Суғурта полисини сотиб олиш жараёни ўз ичига сотишдан олдин мавжуд бўладиган бир неча босқични олади
1. Муаммонинг тан олиниши
Талабнинг вужудга келиши
2. Зарур ахборотларни излаш
Axborot manbai: xotira, axborotnomalar, tanish-bilishlar, do’stlar, maslahatchilar, brokerlar
Қайси суғурта компанияси? Қандай суғурта қопламаси? Қандай харид қилиш усули (брокер ,агент орқали, банк воситасида,, тўғридан-тўғри электрон тармоқ ёки телефон орқали.i
4. Сотиб олиш ниятининг пайдо бўлиши
Атроф муҳит (референт гуруҳ) таъсири остида ният мустаҳкамланиши ёки сустлашиши мумкин.
Суғута полисини солтиб олиш ва ундан фойдаланиш
Харид амалга оширилди, унинг сифатига баҳо берилди
Суғурта қопламасини ва уни сотиб олинадиган фирмани танлаш жараёни суғурталанувчининг маданий-маърифий даражасига, суғурта полисини сотиб олиш мақсадига, даромадининг даражасига, атроф муҳит таъсирига бошқа кўплаб омилларга, шу жумладан ижтимоий турдаги омилларга (референт гуруҳларининг таркиби, оила, ижтимоий мавқеи ва мақоми кабиларга) боғлиқ. Айниқса инсоннинг бу борадаги хатти-ҳаракатларига кўп сонли референт гуруҳлари шахсий мулоқот орқали (тўғридан-тўғри) ва бирон восита орқали мулоқот (билвосита) таъсир кўрсатади.
Инсонга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи референт гуруҳларини бошқачароқ қилиб, аъзолик жамоалари деб ҳам аташади. Бу гуруҳлар муайян шахс мансуб бўлган ва у билан ўзаро муносабатга киришадиган жамоадир. Бундай жамоаларнинг айримлари бирламчи жамоа бўлиб ҳисобланади (оила, дўстлар, қўшнилар, ҳамкасблар каби) ва улар билан ўзаро муносабатлар бир мунча барқарор хусусиятга эга бўлади.
Бирламчи жамоалар одатда норасмий ҳисобланади. Бундан ташқари, инсон бир қатор иккиламчи жамоаларга ҳам мансуб бўлади, бундай жамоалар одатда расмий тусга эга бўлади ва улар билан муносабатлар мунтазам хусусиятга эга бўлмайди. Бу турли хил жамоат ташкилотлари - диний бирлашмалар, касаба уюшмалари ва касаба ташкилотларидир.
Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, у, ёки бу фирманинг суғурта полисини харид қилишга оид қарорларнинг талай қисми (70 фоизга яқин) реклама ва ёки четки ахборот таъсири остида эмас, балки референт гуруҳларининг (хизматдошлар, қариндошлар) у, ёки бу суғурта компанияси тўғрисидаги фикрига ва мана шу гуруҳлар берадиган маслаҳатларга боғлиқ равишда қабул қилинар экан. Айрим ҳолларда иккиламчи жамоалар суғурта тўғрисида қарор қабул қилинишга бирламчи жамоаларга нисбатан анча кучлироқ таъсир ўтказиши мумкин.
Хусусан, брокерларнинг касаба уюшмаси ёки тиш табиблари касаба ташкилоти ўз аъзоларидан мажбурий тарзда мижозлар олдидаги ўз жавобгарликларини суғурталашни талаб этиши мумкин. Оила аъзолари эса, муайян хатарни албатта суғурталаш зарурлиги юзасидан мажбурият юклай олмайдилар.
Суғурта амалиётларининг узоқ муддатли хусусиятга эга эканлиги сабабидан, сотиб олинган суғурта қопламасининг сифати суғурталанувчига фақат суғурта ҳодисасини мувофиқлаштириш ёки шартнома бўйича бошқа тўловларни амалга ошириш жараёнида билинади.
Айрим ҳолларда суғурта шартномаси амалда бўлиб турган пайтда, хизмат сифатидан қаноатланмаган мижоз мазкур компания хизматларидан воз кечишга қарор қилиши мумкин. Шу боис суғурта хизматларининг сифати паст бўлишлиги суғурта муддатини узайтириш ишини осонлаштирмай, аксинча мушкул аҳволга солиб қўяди.
Суғурталанувчининг полисни сотиб олиш вақтидаги ташаббускорлик даражаси турлича бўлиши мумкин ва бу нарса суғурта қопламасини сотиб олишнинг, ёки шундай қилишга мажбур этаётган шарт-шароитларнинг қанчалик муҳимлигини мижоз томонидан қай даражада англаб етишига боғлиқ.
Хусусан, давлат автотранспорт воситаси соҳибини ўзининг учинчи шахслар одидаги мажбуриятларини суғурталашга, тадбиркорларни эса ўз ишчи -ходимларини бахтсиз ходисадан суғурталашга мажбур этиши мумкин. Банк узоқ муддатли кредит олувчидан ўз ҳаётини суғуртлагани тўғрисидаги полисни, бино эгаси эса ижарачидан жавобгарлик суғуртаси полисини талаб қилиши мумкин.
Келтирилган мисолларда суғурталанувчининг ўзи полис сотиб олиш ташаббускори бўлиб чиқмоқда. Аммо кўп ҳолларда суғурта полисини сотиш ташаббускори бўлиб суғурта қилувчининг ўзи иш олиб боради. Бундай ҳолда суғурталанувчи суғурта агентларининг ёки суғурта маҳсулотини ўтказиш учун катта куч-ғайрат сарфлаётган бошқа воситачиларнинг қурбонига айланиб қолиши мумкин. Куйида қизиқувчан ва пассив суғурталанувчилар ўртасида мавжуд асосий фарқлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |