақсади қилиб миллат хўжалик ривожланиши қонунларини ўрганишга эътиборни қаратди, турли халқлар иқтисодий тарихини ўрганишда таққослаш усулини қўллаш зарурлигини кўрсатди.
ХIХ-асрнинг иккинчи ярмида ҳам Германияда иқтисодиёт фани тарихий усул асосида ривожланмоқда эди. Немис иқтисодчилари бундан аввалги даврда иқтисодий адабиётда вужудга келган анъаналарни давом еттириб, кучайтирдилар. Улар Германия ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ўзига хослигини акс еттириб, феодализм сарқитларининг узоқ вақтдан бери сақланиб келаётганлигини кескин танқид қилдилар. Шу давр Германия иқтисодий тадқиқотларида Янги тарихий мактаб етакчи ўринлардан бирини егаллар эди. Ушбу мактабнинг етакчи олимлари, Густав Шмоллер (1838-1917) бўлса, Лун Брентано (1844-1931), Вернер Зомбарт (1863-1941), Макс Вебер (1864-1921) ўзларининг ижтимоий йўналишлари билан «Янги тарихий мактаб» нинг илмий ишларини давом еттирдилар эдилар.
Г.Шмоллер Берлин университети профессори Густав Шмоллер ўзининг «Халқ хўжалиги тўғрисидаги умумий маълумот асослари» (1900-1904) номли асосий иқтисодий асарида тарихий мактабнинг асосий вакиллари В.Рошер ва Б.Гилдебранднинг асосий қоидалари ва усулларини янада ривожлантирди. Бу иқтисодий амалиётдан уч хил фаолият турини: хусусий хўжалик, давлат хўжалиги ва диний хўжаликни алоҳида ажратиб кўрсатади. Биринчисида хусусий манфаат, иккинчисида жамият, ижтимоий манфаат ва учинчисида хайр-еҳсон асосий деб Г. Шмоллер белгиланади. Умуман, Г.Шмоллернинг қарашларига давлатнинг белгиловчилик, етакчилик ролини кўрсатиш хосдир. Г.Шмоллер марксизмга қарши курашиб, ижтимоий ва синфий муаммоларни сиёсий иқтисоддан чиқариб ташлаб, уни халқ хўжалиги тарихи фанига айлантиришга уринди. У фактларни ва статистика манбаларини ўрганиш, халқ хўжалигидаги ҳодисаларни баён етиб беришни сиёсий иқтисоднинг бош вазифаси деб ҳисоблайди.
Г.Шмоллер умуман халқ хўжалиги ўзгаришсиз қолаверади. деган фикрга асосланиб, унинг айрим бўғинларида жузъий ўзгаришлар бўлиши ҳақидагина гапириш мумкин, деб ҳисоблайди. Тадқиқотларнинг қатъиян рад этилаётган абстракт усулига қарама-қарши қўйилган емпиризм (назарий машғулотлардан кўра амалий фаолиятга кўпроқ мойиллик) олим ва унинг издошларига хос хусусият эди.
Г.Шмоллер иқтисодиётда одоб-ҳуқуқ омилини белгиловчи омил деб ҳисоблаб, ҳар бир халқнинг ҳаёт тарзи одоб қоидаларида, хўжалик ҳуқуқида ўзининг асосий ифодасини топади, деб таъкидлайди. Янги тарихий мактаб иқтисодчилари хўжалик турмушида буржуа-помешчик давлати ҳал қилувчи рол ўйнайди деб билар эдилар. Улар Германияда кучли миллий давлат ташкил этилиши тарафдори эдилар.
Янги тарихий мактабнинг намояндалари «Синфий иноқлик» ғояларини ишлаб чиқиб, тарғиб қилдилар. Г.Шмоллер томонидан тузилган «Ижтимоий сиёсат уюшмаси»ннг фаолияти шу мақсадга хизмат қилар эди. Унинг етакчи назариётчилари университет профессорлари бўлиб, уларнинг дастурлари «кафедр-социализм» (кафедрадаги социализм) деб аталар эди. Ушбу дастурдаги бошланғич таълимни мажбурий киритиш, болалар, ўсмирлар ва аёллар меҳнатини давлат томонидан тартибга солиш, ишчиларни касаллик ва бахциз ҳодисалардан суғурта қилиш, қарилик ва меҳнат лаёқатларини йўқотган чоғида нафақа тўлаш каби ислоҳотчилик ғоялари социал-демократлар орасида ҳам кенг ёйилди.
Германияда Луно Брентано ҳам асосий назариётчилардан ҳисобланиб, «Янги тарихий мактаб» нинг либерал қанотига бошчилик қилди. Ўзининг «Классик сиёсий иқтисод» (1888й.), «Тарихда аҳлоқ-одоб ва халқ хўжалиги»(1894й.) номли асосий асарлари билан иқтисодий фан тараққиётига катта хисса қўшди. Л.Брентано Г.Шмоллер каби иқтисодиётда аҳлоқ ва ҳуқуқ омиллари белгиловчи рол ўйнайди деб ҳисоблаб ишлаб чиқариш ва унинг табиий ва ижтимоий жиҳатларига эътибор бермайди. У айрибошлаш консепциясининг тарафдори бўлиб реализисия ва айрибошлаш шароитларининг ўзгариши хўжалик турмушида ва ишлаб чиқариш шаклларида белгиловчи аҳамиятга ега бўлади деб ҳисоблайди. Л.Брентано либерал капиталистларнинг манфаатларини ифодалаб, немис ишчилар сифининг инқилобий-сиёсий чиқишларига қарши эди. У ўзининг либерал «ижтимоий иноқлик» деб номланган ислоҳотлар дастурида инглиз тред-юнионлари (касаба уюшмалари) тажрибаларидан кенг фойдаланишни таклиф қилади. Жумладан, касаба уюшмалари фабрика қонунлари ёрдамида ишчилар ўртага ташлаган талабларни қондиришда фойдаланиш билан бирга уй жой қурилиши ва матлубот кооперасияларида ҳам турли масалаларни ҳал етишда кенг фойдаланишлари зарур деб ҳисоблайди.
Л.Брентано ҳам давлат социализми ғояларини ўз ҳолича талқин қилиб тоборо кенг тус олаётган ишчилар ҳаракатларини маълум даражада жиловлашга ҳаракат қилар эди.
Лекин Брентано тимсолида Янги тарихий мактаб ўзининг юксак чўққиларига ҳам ҳали етгани йўқ эди. Унинг ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишга қаратилган «синфий иноқлик» назарияси ислоҳотчилик оқимидаги ижтимоий мактаблар, институсионализм йўналиши учун аосий манба ролини ўйнади, холос.
К.Менгер Г.Шмоллернинг шогирди Вернер Зомбарт ҳам Янги тарихий мактабнинг асосий вакилларидан эди. Берлин университетининг профессори Зомбарт ўзининг К.Марксга яқинлигини кўрсатиш мақсадида «Ҳозирги замон капитализми» китобида «Мени Шмоллердан К.Маркс ажратиб туради», деб ёзган эди. У К.Маркснинг олимлигини унинг революсионлигидан ажратишга уриниб, марксизм асосчиси таълимотидаги мана шу икки негизнинг бир-бирига зидлиги тўғрисидаги фикрни кўтариб чиқди. Шунингдек, марксча сиёсий иқтисоднинг иқтисодий категорияларини ҳақиқий мазмундан маҳрум етиб, ўз ҳолича таърифлади. Чунончи, қийматнинг меҳнат назарияси «ишнинг ғояси» деб еълон қилинди ва фикран мантиқий бир ишдан иборат деб кўрсатилди. Зомбарт ишлаб чиқаришнинг уч омили хусусидаги назариянинг тарафдори бўлиб (капитал, меҳнат, ер), антагонистик зиддиятлар ва иқтисодий инқирозларнинг муқаррарлигини инкор етди. У ўз асарида ижтимоий-иқтисодий формасиялар тўғрисидаги таълимотни ва айниқса пролетариат диктатураси назариясини инкор қилди. Марксизм назариясига Зомбарт социал плюрализм (лотинча плуралис - кўпфикрлилик) деб аталган консепцияни қарама-қарши қўйди. У жамиятнинг тараққиёти социализм сари бораётгани йўқ, балки хўжаликнинг кўпгина ески ва янги шаклларини ўз ичига оладиган мураккаб иқтисодий система сари боряпти, деб кўрсатди. Социал плюрализм консепцияси Зомбартнинг фикрича, жамият ҳақиқий тараққиётга мос равишда капитализм ҳаётининг мустаҳкамлиги ва узоқ давом етишини исботлаши керак эди.
Зомбартнинг иқтисодий қарашлари бора-бора реаксион тус олиб кетди. И Жаҳон уруши йилларида у очиқдан-очиқ милитаризм ва шовинизм томонидан туриб, Германия империализмининг мафкурачисига айланди. Унинг асарлари эса немис фашизми мафкурасининг шаклланишига кўмаклашди. Aйниқса «Немис социализми» (1934) китобида Зомбарт гитлеризмни ошкора мактаб ёзди, фашизмнинг инсон зотига нафратдан иборат доктринаси барча бандлари билан бирдам еканлигини билдирди.
Унинг фашизмга яқинлиги Янги тарихий мактаб вакиллари орасида ягона жиддий камчилик эди.
Макс Вебер ҳар томонлама маълумотли ва кўпкиррали олим эди. У фалсафа, тарих, сосиология ва иқтисодиёт М. Вебер фанларининг ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг ижодида тарихий мактаб ўзининг енг юқори поғонасига кўтарилди. М.Вебер ҳаммадан кўпроқ даражада нотўғри фикрга асосланган миллатчилик ва бир тарафлама «тарихий усул»дан озоддир. Унинг ижодида ҳеч қандай қийинчиликсиз халқларнинг иқтисодий ҳаётининг ривожланиш йклларидаги қийинчиликларни енгиб, миллий хусусиятлар ва анъаналар орқали конкрет тарихий шароитлар, миллий характерлар ва уларнинг маданияти қандайдир умумий қонун асосида белгиланади, деган фикрни кўриш мумкин. Ўзининг дастлабки асарларида М.Вебер тарихий фанларга фақат баёнчилик етарли эмаслигини кўрсатди. У юксак бенуқсон типлар консепциясини илгари сурди. Юксак ва бенуқсон тип - бу ўз моҳиятига кўра олим шакллантирган конкрет фактлар ва у ёки бу халқнинг тарихий ривожланиш жараёнларини тушунтириб бериши учун тузадиган муаян схэмасидир. М.Вебернинг ХВ-ХВИ асрларда Европанинг хўжалик бурилишига деформасиянинг таъсири соҳасидаги изланишлари фанда жуда катта из қолдирди. Бу изланишларнинг марказида «Протестант етикаси ва капитализм руҳи» асари туради. Маълум маънода Вебер Зомбарт амалга ошира олмаган ишни, яъни фундаментал тарихий-иқтиcодий асарини яратди. Бу китоб саёҳатчининг келажак ҳақидаги ёзувлари эмас, балки космосдан туриб кузатиши эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |