Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш



Download 5,04 Mb.
bet39/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

3.Фуқароларни бахтсиз ҳодисадан суғурта қилиш.
Шахсий суғурта турлари таркибида фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталаш алоҳида ўринга эга. Шу боис, биз ушбу суғурта тури билан яқиндан танишамиз. Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталаш бўйича шартнома қонунга кўра юридик ва жисмоний шахсларни ёзма аризаси асосида тузилади. Шартнома тузишдан олдин суғурта ташкилоти ўз мижозларига суғурта хизматини таклиф этади. Юридик ва жисмоний шахслар суғурта шартномаси тузишдан олдин албатта суғурталовчининг молиявий ҳолати, лицензияси мавжудлиги билан қизиқиши лозим.
Суғурта шартномаси тузишдан олдин суғурта ташкилоти вакили суғурталаётган шахсларни фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш қоидалар билан таништириши лозим. Мазкур суғурта тури бўйича фуқароларни бахтсиз ҳодиса рўй бериш натижасида соғлиғи ва ҳаётини сақлаш билан боғлиқ манфаат суғурта объекти ҳисобланади. Суғурталовчи, одатда, асаб ва рухий касалликка дучор бўлган, фалаж, кўзи ожиз шахслар, эшитиш қобилияти заиф бўлган ва ногирон шахслар билан суғурта шартномасини тузмайди.
Суғурталанган шахснинг ҳаётига ва соғлиғига қуйидаги бахтсиз ҳодисаларни рўй бериши натижасида шикаст етганда ва тасдиқланганда суғурта суммалари берилиши мумкин:
- жароҳат олганда;
- суякларни синиши, чиқиши;
- ички органларни зарарланиши;
- куйиши;
- тери қатламларини совуқ уриши;
- элект токи таъсирида жароҳатланиши;
- кимёвий моддалар ва зарарли ўсимлик таъсирида зарарланиши;
- тиш синиши.
Бундан ташқари юқорида қайд этилган ҳолатлар натижасида ўлим холати юз берганда ҳам суғурта суммаси тўланади. Қуйидаги ҳодисаларни рўй бериши оқибатида суғурталанган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилса ёхуд ўлимга олиб келса суғурта суммаси тўланмайди:
- ядро портлаши;
- радиация ва нурланиш;
- суғурталанган шахснинг атайин ҳатти-ҳаракати натижасида бахтсиз ҳодисалар юз берганда, ўз жонига қасд қилганда ва жиноий ҳаракатлар натижасида рўй бериши.
Суғурта мукофоти суғурта ташкилотининг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушгандан сўнг у шартномада кўрсатилган муддат ичида фуқароларга суғурта полисини бериши шарт. Агар суғурта полиси йўқотилган тақдирда суғурта ташкилоти суғурталаган шахсга унинг дубликатини беради.
Суғурталанувчиларнинг ҳуқуқлари:
- суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталанган шахс суғурта ташкилотидан суғурта масалалари бўйича маслаҳатлар олиши;
-суғурта полиси йўқотилганда унинг дубликатини олиш.
Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашда суғурталанган шахслар яна қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин:
-суғурта суммасини олишда низолар пайдо бўлганда мустақил экспертни жалб этиш;
-суғурталанувчи билан келишилган ҳолда амалдаги суғурта шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
-суғурталовчи билан келишган ҳолда суғурта шартномасини муддатдан олдин бекор қилиш.
Суғурталанувчининг мажбуриятлари:
-суғурта шартномасида кўрсатилган муддат ва шартларда суғурта мукофотларини тўлаш;
-суғурталанган шахсларга суғурта шартномаси шартлари тўғрисида маълумотлар бериш.
Суғурталовчининг ҳуқуқлари:
-суғурта ҳодисалари суғурталовчи томонидан тан олинмаганда суғурта суммаларини тўламаслик;
-суғурта шартномасида кўрсатилган муддатда суғурта мукофоти тўланмаса суғурта шартномасини бекор қилиш.
Суғурталовчининг мажбуриятлари:
-фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан ихтиёрий суғурталаш қоидалари ва суғурта шартномаси шартлари билан суғурталанувчини таништириш;
-суғурта шартномасида кўрсатилган муддатда суғурта полисини бериш;
-суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта суммасини тўлаш;
-суғурта суммасини тўлашдан воз кечилганда, у ҳолда 10 кун муддатда суғурталанувчига ёзма равишда хабар бериш.
Суғурта ҳодисаси рўй берганда бу ҳақида суғурталанган шахслар қисқа муддатда суғурталовчига хабар бериши лозим. Бахтсиз ҳодиса рўй берганда суғурталанган шахслар суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:
-суғурта полиси;
-даволаш профилактика муассасидан бахтсиз ҳодиса натижасида суғурталанган шахснинг даволанганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Зарурият бўлганда суғурталовчи суғурта суммасини тўлаш масаласини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни сўрашга ҳам ҳақли.
Бахтсиз ҳодисалар рўй бериш натижасида ўлим ҳодисаси рўй берганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- суғурта полиси;
- ФХДЁ бўлимидан ўлим ҳолати рўй бергани тўғрисида маълумотнома;
- меросхурлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
агар ўлим ҳодисаси йўл-транспорти натижасида рўй берган бўлса, йўл ҳаракати хавфсизлиги органидан олинган маълумотнома
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат.
Суғурталовчи зарурият бўлганда юқоридаги ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни сўрашга ҳам ҳақли.
Назорат саволлари
1.Шахсий суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва зарурлигини изоҳлаб беринг.
2.Шахсий суғуртанинг ихтиёрий турлари ва уларни амалга ошириш шартлари.
3.Шахсий суғуртанинг мажбурий турлари ва уларни ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?
4.Шахсий суғуртада суғурта ҳодисалари ва суғурта далолатномасини расмийлаштириш тартиби

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish