кадрларни тайёрлаш, “Устоз – шогирд” анъанасини йўлга қўйиш, малакали кадрларни жалб қилиш бўйича қуйидаги 3 та устувор вазифа сифатида белгиланмоқда:
Жамиятда фаолият юритаётган мавжуд салоҳиятли кадрларни сақлаб қолиб, рақобатбардошлигини ошириш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;
Жамият тизими учун малакали ва етук кадрларни тайёрлаш ҳамда “Устоз – шогирд” анъанасини йўлга қўйиш тизимини такомиллаштириш;
Жамиятга малакали шу жумладан, ёш, билимли ва истиқболли кадрларни жалб қилиш.
Кадрлар тайёрлаш дастурига мувофиқ устувор вазифаларни амалга ошириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Жамиятда фаолият юритаётган мавжуд салоҳиятли кадрларни сақлаб қолиб, рақобатбардошлигини ошириш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш бўйича:
Жамият филиаллари шу жумладан, суғурта марказлари фаолият кўрсаткичларига қараб иш ҳақи фондини белгилашнинг янги усулини жорий этиш.
Бунда, ҳудудий филиаллар ва суғурта марказлари фаолият кўрсаткичлари бўйича “Рейтинг баҳолаш” тизими жорий қилиниб, баҳолаш якунларидан келиб чиққан ҳолда ходимга иш ҳақи ва устама белгиланади.
Жамиятда самарали фаолият юритаётган ходимларни ижтимоий рағбатлантириш “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш” пакетини жорий этиш.
Бунда, тизимда самарали фаолият юритаётган ходимлар учун тижорат банклари билан ўзаро келишув орқали имтиёзли ипотека кредити ва/ёки истеъмол кредитларини ажратиб бориш лойиҳаси амалга оширилади.
Жамият ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва чет элда стажировка ўташини таъминлаш.
Бунда, истиқболли ва фаолият йўналишида натижадорликка эришаётган ходимларни чет элга стажировка ўташлари таъминланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Банк-молия академиясида ўқитилади.
Жамият ходимларининг фаолият самарадорлигини (KPI) онлайн баҳолаш тизимини жорий этиш.
Бунда, Жамият тизимидаги барча масъул ходимларнинг фаолият соҳаси йўналишидан келиб чиқиб, ходимнинг иш самарадорлиги баҳоланади ва якунлари бўйича моддий рағбатлантирилади.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Жамият тизимига хотин- қизларни жалб қилиб, уларнинг сонини жами ходимларга нисбатан камида 30 фоиз етказиш.
Жамият Бошқаруви ва филиаллари ягона СТИРда фаолият юритишини инобатга олиб, 2022 йилда иш берувчи – Жамият (Бошқарув) ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини юритишни такомиллаштириш.
Бунда, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Жамиятнинг ҳудудий филиаллари шу жумладан, суғурта марказлари ходимлари билан меҳнат муносабатларини юритиш босқичма-босқич равишда Жамият Бошқарувига ўтказилади. Шу билан бирга, Жамиятнинг ҳудудий филиаллари ва суғурта марказлари штат бирликлари оптималлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |