Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Хорижий мамлакатлар суғурта ташкилотларининг бошқарув тузилмаси



Download 5,04 Mb.
bet72/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

Хорижий мамлакатлар суғурта ташкилотларининг бошқарув тузилмаси30
А board of directors директорлар кенгаши. Одатда директорлар кенгаши малакали ва тажрибали шахслардан ташкил топади. Уларнинг орасида бошлиқ ва унинг ўринбосари, яъни менежери, турли хил бўлинмалар бўйича директор ўринбосари, техник ишлари бўйича директор ўринбосари, молиявий ишлар бўйича директор ўринбосари ва ижро этувчи бўлимдан иборат.
Ижро этувчи қўмита компаниянинг вазифалари ва унинг функцияларига жавоб беради. Кўпгина корхоналарнинг ижро этувчи қўмита директорлар кенгаши таркибидан иборат бўлади. Ижроия бўлмаган қўмита ташкилотнинг ишчилари ҳисобланмайди. У директор сифатида ташкилотга ёрдам беради. Ижроия бўлмаган қўмитанинг вазифасини билим ва тажрибаларини кенг миқёсда тарғиб этиш.Директорлар кенгашиниг вазифаси компаниянинг сиёсати компания қайси турдаги бизнес тури билан шуғулланиши кераклиги, ташкилот акциядорларини тасдиқлаш ва компания юқори ижрочиларини тайинлашдан иборат. 31
Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, шунингдек суғурта бозорининг юридик шахс бўлган бошқа профессионал иштирокчилари қонунларда назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда тузилади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суғурталовчилар устав фондининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Суғурталовчи устав фондининг камида тўқсон фоизи муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағларидан шакллантирилади. Суғурталовчининг устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчининг бошланғич устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар муассислар томонидан шакллантирилган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Суғурталовчиларнинг фирма номида илгари ташкил этилган суғурталовчиларнинг номи билан бир хил ёки улар билан чалкаштириб юбориладиган даражада ўхшаш белгилар қўлланилишига йўл қўйилмайди, суғурталовчиларнинг филиаллари, шунингдек унитар корхона шаклида бошқа суғурталовчилар томонидан ташкил этилган суғурталовчиларнинг номлари аълоқадор эмас.
Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий - ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарган тақдирда суғурталовчи бу ҳақда суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш соҳасида ёхуд умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим турлари (класслари) бундан мустаснодир. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
Лицензияда суғурталовчи амалга оширишни назарда тутаётган суғурта турлари (класслари) кўрсатилади. Суғурталовчининг лицензияси амал қилишининг тўхтатиб турилиши унинг янги суғурта шартномалари тузиши тақиқланишига, шу жумладан амалдаги суғурта шартномалари узайтирилишининг тақиқланишига сабаб бўлади. Бунда суғурталовчи илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга мажбурдир.
Лицензиянинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиши шарт.
Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатиб турилади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан тайинлаган суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи махсус ваколатли давлат органига ҳамда суғурталовчини тугатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг аризаси йўлланган судга тақдим этилади.
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолияти даврида харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Ушбу модданинг қоидалари суғурталовчининг аризасига биноан лицензия бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.
Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.
Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун махсус ваколатли давлат органига тегишли ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;

  • тузилаётган суғурталовчининг баланси ва фаолиятининг тахминий молиявий натижалари;

  • қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).

Суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома беришни рад қилишга ҳақли, агар:
-суғурталовчини қайта ташкил этиш натижасида янгитдан ташкил қилинадиган суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигига доир талаблар бузилиши мумкин бўлса;
-суғурталовчиларнинг қайта ташкил этилиши суғурта бозорида рақобатнинг чекланишига ёки бартараф этилишига олиб келиши мумкин бўлса;
-суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома берилиши сўраб тақдим қилинган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёхуд бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса;
-суғурталовчиларни қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига зид бўлса.
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчи (суғурталовчилар) лицензиясининг амал қилиши тугатилади.
Қайта ташкил этиш натижасида янгитдан тузилган суғурталовчиларга лицензияларни бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган даври учун ҳамда янгитдан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунга қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмаслар. Илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммаларига олинган, ҳуқуқий ворислик тартибида ўзларига ўтган мажбуриятларни бажариш ҳоллари бундан мустаснодир.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда ўзига бошқа суғурталовчи қўшилаётган суғурталовчи, агар қўшиб олиш натижасида лицензиянинг шартлари ўзгармаса, амалдаги лицензияни сақлаб қолади.
Суғурталовчи ўзининг муассислари (иштирокчилари) ёки суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи қарорига биноан тугатилаётганда махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси талаб қилинади.
Муассислар (иштирокчилар) ёхуд суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи томонидан тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин суғурталовчи махсус ваколатли давлат органига тугатишга рухсатнома олиш учун ариза билан ёзма равишда мурожаат этган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор;

  • мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар;

  • суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача бўлган, аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган баланс ҳисоботи;

  • суғурталовчини тугатиш муддатлари ва шартлари кўрсатилган ҳолдаги тугатиш режаси.

Суғурталовчини тугатишга рухсатнома олиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак. Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш учун рухсатнома бериш билан бир вақтда суғурталовчининг тақдим этилган тугатиш режасига ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчини тугатишга рухсатнома беришни рад этишга ҳақли, агар:
- тугатиш натижасида суғурта қилдирувчиларнинг ҳамда суғурталовчи кредиторларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилса;
- суғурталовчини тугатишга рухсатнома берилиши учун тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёки бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса.
Тугатилаётган суғурталовчи кредиторларининг талаблари тугатишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек тугатиладиган суғурталовчининг асосий вазифаларини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган харажатлар тўланганидан сўнг қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:
- биринчи навбатда - ҳаётни суғурта қилиш соҳасида мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг талаблари;
- иккинчи навбатда - суғурта қилдирувчиларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
- учинчи навбатда - бошқа суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари;
- тўртинчи навбатда - бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар;
- бешинчи навбатда - суғурталовчининг бошқа кредиторлари талаблари.
Кўрсатилган талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблари қаноатлантирилади.
Суғурта бизнесида суғурталовчи ва суғурталануқчи ўртасидаги муносабат суғурта шартномалари шартлари асосида ҳам тартибга солинади.
Мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:

  • суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида;

  • юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;

  • суғурта пули миқдори тўғрисида;

  • суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса;

  • Суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;

  • шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.

  • шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида қуйидагилар тўғрисида келишувга эришилиши лозим:

  • суғурталанган шахс тўғрисида;

  • суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;

  • суғурта пули миқдори тўғрисида;

  • суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида;

  • шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида.

Тарафларнинг келишувига биноан шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ёки наф олувчи ҳисобланган фуқаронинг аҳволини қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади.
Бундан ташқари суғурта бизнесини тартибга солувчи Давлат суғурта назорати инспекциясининг бошқа меъёри ҳужжатлари ҳам мавжуд.
Тарафларнинг келишувига биноан шартномага бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Агар суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ёки наф олувчи ҳисобланган фуқаронинг аҳволини қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга нисбатан ёмонлаштирадиган шартларни ўз ичига олса, шартноманинг ана шу шартлари ўрнига қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари қўлланилади.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish