Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Металл конструкцияларнинг эскиришини баҳолаш



Download 1,21 Mb.
bet11/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

3.2 Металл конструкцияларнинг эскиришини баҳолаш


Металл конструкциялар, айниқса саноат биноларида кенг қўлланиладиган конструкция ҳисобланади. Металл конструкцияларининг эскириши асосида унинг коррозияланиши ётади.
Коррозия (лотинча сўздан олинган бўлиб, corrosion-едирилиш демакдир) - материалнинг атроф-муҳит билан физик-кимёвий (электрокимёвий, кимёвий ва механик) ўзаро таъсири натижасида бузилишидир. Металлнинг коррозияланишига яққол мисол қилиб, унинг занглашини келтириш мумкин.
Занглаш- бу темирнинг, алюминий, мис ва бошқа металларнинг ҳаводаги кислород таъсирида оксидланишидир.
Металларнинг ҳаводаги кислород, сув, кислоталар, туз эритмалари ва ишқорлар таъсирида бузилиши ҳамма жойларда кузатилади ва бу ҳодисани “кўринмас ёнғин” деб аташади. Коррозия жараёни айниқса кимё саноати ва барча иншоотларнинг ер остки қисмида жадал ривожланади. Коррозия натижасида халқ хўжалигига келтириладиган зарар нафақат металлнинг эскириши билан балки, бунинг натижасида муҳим бўлган бино ва иншоотларнинг ишончлилик кўрсаткичларининг камайиши ва охир оқибат авария ҳолатларига олиб келиши билан ўлчанади.
Саноат зонасида очиқ атмосфера шароитида пўлатнинг коррозияланиши жадаллиги йилига тахминан 200 мк, алюминий учун 8 мк.
Металларнинг коррозияси қуйидагича классификацияланади:
Кимёвий коррозия – металлнинг ташқи муҳит таъсирида эскириши. Бу билан металлнинг сиртида юпқа ҳимоя қатлами ҳосил бўлади ва бу қобиқ металлнинг бутунлай ёки қисман коррозияланишини давом этишидан сақлайди. Оксидланган қобиқнинг ҳимоя сифати, оксидланиш ҳажмининг (Vок) қобиқ ҳосил қилиш учун сарфланган металл ҳажми (Vм)нинг нисбатига боғлиқ, яъни:

  • Vок/ Vм > 1 ҳолатда, оксид қобиғи коррозияни тухтатади;

  • Vок/Vм < 1 ҳолатда, оксид қобиғининг ҳимояси заиф таркибга эга ғоваксимон бўлиб, коррозия ривожланади.

Бу нисбат турли металларда турличадир:

  • Al /Al2O3 – учун 1,23;

  • Fe /Fe2O3 – учун 2,14;

  • Mg/MgO – учун 0,81;

  • Na /Na2O – учун 0,55.

Электрокимёвий коррозия- металл конструкциялар бундай коррозия натижасида кўпроқ талофат кўради. Бундай коррозиянинг содир бўлиши ишлаб чиқаришда ва маиший ҳаётимизда кенг тарқалган. Электрокимёвий коррозия металлнинг электролит (электр ўтказиш хусусиятига эга бўлган барча эритмалар)лар билан ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлади. Унинг моҳияти шундаки, анод сифатида металлнинг гидратация маҳсули ва мусбат зарядли ионлар сифатида электролитга ўтишидир.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish