2.Суғурта бозорининг турлари ва уларга умумий тавсифнома
Суғурта хизмати баҳосининг юқори чегараси талаб ҳажми ва банк фоизининг миқдори билан аниқланади. Суғурта хизматининг маълум бир турига етарли даражада талаб мавжуд бўлганда, суғурта ташкилоти мазкур хизмат баҳосини юқори даражада сақлаб туриши мумкин. Лекин, вақт ўтиши билан бозорда суғурта хизмати кўрсатиш турларининг кўпайиши билан, ўз - ўзидан тариф ставкалари камаяди.
Суғурта бозори ҳудудий жойлашувига қараб халқаро, минтақавий ва миллий суғурта бозорларига бўлинади. Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта муассасаларини ва уларни фаолиятини ўз таркибига олади. Жаҳондаги энг йирик миллий суғурта бозори Америка Қўшма штатларидир.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда йиғиладиган суғурта тушумларининг 43 фоиздан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бу ерда ҳаётни суғурта қилувчи 2600 дан ортиқ ва бошқа умумий турдаги суғурта хизматларини кўрсатувчи 3800 та компания фаолият кўрсатмоқда. Улардан баъзи бирлари дунё суғурта бозорида ҳам олдинги ўринлардадир. Суғурта бозорлари ҳудудий бўлиниш билан бир қаторда суғурта турларига қараб ҳам хилма-хил бўлиши мумкин.
Тараққий этган мамлакатлар амалиётида суғурта бозори иккига бўлинади: 1) Ҳаётни суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта хизматлари бозори; 2) Умумий суғурта хизматлари бозори
3. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда суғурта фаолияти ҳам ривожланиб, равнақ топмоқда. Суғурта институти бозор инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, суғурта фаолиятида рисклар трансфери ҳам ўз навбатида, бозор инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир.
Шу ўринда, “инфратузилма” тушунчаси иқтисодий илмий луғатларда турлича: масалан, “асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи иқтисодий тармоқлар йиғиндиси” ёки “маълум тармоққа хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчи ва ноишлаб чиқарувчи тармоқлар мажмуаси” каби маъноларда қўлланилишини қайд этиш мумкин. Хусусан, суғурта бозори инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини очиб беришда, иқтисодиёт субъектининг самарали фаолият юритиши учун кафолатли шарт-шароит яратувчи фаолият турлари мажмуаси назарда тутилади.
Маълумки, суғурта маҳсулоти сотилишининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд ва бу жараён:
-суғурта риски ҳақида ахборот тўплаш ва уни аниқлаштириш;
-суғурта шартномасини имзолаш ва унинг амал қилишини таъминлаш каби босқичларни ўз ичига олади.
Суғурта бозори инфратузилмасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, шуни қайд этиш мумкинки, унинг таркибига суғурта воситачилари, суғурталовчилар уюшмаси, авария комиссари, сюрвеер, актуарий, суғурта аудитори, махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳамда баҳоловчи фирмалар каби субъектлар киради (1-чизма). Шу ўринда, Лондон суғурта бозори инфратузилмаси таркибига суғурта андеррайтерлари ҳам киритилганлигини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон суғурта бозорида ўзига хос ўринга эгадир.
Масалан, актуарий суғурта хизматлари нархини аниқлашда қатнашувчи субъект саналади. Бунда, у катта сонлар ва эҳтимоллик қонунлари, шунингдек, статистик маълумотлардан фойдаланади. Ривожланган мамлакатларда суғурта ташкилотлари актуарий фаолиятисиз суғурта хизматларига иқтисодий асосланган нархларнинг белгиланишини таъминлай олмайди.
Актуарий суғурта фаолиятини стратегик режалаштириш, суғурта соҳалари, класс(тур)лари, шунингдек, компания бўйича суғурта портфели таркиби ва сифатининг таҳлили каби жараёнларда иштирок этади. Айрим давлатларда суғурта ташкилотининг ҳисоботи унинг ваколатли шахсларидан ташқари актуарий томонидан ҳам тасдиқланиши талаб этилади.
1-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |