2.Қўшимча адабиётлар
1.Очилов И. Султонов Д. “Суғурта ҳисоби ва ҳисоботи”.Ўқув қўлланма. Тошкент. 2010 й
2.Шеннаев Х.М., Кенжаев И.Ғ. “Чет мамлакатлар суғуртаси”. Ўқув қўлланама. Тошкент.-2012 й
3.Интернет сайтлари
1.www.mf.uz
2.www.UzReport.com
3.www.alskom.uz
4.www.uzbekinvest.uz
5.www.kafolat.uz
6.www.sug’urta.uz
1-МАВЗУ:ЖАВОБГАРЛИК СУҒУРТАСИ
Режа
1. Жавобгарликни суғурта қилишнинг умумий тавсифлари ва асослари
2. Жавобгарликни суғурта қилишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти
3. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш турларини амалга ошириш тартиби
4. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тартиби
5. Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш
6. Хорижий давлатларда жавобгарликни суғурта қилиш ва уни ривожлантириш йўллари
1. Жавобгарликни суғурта қилишнинг умумий тавсифлари ва асослари
Суғурта ишлаб чиқаришни ривожланишига кўмаклашган ҳолда бозор муносабатларига асосланган ўзгарувчан иқтисодиётда ноаниқлик хавфи даражасини камайтириш имконини беради ва суғурта шартномасида кўзда тутилган муайян ҳодиса рўй берганида тадбиркорга кўрилган зарарлар мувофиқ тарзда қопланишини кафолатлайди. Суғурта табиий, техноген ва бошқа кўринишдаги фавқулодда ҳодисалар, шунингдек маиший суғурта ҳодисалари рўй берганида бузилган мулкий манфаатлар тикланишини учун кафолатларни тақдим этади, давлат иқтисодиётига умумий ижобий таъсир қилади, зарарларни қоплашда бюджет маблағларини тегаш имкони беради, узоқ муддатли инвестицияларнинг энг барқарор манбаларидан бири ҳисобланади.10
Жавобгарликни суғурта қилиш суғурта фаолиятининг мустақил йўналиши бўлиб, мамлакатимиздаги суғурта фаолияти учун нисбатан янги ҳисобланади. Суғуртанинг ушбу турида суғурта объекти сифатида учинчи шахсларнинг шахсан ўзи ёки мулкига етказилган зарар учун суғурталовчининг қонун бўйича (ношартномавий) ёки шартномага кўра (шартномавий) жавобгарлиги кўзда тутилади.11
Жавобгарликни суғурта қилишда суғурталовчининг жавобгарлиги бошланганлиги суғурта хавфи деб ҳисобланади. Бунда жавобгарлик суд органлари томонидан аниқланиши ёки зарар етказувчининг кўнгилли иқрори орқали белгиланиши мумкин. Мамлакатимиздаги бир қатор суғурта компаниялари суғурта ҳодисаси сифатида суғурталовчининг фақат суд органлари томонилан аниқланган жавобгарлигини тан оладилар.
Жавобгарликни суғурталаш, эҳтимол, етказилган зарар миқдорини аниқлаш энг осон бўладиган суғурта тури ҳисобланади. У суд қарори билан белгиланади, “суддан ташқари” тўловларни, суд ҳаражатларини, шунингдек, суғурта шартномасида келишиб олинган бошқа ҳаражатларни ўз ичига олади.12
Суғурта амалиётида фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш, профессионал хизматлар кўрсатишдаги жавобгарликни суғурта қилиш, мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарликни суғурта қилиш, шунингдек бирон шахснинг мулкий манфаатлари суғурта қилинган бўлиб, бу тўғрида шартнома (суғурта қилинган) тузилган ва ушбу шахснинг фуқаролик қонунчилик тартибида учинчи шахсларга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти билан боғлиқ ҳолатлар суғурта предмети деб ҳисобланган жавобгарликни суғурта қилишнинг бошқа турлари қўлланилади.
Фуқаролик жавобгарлик мулкий тусга эга: зарар етказган шахс жабрланувчига, яъни учинчи шахсга зарарни қоплаб бериши лозим. Фуқаролик жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси орқали ушбу мажбурият суғурталовчи зиммасига ўтказилади. Суғурта қилинувчи жиноий, маъмурий жавобгаликка тортилиши, яъни ўзининг учинчи шахсга нисбатан қонунга зид ҳаракатлари учун қонун олдида жавобгар бўлиши мумкин. Лекин, учинчи шахсга етказилган мулкий зарар суғурталовчи зиммасига юклатилади.
Профессионал хизматларни кўрсатишдаги жавобгарликни суғурта қилиш профессионал вазифалари билан банд бўлган ёки тегишли хизматларни кўрсатаётган жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан мулкий даъволарга тааллуқлидир. Жисмоний ёки юридик шахсларга қўйиладиган мулкий даъволар профессионал фаолият ёки хизмат кўрсатишдаги эътиборсизлик, масъулиятсизлик, хатолар ва камчиликлар билан боғлиқ.
Эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйилиши бўйича мулкий даъволарни қониқтириш масалалари билан суғурта қилиш орқали суғурталовчи шуғулланади. Профессионал жавобгарликни суғурта қилишни белгилаш маълум доирага мансуб касблар билан шуғулланувчи шахсларни (хусусий практикага эга врачлар, нотариуслар, адвокатлар ва б.) мижозлар томонидан қўйиладиган юридик даъволарга қарши суғурта ҳимоясидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |