Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet41/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2. Мулкий суғуртанинг турлари
Кўплаб суғурта компаниялари, қоидага кўра, ўз фаолиятини ёнғин рискларидан суғурта қилишдан бошлаган. Ишлаб чиқаришдаги танаффусларни суғурта қилдириш мулкни суғурта қилдиришнинг табиий давоми ҳисобланади ва одатда ёнғиндан суғурта қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Саноатнинг ривожланиши оқибатида янгича суғурта турлари бўйича шартномалар тузадиган кўнгилсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўлимлари ташкил этиш зарурати юзага келиб, бунга мисол қилиб жавобгарликни суғурта қилдириш ва кўнгилсиз ҳодисаларни суғурта қилдиришни келтириб ўтиш мумкин.
Автотранспортни суғурта қилиш бўлимлари автомобиллар сонининг ўсишига жавоб тариқасида ва кўпчилик мамлакатларда автомобилларни суғурта қилдириш ҳақида қонунчилик талабларига реакция сифатида пайдо бўлди.
Шундай қилиб, ихтисослашмаган суғурта компанияларининг катта қисми ёнғиндан суғурта қилиш, кўнгилсиз ҳодисаларни суғурта қилиш ва автосуғурта бўлимларига эга бўлган. Айрим компаниялар шу билан чегараланган. Бироқ, суғурта хизматлари истеъмолчилари тобора янги талаблар қўйиши ва шу боисдан бир вақтнинг ўзида бир нечта рискни қоплайдиган мураккаб полислар пайдо бўлиши сабабли суғурта қилувчилар энг катта самарадорликка эришиш учун классик структурани қайта қуришга мажбур бўлмоқда.
Айрим ҳолатларда бу тамомила янги бўлимлар пайдо бўлишига олиб келади. Мисол бўлиб хусусий шахсларни ва корпоратив мижозларни суғурта қилишнинг ажратилиши хизмат қилиши мумкин.
“Умумий суғурта” гуруҳига кирадиган асосий суғурта турларини ва уларнинг кичик тадбиркорликка аралаш суғурта ҳимояси тақдим этиш мақсадларида қай тарзда биргаликда фойдаланиш мумкин эканлигини кўриб чиқамиз.
-ёнғиндан суғурталаш, жумладан, ўта хавфли рисклардан суғурта қилиш;
-ўғирликдан суғурта қилдириш;
-пулни суғурта қилдириш;
-“барча рисклардан” суғурта қилдириш;
-ташувларни суғурта қилдириш;
-шиша (ойна) синишини суғурта қилдириш;
-пакетли полислар;
-уй эгаларини суғурта қилдириш,
Ёнғиндан суғурта қилишни олов билан боғлиқ бўлмаган рискларни қоплашни таъминлайдиган шартлар билан тўлдириш амалиёти мавжуд. Бундай рисклар, атиги қўшимча рисклар саналишига қарамай, “махсус хавф-хатарлар рисклари” деб аталади. Улар қаторига қуйидагилар киради:
-портлаш рисклари
Уларнинг сабаблари турлича: марказлашган иситиш тизимларидан фойдаланиш, чангланиш даражаси юқори эканлиги (масалан, тегирмончилик корхонасида), буғланишлар (лок-бўёқ фабрикаларида). Портлаш натижасида шискастланган ва ишдан чиққан асбоб-ускуналар ва механизмлар асбоб-ускуналарни суғурта қилдириш полиси бўйича суғурта қилинишини мумкин.
Ўз-ўзидан портлаш рисклари жуда камдан-кам учрайди.
-қўзғолонлар ва фуқаролар ғаллаёнлари, гарчи “фуқаролар ғалаёнлари” таърифининг ўзи етарли даражада аниқ бўлмасада, ёнғиндан суғурта қилдириш полисига қўшимча сифатида қопланиши мумкин. Қўзғолонлар ва фуқаролар ғаллаёнлари риски суғурта қилувчилар учун жалб этувчан саналмаган географик минтақалар мавжуд. Учинчи шахс учун қасддан этказилган зиённи қамраб олиш учун полиснинг суғурта қоплами кенгайтирилиши мумкин. Одатда бундай зиён қасддан кетказилган зиён деб аталади.
-бўрон, довул, сув босиши, сув баклари, аппаратлари ёки трубопроводлар тўлиб ёки ёрилиб кетиши рисклари (бу рисклар одатда “сувдан зиён кўриш” рисклари деб аталади).
“Бўрон” ва “довул” техник атамалар эмас, икки сўздан битта маънода фойдаланиш бу маънони аниқлаштириш мақсадини кўзлайди, холос. Сув босиши кучли бўрон, дарё ва кўллар сувининг кўтарилиши, сув омборларидан сувнинг чиқариб ташланиши билан изоҳланиши мумкин. тижорат рисклари бўйича одатий суғурта шартномалари тузишда сувдан зиён кўриш рисклари суғурта қоплами ҳажмига кирмаслиги сабабли улар доимо бироз ошириб кўрсатилади. Хусусий уй-жойлар учун эса қўшимча бадал тўлаш йўли билан буни бартараф қилиш мумкин (гарчи бундай риск камдан-кам суғурта қилинсада).
-дўл аралаш бўрон рисклари одатда оранжерея эгалари томонидан ва бундай риск юқори бўлган географик ҳудудларда суғурта қилдирилади.
-зилзила, вулқон ва ер ости ёнғинлари рисклари. Гарчи суғурта қилдирувчилар бу рискларни суғурта қопламига киритишни камдан-кам ҳолларда истасада, лекин шунга қарамай, бу қўшимчаларга хизмат кўрсатиш ишлаб чиқилган ва муваффақиятли фойдаланилмоқда.
-тупроқ чўкиши ва кўчиши рисклари, ҳудди сувдан кўриладиган зиён рисклари каби, суғурта суммасининг сезиларли даражада ортишига олиб келади ва мижознинг истагига кўра, ёнғиндан суғурта қилдириш полиси таркибига киритилиши мумкин бўлади.
-учиш аппаратлари ёки уларнинг қисмлари қулаш рисклари. Бу рисклар таркибига учиш аппаратининг овоз тўсиғини бартараф этиши натижасида вужудга келадиган зарба тўлқинлари туфайли юзага келган шикастланишлар кирмайди. Бу қўшимча шарт одатда “овоз зарбаси ҳақида қўшимча шарт” деб аталади.
-ер усти транспорти ёки темир йўл транспортининг йирик ҳайвонлар билан тўқнашиб кетиши.
Дастлаб бу қўшимча шарт суғурта қилдирувчининг транспорт воситалари билан боғлиқ бўлган, лекин ҳозирги кунда бошқа вариантлар ҳам мавжуд. Полис “ўзининг транспорт воситаси”ни шикастланишдан ҳимоя қилган ҳолда суғурта суммасини ошириш усули фойдаланилади.
Суғурта амалиётида шундай ҳолатлар мавжудки, бунда ёнғиндан суғурта қилдириш полисининг қоплами таркибига ёнғин ўчириш тизимларининг тасодифан ишлаб кетиши риски ҳам киритилади. Ёнғинга қарши тизимларнинг кўплаб турлари мавжуд (масалан, хонадаги ҳарорат маълум бир чегарага этганда ишлаб кетадиган автоматик қурилма). Бундай тизим ишлаб кетган ҳолларда ёнғиннинг олдини олиш учун бу эрга катта миқдорда сув келиб тушади. Ёнғинга қарши тизим тасодифан ишлаб кетган ҳолларда бино ичидаги асбоб-ускуналар ва мулкка, баъзида эса бинонинг ўзига ҳам зарар этказилади. Бундай ҳолатларда ҳам этказилган зиённинг ўрни қопланади.
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish