Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”-класс Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл
3. Акциядорлик шаклидаги суғурта ташкилотлари ва хусусий мулк ҳуқуқига эга жамиятлари Акциядорлик шаклидаги суғурта ташкилотларининг фаолияти “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун билан бир қаторда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳуқуқий тартибга солинади. Акциядорлик суғурта ташкилотлари ёпиқ ва очиқ турда ташкил этилиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида бошқа мулк шаклидаги суғурта ташкилотлари билан бир қаторда акциядорлик суғурта ташкилотлари ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатишмоқда. Улар жумласига очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган “Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияларини, Капитал суғурта” акциядорлик жамиятларини мисол сифатида келтириш мумкин. Очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган суғурта ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларидан бири - улар акцияларининг фонд бозорида эркин савдога қўйилишидир. ҳозирги кунда ушбу суғурта ташкилотлари томонидан сотувга чиқарилган акциялар тўлиқ инвесторлар ўртасида жойлаштирилган бўлсада, улар иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида олди-сотди объектига айлангани йўқ. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, акциядорлик шаклидаги жамиятларнинг, шу жумладан суғурта ташкилотларининг олий бошқарув органи – акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши махсус ваколатига қуйидагилар киради: -суғурта ташкилоти низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш; - суғурта ташкилотини қайта ташкил этиш; -суғурта ташкилотини тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний балансни тасдиқлаш; -суғурта ташкилоти кузатув кенгашининг таркиби ва сонини аниқлаш, унинг аъзолари ва раисини сайлаш; -эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш; -суғурта ташкилотининг устав капиталини кўпайтириш; -суғурта ташкилотининг аудиторини тасдиқлаш; Шуниси диққатга сазоворки, акциядорларнинг умумий йиғилиши бир йилда камида бир марта чақирилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши унда қатнашаётган акциядорлар ёки уларнинг вакилларининг камида 60 фоиз овозга эга бўлса, ваколатли деб ҳисобланади. Суғурта ташкилоти кузатув кенгаши акциядорлар орасидан сайланиб, улар умумий йиғилиш орлағида акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя этади. Суғурта ташкилоти кузатув кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга: -суғурта ташкилотининг устувор йўналишларини белгилайди; -акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини белгилайди; -облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштиради; -суғурта ташкилоти филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этади ва тугатади. Йирик компаниялар фирма бошқаришида иштирок этишни хоҳламаган кўп кишиларнинг капталини жалб қилади. Бу ишни компанияларга ўз маблағларини киритишни ҳохлаган шахслар бажаради. Бундай ҳолатда улар акцияларни сотиб олади ва акциядоралар сифатида комипаня эгалари бўлиб қолади33. Улар директорлар кенгашини сайлади. Директорлар кенгаши компанияни бошқаради ва акциялар эгалари олдида ҳисобот беради. Компания – бу юридик шахс ҳисобланиб, қонуний мақомга эга. Акциядорларни компания қарзлари учун жавобгарликка тортиш мумкин жемас. Агар иш бароридан келмаса компания инқироозга учрашиши мумкин ва акциялар қиймати тушиб кетади. Бу эса акциядорларнинг максимал йўқотиши ҳисобланади. Улар чекланган масъулиятга эга. Буюк Британия иқтисодиётингинг хусусий секторидага аксарият йирик компаниялар жамияти чекланган жамият ҳисобланади. Шу билан бирга ҳаёт суғуртаси билан ўзаро жамиятлар ҳам шуғулланади. Кептив суғурта-бу рискларни ўтказиш усули бўлиб, кейинги йилларда йирик миллий ва халқаро саноат компанияларда қўлланилиб келинмоқда. Таъсисчи компания ўзининг суғурта ва баъзида суғуртага алоқаси бўлмаган рискларни ўтказиш учун шуъба корхонани ташкил қилади. Амалда эса жуда кўп саноат корхоналар учун бундай фирмаларни ташкил қилиш учун бир қатор сабаблар мавжуд эди. Чунки суғурта бозори ўзига хос бўлмаган рискларни суғурталашга ёки уларни тўлиқ қоплашга (масалан, товар ишлаб чиқарувчиларни маҳсулот сифати учун жавобгарлигини суғурталаш) тайёр эмас эди. Асосий рағбатлар: -ўз тажрибасига асосланган суғурта мукофотларини қабул қилиб, риск гуруҳларини назорат қилиш устуворликларини қўлга киритиш; -бевосита суғурталовчининг қўшимча харажатларини тўламаслик; -қайта суғурталаш каби суғурта шартномалар сонини кўпайтириш, суғурта мукофотларининг янада паст умумий сатҳига эришиш. демак уларни оддий ёки бевосита суғурталовчи талаб қилгандан кўра уларни пастроқ нархларда рамийлаштириш; -солиққа тортиш режимини қулай бўлган ҳудудларда кептив фирмаларни ташкил қилиш. Барча бевосита суғурталовчилар ўзларида кўп рискларнинг маълум улушини қолдириб, пул маблағлари этишмаслиги сабабли қоплаш иложи бўлмаган қисмини қайта суғурталайди. Тўғри ёки тижорат бозорида фаолият олиб бориб, суғурталовчи воситачи хизматлар ва бозор конъюктурасининг тадқиқ қилиниши билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олиши лозим. Қайта суғурталаш билан боғлиқ соф харажатлар бевосита суғурта харажатларига нисбатан анча паст. Арзонроқ бозорга кириб бориш имкониятига эга бўлиб, қайта суғурталаш рискларнинг маълум қисмини ушлаб туриб, кептив фирма бир гуруҳ компания ўз-ўзини суғурталашда фойда келтириш мумкин. Кептив фирмага тўланадиган суғурта мукофотлари корпоратив солиқ тўланганда харажатлар таркибида одатда ҳисобга олинади. Аммо АҚШда солиқ маъмурият агар фирма таъсис компаниянинг ташқарисида суғурталашни олиб бормаса суғурта мукофотини тан олмайди. Бу ўзаро фондларни келиб чиқишига сабаб бўлди. унда шуъба кептив жамиятлар ўртасида “рисклар алмашинади”. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-боби хусусий мулкка бағишланган бўлиб, унинг 207-моддасида “хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир”, деб кўрсатилган. Суғурта ташкилотлари хусусий мулк шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин. Шунингдек суғурта ташкилоти масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият шаклида ҳам ташкил этилади. Масъулияти чекланган жамият деганда бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти тушунилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида алоҳида қайд этилган. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Биз юқорида суғурта ташкилоти қўшимча масъулиятли жамият шаклида ҳам барпо этилиши мумкин, деб таъкидлаган эдик. Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахслар масъулияти чекланган жамият шаклида тузилган суғурта ташкилотининг иштирокчилари бўлади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари бўлиши мумкин эмас. 3-жадвал Download 5,04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |