Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


-расм. Ёғоч Ёпмали турар жой биноларида конструктив элементларнинг ўртача хизмат даври ва уларнинг бинонинг умумий таннархига нисбатан улуш қийматлари



Download 1,21 Mb.
bet9/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

3-расм. Ёғоч Ёпмали турар жой биноларида конструктив элементларнинг ўртача хизмат даври ва уларнинг бинонинг умумий таннархига нисбатан улуш қийматлари.
Саноат биноларини вазифасини сақлаб ёки ўзгартириб реконструкция қилиш ёки бузиш, ҳудди турар жой биноларидек келгусида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, эскириш даражасига кўра бегиланади. Амалиётда қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг физик-механик кўрсаткичлари давлат стандартларида кўрсатилган катталиклардан фарқ қилиши мумкин ва кўпдан-кўп омилларнинг умумий таъсири оқибатида бино ва иншоотларнинг эскиришини тезлашуви рўй бериши мумкин. Ҳозирги даврда саноатнинг ривожланиши технологик жараёнларнинг (босим, материалларнинг ҳарорати, агрессив муҳит ва механик қизиш) юқори тезликда жадаллашуви эвазига, бу омиллар табиийки уларнинг тезроқ бузилишига олиб келади.
Саноат бинолари ва иншоотлари конструкцияларининг бўлиши мумкин бўлган шикастланиши, физик эскириши уларнинг асосий белгиларига кўра туркумланади. Уларни келтириб чиқарувчи механизмлар-конструкциянинг коррозия оқибатида эскириши, бинони бузилиши ва уни қайта тиклашнинг меҳнат сарфлилигидир.
Бинода жисмоний эскиришдан ташқари унинг вазифасига нисбатан, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, замонавий талабларга қанчалик мос келиши нуқтаи назаридан унда маънавий емирилиш (вазифавий эскириш) деган тушунча ҳам киритилади.
Бинонинг маънавий эскириши- илмий-техник прогресснинг жадаллиги ва унинг даражасига боғлиқ бўлиб, маънавий емирилишнинг биринчи ва иккинчи шакли бўлади.
Маъанавий эскиришнинг биринчи шакли – объектнинг қурилиш давридаги қийматининг бугунги кунда пасайиб кетиши билан боғлиқ (қурилиш технологиясининг ривожланиши ва замонавий материалларнинг пайдо бўлиши, биноларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларининг мукамаллашганлиги ва ҳ.к.факторлар). Қийматнинг пасайишини худди шундай бинонинг қурилишига бугунги кунда сарфланадиган сарф-ҳаражатнинг қурилиш технологиясидаги ютуқлар эвазига пасайиши билан тушунтирилади.
Техник тараққиётнинг узулуксиз ривожланиши ва меҳнат самарадорлигининг ўсиб бориши даврида ишга сарфланувчи вақт камаяди, ўз навбатида бажарилган ишнинг қиймати арзонлашади. Бу нарса янги қурилаётган объектларнинг эски объектларга нисбатан арзонлашувига олиб келиб, бу фарқ эски объектга нисбатан маънавий емирилишнинг биринчи шакли сифатида намоён бўлади.
Эски биноларни маънавий эскириши қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
(8.5)
бу ерда М1- эскиришнинг абсолют қиймати;
ω- янги бинолар қийматининг эски аналог К қийматига нисбати;
К- бинонинг дастлабки қиймати;
Маънавий емирилишнинг иккинчи шакли- ёки бошқача қилиб айтганда технологик эскириш бинонинг ҳозирги замон талабларига нисбатан маънавий эскириши билан ифодаланади. Бу нарса бинонинг ҳажмий-режавий, санитар-гигиеник, меъморий композицион кўрсаткичларида намоён бўлади (масалан, замонавий турар жойларда эски турар жойлардан фарқли ўлароқ, хоналарнинг, ошхона ва бошқа хизмат хоналарининг кенглиги, баландлиги, қўлланиладиган мухандислик тармоқлари, пардоз ишлари, қолаверса бинонинг ташқи кўриниши ва ҳ.к.лар).
Унинг қиймати эса мазкур камчиликларни бартараф этишга сарф қилинадиган ҳаражат билан ўлчанади. Маънавий эскиришнинг иккинчи шакли биноларда модернизация ишларини бажариш билан бартараф этилади.
Маънавий емирилишнинг иккинчи шаклини бартараф қилиш учун сарфланадиган ҳаражатлар қуйидагича аниқланади.
(8.6)
бу ерда П2- эскиришнинг абсолют қиймати.
Демак, бино жисмоний эскириш билан бир қаторда маънавий эскиради. Бу терминнинг ўзи жисмоний эскиришдан бу турдаги емирилишнинг фарқини билиш мумкин: маънавий емирилиш уни аниқлаш борасида моддий ифодага эга эмас. Бундан келиб чиқадики, бинодаги маънавий эскирганлик даражасини фақатгина бошқа биноларга нисбатан таққослаш орқали аниқлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, маънавий емирилиш даражасини аниқлаш нисбий бўлганлиги сабаб, унинг қийматини баҳолаш ҳам тўлиқ равишда объектив бўла олмайди ва у субъектив характерга эгадир.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish