МАВЗУ:МУЛКИЙ СУҒУРТА
Режа
1. Мол мулк суғуртаси тушунчасининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни
2. Мулкий суғуртанинг турлари
3. Мулкий суғуртада зарарларни аниқлаш ва суғурта ҳодисаси юз берганда томонлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш
1.Мол мулк суғуртаси тушунчасининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни
Бозор иқтисодиёти тизими ривожланиб борар экан жамият фаолиятининг барча соҳалари кўрсаткичларига, айниқса, иқтисодий муносабатларда иқтисодиётнинг муҳим элементлардан бири суғуртага эҳтиёж ошиб боради. Суғурта фуқаролар, ташкилотлар ва давлатнинг мулкий манфаатларини ҳар хил табиий, техник ҳамда турли хилдаги таваккалчиликлардан ҳимоя қилишини бюджетдан маблағ талаб қилмай таъминлайдиган механизмдир.
Табиий офатлар, авариялар ва бошқа фавқулотда рўй берадиган ҳодисалар инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз беради. Илмий нуқтаи-назардан қараганда, ҳар бир мулк эгаси ўз мол-мулкини қисман зарарланиши ёки бутунлай йўқотилиши оқибатида кўриладиган зарарларни қопланишидан манфаатдор эканлигини кўриш мумкин.
Қадим замонлардан фуқаролар ўртасида кўрилган зарарни қоплаш мақсадида мулк эгаларига тегишли мол-мулкларни бирлаштириш ва зарарни бирлашма аъзолари ўртасида бўлиш фикри туғилган. Ушбу бирлашма қатнашчилари қанчалик кўп бўлса, зарар кўрган томонга тўланиши керак бўлган қоплама учун ажратиладиган маблағ улуши шунча кам бўлган.
Тарихдан маълумки, агарда ҳар бир мулк эгаси эҳтимоли мавжуд бўлган зарарни қоплаш мақсадида захирада унинг айланма маблағларига тенг миқдорда моддий бойликларни ушлаб туришга мажбур бўлганлар. Шу сабабли хайриҳоҳ шахсларни зарарни биргаликда қоплаш мақсадида бирлашмага бирлаштириш ғояси юзага келган.
Мулкий суғурта ҳар қандай турдаги мулкдорларнинг (фуқаролар, корхоналар, давлат) мулкнинг йўқотилиши ёки унга зиён етказилиши хатарларига доир манфаатлари ҳимоясини таъминлайди. Ўз.Р. нинг ФК га мувофиқ мулкий суғуртага бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол - мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, шунингдек тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи киради.
Мол-мулк-мулкдор ёки унинг ишончли вакили эгалик қилаётган, фойдаланаётган, тасарруф этаётган моддий объектлар ёки ашёлардир. Шахснинг ёки ташкилотнинг мол-мулки ўз ичига эрни, биноларни, жиҳозларни, банк ҳисобварақларини, кийим-кечакларни, саноат акцияларини, музлатгич ичидаги нарсаларни, ёзилган асарга нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини, автомобилларни, ихтиро патентларини ва бошқа минглаб бошқа нарсаларни олиши мумкин.
Мулкдор ўз эгалигидаги ана шу мол - мулклар олиши мумкин бўлган даромадни йўқотиш хавфи суғурта қилиниши мумкин. Ўз.Р. ФК нинг 128-моддасида санаб ўтилган мулкий ҳуқуқлар ва фуқаролик ҳуқуқларининг бошқа объектлари ҳам суғурта ҳимояси билан таъминланиши мумкин.
Мол-мулк унинг асралишидан қонун ҳужжатларига ёки шартномага асосланган манфаатга эга бўлган шахс (суғурта қилдирувчи ёки наф олувчи) фойдасига суғурталаниши мумкин. Суғурталанган мол-мулкнинг асралишидан манфаатдорлик бўлмаган ҳолда тузилган мол-мулкни суғурта қилиш шартномаси ҳақиқий эмас.
Мол-мулк суғуртаси - суғурта шартномаларини тузиш ва ижро этиш жараёни бўлиб, унга мувофиқ суғурталовчи шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчига ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга суғурталанган мулкка этказилган
зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни тўлаш мажбуриятини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |