Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”



Download 5,04 Mb.
bet246/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

учун Жамият 2022 йил давомида қуйидагиларни режалаштирмоқда:

  • суғурта ва қайта суғурта портфелини диверсификациялаш, ва унинг ҳимояланганлик даражасини ошириш мақсадида ҳамкор суғурта ва қайта суғурта компаниялари ҳамда брокерлар билан самарали қайта суғурта фаолиятини юритиш;

  • Жамият устав капиталини кўтариш натижасида қайта суғурта сиғимининг ошиши билан кирувчи қайта суғурта мукофотлари ҳажмини ошириш ва қайта суғурта ҳизматлари сифатини яхшилаш;

  • Жамиятнинг Жаҳон қайта суғурта бозоридаги имиджини яратиш, Осиё давлатлари қайта суғурта бозорини ўрганиш, таҳлил қилиш натижалари асосида Осиё давлатлари (Ҳиндистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари) қайта суғурта бозорига кириш дастурларини ишлаб чиқиш (Халқаро рейтинг даражасини яхшилаб бориш);

  • янги таҳрирдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сонли қарорига мувофиқ қайта суғуртага қўйилган талабларнинг бажарилишини таъминлаш;

  • суғурта ва қайта суғурта бўйича семинар ва тренингларда қатнашиш орқали Жамият ходимларининг билимларини ошириш режалаштирилган.

Натижада, 2022 йилда мазкур йўналиш бўйича 123 млрд сўм миқдорида қайта суғурта тушумлари режалаштирилган.

    1. Жамиятда трансформация жараёни

    1. Трансформация жараёни

Жамиятда истеъмолчига йўналтирилган замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, таннархни пасайтириш орқали даромадларни ошириш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сон Фармонига асосан Жамият трансформация қилинадиган ташкилотлар рўйхатига киритилган.
Трансформация жараёнида 2021 йил давомида Жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Қўчқоров томонидан 2021 йил 30 декабрда тасдиқланган “Ўзагросуғурта” АЖни тарнсформация қилиш, корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисидаги “йўл харитаси” доирасида қатор ишлар амалга оширилиши белгиланган.


Хусусан, 2021 йилда асосий эътибор Жамиятнинг молиявий ҳисоботоларини халқаро аудитдан ўтказиш, “Fitch Ratings” ташкилоти томонидан берилган халқаро рейтингини тасдиқлаш, суғурта хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, қайта суғурталаш фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилди.
Натижада халқаро рейтинг тасдиқланиб, Жамиятнинг жаҳон суғурта бозорига чиқиши учун кенг имкониятлар яратилди. Шу билан биргаликда электрон суғурта хизматларини кўрсатиш даражаси оширилиб, онлайн суғурта хизматлари қамрови кенгайди.
Шунингдек, Жамиятни трансформация қилиш жараёнида Жамият Кузатув кенгаши таркиби янгиланиб, Россия Федерациясидан Ниязов Асан Натуевич кенгашнинг мустақил аъзоси этиб сайланди. А.Ниязов ўз навбатида Жамиятнинг бизнес-режаси, ривожлантириш стратегияси ва операцион самарадорликни ошириш юзасидан бир қатор таклифларини бериб, Кенгаш ишида фаол иштирок этмоқда.
Молия вазирлиги томонидан Жамият Кузатув кенгашида вакант бўлган 2 та ўринга чет эл мутахассисларини жалб қилиш режалаштирилган. Бу ўз навбатида Жамиятни бошқаришда илғор халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш имкониятларини яратади.

Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish