Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


йил давомида қуйидаги вазифаларни амалга



Download 5,04 Mb.
bet249/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2022 йил давомида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  1. Суғурта бозорини таҳлили асосида, суғурта маҳсулотларининг ўзига хос нархларини (тарифларини) шакллантириш;

  2. Рақобатчиларни ўрганиш, хусусан, ўтказиладиган реклама компанияси, унинг сифати, усуллари ва ҳажми ҳақида маълумот берувчи оммавий ахборот воситаларининг мониторингини амалга ошириш. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали суғурта компанияларининг рейтингларини ўрганиб бориш;

  3. Кун давомида Жамият мижозларига тўлиқ ва батафсил маълумот олиш учун ёрдам кўрсатишга имкон берувчи “Call-center” фаолиятини такомиллаштириш ва янгисини ташкил этиш;

  4. Жамият реклама стратегияси ва Медиа-режасини ишлаб чиқиш, оммавий ахборот воситаларида рекламани ташкил қилиш, мамлакатда реклама ва талабни рағбатлантириш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш, матбуот анжуманлари ҳамда бошқа тарғибот тадбирларини доимий ўтказиб бориш;

  5. ОАВларида чиқишларни кўпайтириш орқали ижтимоий тармоқларда кузатувчилар сонини ошириш, турли хил оммавий тадбирларда қатнашиш ва лойиҳаларда иштирок этиш. Шунингдек, ёшларни турли лойиҳаларда қўллаб-қувватлаш.

  6. Жамиятнинг ихтиёрий суғурта турларини тарғиб қилувчи видеороликлар яратиш;

  7. Жамиятнинг ҳудудий филлиаллари ва марказларининг ташқи кўринишини замонавийлаштириш.

Кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини кенгайтириш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • суғурта хизматларини тарғиб қилиш шакллари ва каналларини таҳлил қилиш;

  • намунали марказларни ташкил этиш;

  • суғурта бозори истеъмолчилари талабларини ўрганиб, уларга мослашиш;

Жамият дастурларини мунтазам янгилаш ва замонавийлаштириш.
Мижозларга қўшимча хизматларни таклиф қилиш.

    1. Инвестиция фаолияти

Жамиятнинг ўз маблағларининг етарли хажмининг мавжудлиги унинг тўлов қолбилиятининг ошишига олиб келади. Ушбу кўрсаткичга эришиш учун жамият суғурта захираларини тўғри инвестиция қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Бунда, Жамият ихтиёрида мажбуриятлардан ташқари маълум бир муддатга мавжуд бўлган суғурта захираларидаги вақтинча бўш пул маблағларини қўшимча фойда олиш мақсадида инвестиция қилиш тушунилади.
2021 йил давомида Жамият ўз инвестиция фаолиятини айни кунда молия бозорида даромадлиги юқори бўлган банк секторида олиб борди.
2021 йилнинг 31 декабрь ҳолатига Жамият инвестиция портфели хажми 156,6 млрд сўмни ташкил қилиб, унинг таркибида миллий валютадаги банк депозитлари – 75,87 млрд сўмни, хорижий валютадаги банк депозитлари – 175 000 АҚШ доллари (МБ нинг 31.12.2021 йилдаги курси бўйича 1 АҚШ
доллари 10837.66 сўм бўлиб, 175 000 АҚШ долл - 1 896 590 500 сўм)ни, депозит сертификатлари – 500 млн сўмни, облигациялар – 3 млрд сўмни, қимматли қоғозлар (акциялар) – 72,191 млрд сўмни, Жамиятнинг бошқа ташкилотларда иштироки – 160,4 млн сўмни ҳамда бошқа йўналишларда – 2,98 млрд сўмни ташкил қилган.
2021 йилнинг натижаларига мувофиқ Жамият инвестицияларидан 16,5 млрд сўмдан ортиқ даромад олинган. Эътиборлиси, 2021 йил якунларига кўра Жамият инвестиция портфелидаги банк депозитлари, депозит сертификати ва облигация даромадлиги ўртача йиллик 17-18 фоизни ташкил қилди. Бироқ, 2021 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар Жамият инвестиция портфелида қиймати 32,63 млрд сўмни ташкил қилувчи қимматли қоғозлардан атиги 154 млн сўм миқдоридаги дивиденд олинган, яъни қимматли қоғозларнинг даромадлиги 0,47 фоизни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги таҳлил натижаларига кўра Жамият Кузатув кенгашига Жамият инвестиция портфелидаги қимматли қоғозлардан олинаётган дивиденд кўришидаги даромадларнинг камлигини инобатга олиб, мазкур кўрсаткичларни кенг таҳлил қилган ҳолда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотувга чиқариш ҳамда сотувдан олинган маблағларни юқори даромадли банк депозитлари ва бошқа инвестицияларга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича таклиф киритилиши режалаштирилган.
Мазкур акцияларни сотишда асосий эътибор уларнинг Жамият инвестиция портфелидаги қийматидан юқори нархда сотиш орқали қўшимча даромад олишга қаратилади. Бунда инвестиция портфелидаги акцияларни бир пакет бир лот тамойили асосида сотиш чоралари кўрилади.
Шу билан биргаликда, Жамият инвестиция портфелидаги қуйидаги акциялар ҳукумат қарорларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган:

  • 2021 йил 29 апрелдаги Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 9-сонли йиғилиши баёнига асосан “Ўзагросуғурта” АЖга инвестиция портфелидаги “Ўзагроэкспортбанк” АТБ нинг 3 546 879 031 сўм қийматидаги одиий акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган;

  • 2021 йил 28 майдаги Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг 10-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ Жамиятнинг шўъба корхонаси “Агрос ҳаёт” СК МЧЖ устав капиталини ошириш учун Жамият томонидан йўналтирилган “Кафолат суғурта компанияси” АЖ нинг 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига қиймати 3 054 713 676 сўм бўлган 500 000 000 дона оддий акциялари ҳамда “Агрос ҳаёт” СК МЧЖ томонидан харид қилинган 799 878 160 дона оддий акциялари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиб берилган;

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Ипотека - банк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5244-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагросуғурта” АЖ инвестиция портфелидаги АТИБ “Ипотека-банк” нинг қиймати 8 283 619 806 сўм бўлган акцияларини Молия вазирлигига ўтказиб бериш топширилган. Ушбу акцияларни қонунчиликда белгиланган тартибда Молия вазирлигига ўтказиш ишлари 2022 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish