ўғирликдан суғурта қилдириш. Ҳозирда кенг тарқалган ўғирликдан суғурта қилдириш полислари одатда шахсий мулкни суғурта қилдириш шартномаларига тааллуқли бўлади.
Ўғирликдан тижорат суғурта полислари шартларини ифодалашда суғурта ҳолатининг рўй бериши одатда “зўравонлик билан бостириб кириш” асосий ибораси билан таърифланади.
Одатда шартнома шартларини ифодалашда қуйидаги матн киритилади:
Ўғирлик бинога зўравонлик билан ёки куч ишлатиб кириш ва/ёки чиқишни ўз ичига олади.
Ўғирлик объектга зўравонлик билан кириш ортидан келади.
Бу ифодаларнинг ҳар бири бинога калит ёрдамида (унинг қай тарзда олинганидан қатъи назар), алдов йўли билан кириб бориш ёки бинода иш вақтида яшириниб қолиб кетиш ҳолатларини истисно қилиш мақсадини кўзлайди, бинодан чиқиб кетиш куч ишлатиш йўли билан амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно. Санаб ўтилганларга яна қуролли босқинчиликни ҳам қўшиш мумкин. Айрим суғурта қилдирувчилар уни стандарт равишда суғурта қоплами таркибига киритади.
Зарар ўрнини тўлдириш одатда ўғирлик ёки ўғирликка уриниб кўриш оқибатида етказилган зарарни, жумладан, биноларга шикаст етказилишини қамраб олади. Бироқ истисно ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, бунда зарар ўрнини тўлдириш тўлиқсиз ҳажмда амалга оширилади ёки умуман амалга оширилмайди. Бу қуйидаги ҳолатларда кузатилади:
-тил бириктириш фош қилинганда: объектда ишлайдиган персонал, ёки суғурта қилдирувчи, ёки унинг оила аъзолари ўғрилар билан тил бириктирган бўлса;
- етказилган зиён мамлакат ҳудудидан ташқарида етказилган бўлса;
- суғурта махсус шартларда амалга оширилган бўлса, масалан, “барча рисклардан” шартида суғурта амалга оширилган;
- нақд пул ва банкноталар ўғирланган бўлса (чунки улар пулни суғурта қилдириш полиси бўйича суғурта қилиниши лозим);
- қишлоқ хўжалиги чорва моллари ўғирланган бўлса (махсус келишиб олинган ҳолатлар бундан мустасно).
Ўғирликдан кўрилган зиён суғурта суммасининг аввалбошдан пасайтириб кўрсатилганлиги сабабли суғурта қоплами суммасидан катта бўлмоқда. Суғурта қилдирувчи кўпинча мулкнинг ҳақиқатдаги қийматидан кам суммага суғурта қилдиради, чунки ёнғиндан суғурта қилдиришдан фарқли равишда, потенциал ўғирлик танлов хусусиятига эга бўлиши мумкин.
Ушбу суғурта тури бўйича полислар шартларини белгилашда суғурта қилувчилар рискнинг жисмоний жиҳатларига катта эътибор қаратади ва кўпинча хавфсизлик даражасини оширишни, масалан, сигнализатсия тизими ўрнатиш талаб қилади ва шундан кейингина рискни қабул қилади.
Товарлар тури, уларнинг миқдори, сақланадиган жойи ва ҳимоя воситалари суғурта тарифи ҳажмини белгилаб берадиган омиллар ҳисобланади. Ўрнини тўлдириш тамойилини қўллаш “Ёнғиндан суғурта қилдириш” бўлимида кўриб чиқилган умум эътироф этилган қоидаларга мувофиқ равишда рўй беради.
-юкларни суғурта қилдириш. Майда ўғирликлар рискининг жуда юқори эканлиги оқибатида юкларни ташиш пайтида йўқотиш хавфи жуда катта. Юкларни суғурта қилдириш учун икки хил турдаги суғурта полислари фойдаланилади. Биринчи усул каргони суғурта қилдириш учун қўлланади. Суғурта қилдирувчи ўз юкларини ташиши ёки буюртмага мувофиқ ўзгаларнинг юкларини ташиши ва шу тариқа ташувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
Суғурта шартлари юкни етказиб бериш қандай усулда-темир йўл транспорти, автотранспорт воситасида ёки почта орқали амалга оширилишига қараб фарқланади. Ушбу ҳолатда қопланадиган рисклар денгиз орқали ёки ҳаво орқали ташиладиган юкларни суғурта қилдириш полиси билан қопланадиган рискларга ўхшаб кетади. Товарларни йўлда суғурта қилдириш айрим қўшимча истиснолар билан “барча рисклардан” шартларида амалга оширилади.
Одатда суғурта қоплами товарлар двигателли транспорт воситаларига юкланаётган, ташилаётган ёки туширилаётган, шунингдек, транзит жаранида гаражда қисқа муддат бўлиб туриши пайтида рўй берадиган ўғирлик, кўнгилсиз ҳодиса, ёнғин натижасида товарларнинг йўқотилиши ёки шискастланишини қамраб олади. Юкларнинг ўтиш йўлларига қараб, ҳудудий истиснолар турлича бўлади.
Юкларни суғурта қилдириш ва “барча рисклардан” суғурта қилдириш ўхшаш бўлган бир пайтда шуни ҳисобга олиш керакки, юкларни суғурта қилдириш бўйича истиснолар рўйхати кенгроқ бўлиб, қўшимча позитсияларга эга.
-бозорнинг йўқотилишига ва бундан келиб чиқадиган ҳар қандай турдаги йўқотишлар, товарларнинг табиий сабабларга кўра бузилиши ва ўзгаришига олиб келадиган етказиб беришда кечикиш;
-суғурта қилдирувчининг хизматчилари иштирок этган ёки йўл қўйиб берган ўғирлик;
“Жалб этувчан” буюмлар, шунингдек, нақд пул маблағлари, моделлар, шаблонлар ва андазалар билан боғлиқ яна кўплаб истиснолар мавжуд (қиймат/ўлчам нисбати юқорилиги сабабли, масалан, заргарлик буюмлари, соатлар, қимматбаҳо тошлар). Профессионал мебел ташувчилар ва турар-жойни ўзгартирган пайтда ўз мулкини ташийдиган хусусий шахслар учун махсус суғурта полислари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |