Жавобгарликни суғурта қилиш ҳам мажбурий, ҳам ихтиёрий асосда амалга оширилиши мумкин. Агар зарар етказганлик учун жавобгарлик уни суғурта қилиш мажбурий бўлгани сабабли суғурталанган тақдирда, шунингдек қонунда ёки бундай жавобгарликни суғурта қилиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда суғурта шартномаси ўз фойдасига тузилган деб ҳисобланувчи шахс зарарни суғурта пули доирасида тўлаш тўғрисида бевосита суғурталовчига талаб қўйишга ҳақли.
Етказилган зарар учун жавобгарликни суғурта қилишнинг ўзига хусусияти шундан иборатки, бундай суғурта зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилади. Жавобгарликни суғурта қилиш шартномаларида суғурталовчи ва суғурта қилинувчилар билан қаторда суғурта мунособатларининг учинчи томони сифатида аввалдан белгиланмаган учинчи шахслар ҳам иштирок эта оладилар.13
Жавобгарликни суғурта қилиш-суғурта қилинувчига эҳтимолий зарарлар ўрнини қопловчи суғуртадир. Суғурта қилинувчи-жисмоний шахс учун зарарлар шундан иборатки, унга нисбатан даъво қўзғатилганида, мулкни суғурта қилишда бўлганидек мулкни фақат бир қисми, бирон аниқ буюми эмас, балки унинг барча моддий бойликлари хавф остида қолиши мумкин. Суғурта қилинувчи-юридик шахс, агар унга нисбатан учинчи шахслар томонидан даъво қўйсалар, жавобгарликни суғурта қилиниши доирасидаги пассивлар ортишини компенсациялайди.
Шартномасиз (деликт) жавобгарликни суғурта қилиш (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 918-моддаси) ҳамда етказилган зарарни қоплаш ва фуқаролик жавобгарликни шартномавий суғурта қилинишига сабаб бўлувчи фуқаролик қонунлари бузилиши учун жавобгарликни суғурта қилиш (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 919-моддаси) турлари мавжуд.
Жавобгарликни суғурта қилишнинг мақсади-суғурта қилувчи бўлмаган жабрланувчига зарарни қоплаш. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни суғурта қилишда суғурта қилувчи (ёки бундай жавобгарлик юклатилиш мумкин бўлган бошқа шахс)нинг жисмоний шахсга ёки унинг мулкига, шунингдек юридик шахсга етказганзарарини қоплаши билан боғлиқ бўлган манфаатлари суғурта объекти деб ҳисобланади.
Жавобгарлик деганда бир шахс томонидан бошқа шахсга етказилган зарарни қоплаш тушунилади ва бу ҳолат фуқаровий жавобгарлик деб ҳисобланади. Бу жавобгарлик бошқа шахснинг бирон манфаатларига зарар етказилганидаги муайян ҳаракатлар (ёки ҳаракатсизликлар) мавжуд бўлганидагина юзага келади. Жиноий жавобгарликка тортиладиган жиноят ёки ҳуқуқбузарликни онгли равишда содир этган шахсларни жазолаш мақсадидаги жиноий жавобгарлик суғурта объекти бўлиб хизмат қила олмайди.14
Жавобгарликни суғурта қилишда суғурталовчи томонидан жавобгарлиги суғурта қилинган шахснинг ҳаражатлари доирасидаги суғурта тўлови амалга оширилади. Бу ҳаражатлар жавобгарлиги суғурта қилинган шахснинг ўзи етказган зарарларни (деликт ёки шартнома бузилиши натижасида) жабрланувчига тўлаб бериш, шунингдек жарима тўлаш(шартномавий жавобгарлик мажбуриятлари кучга кирган ҳолларда) туфайли юзага келади.15
Суғурта қилишнинг бу турида зарар етказилгунига қадар шартномавий муносабатлар мавжуд бўлган ёки бўлмаган учинчи шахс жабрланувчи ҳисобланади. Тўғридан-тўғри жабрланувчидан ташқари яна билвосита жабрланувчилар, яъни зарар уларга бевосита эмас, балки учинчи шахсга етказилган зарар орқали етказилган шахслар ҳам мавжуд бўлади.
Жавобгарликни суғурта қилиш-суғурталанувчининг эҳтимолий зарарларини қоплаб берувчи суғурта ҳисобланади. Суғурталанувчи-жисмоний шахс учун зарарлар шундан иборатки, унга нисбатан даъво қўзғатилганида, мулкни суғурта қилишда бўлганидек мулкни фақат бир қисми, бирон аниқ буюми эмас, балки унинг барча моддий бойликлари хавф остида қолиши мумкин. Суғурталанувчи-юридик шахс, агар унга нисбатан учинчи шахслар томонидан даъво қўйсалар, жавобгарликни суғурта қилиниши доирасидаги пассивлар ортишини компенсациялайди.
Суғурта қилинганлар учун жавобгарликни суғурта қилиш, бу:
-жавобгарлик бўйича эҳтимолий даъволардан ҳимоя қилиниш;
-суғурта иштирокчилари-суғурта қилинувчилар ва суғурта компанияси ўртасидаги жавобгарликни суғурта қилиш тури бўйича қайта тақсимланиши ва шу йўл билан ўз ҳаражатларини минималлаштириш;
-мутахассислар-суғурта компаниясининг ҳуқуқшуносларидан юридик маслаҳат олиш ва суд ҳаражатларини қоплашдир.
Жавобгарликни суғурта қилишдаги ҳаражатлар деганда ҳуқуқлари бузилган шахс ҳуқуқини тиклагани ёки тиклаши учун сарфланадиган маблағлар, унинг мулки йўқолгани ёки шикастлангани (реал зарар), шунингдек, ушбу шахс, агар унинг ҳуқуқи бузилмаганида, одатдаги фуқаровий муносабатларда олиши мумкин бўлган фойдаси (бой берилган фойда) тушунилади.
Фуқаровий жавобгарлик бўйича даъво тақдим этиш учун қуйидагилар мавжуд бўлиши лозим:
-жисмоний, маънавий, молиявий, моддий ва бошқа зарарлар;
-ҳуқуқбузарнинг айби ёки қонунга зид ҳаракати (ҳаракатсизлиги), улар орасидаги боғлиқлик;
Жавобгарликни суғурта қилишдаги суғурта ҳодисасини тартибга солишда суғурта қилинувчи, суғурталовчи ва жабрланувчи ўртасидаги муносабатлар муҳим аҳамиятга эга. Суғурталанувчи ва суғурталовчи ўртасидаги муносабатларни ўз моҳиятига кўра суғурталовчининг бутун эҳтимолий жавобгарлигига ўхшамаган қоплаш муносабатлар сифатида белгилаш мумкин. Суғурта қилинувчи чекланмаган миқдорда жавоб беради, лекин зарарларни қоплаш фақатгина суғурта пули чегарасида таклиф қилинади. Бошқа томондан, жавобгарликни суғурта қилиш доирасида суғурталовчи жавобгарлик бўйича жабрланувчининг тўғридан-тўғри даъволари билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатларини (масалан, асосланмаган важлардан ҳимоя қилиш учун сарфланган суд ҳаражатлари ва ҳ.к.) тўлаши мумкин.
Жавобгарликни суғурта қилиш техник тараққиёт, фуқаролар ўз ҳуқуқларини англаб етиши, аҳолининг моддий фаровонлигини ўсиши, зарар миқдорининг ортиши билан бирга ривожланиб боради ва ҳаётнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади, бу ҳолат, ўз навбатида, бу турдаги суғурта тури келажакда етакчи ўринларни эгаллашини шартлаб беради.
Фуқаролик жавобгарлигининг суғурта иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ асосий хусусиятлар ҳамда суғурта ҳимояси механизмининг молиявий-иқтисодий ўзига хос жиҳатлари 1-жадвалда келтирилган.
Жадвалнинг таҳлили суғуртанинг ушбу соҳаси алоҳидалиги ва мустақиллигини исботлаб беради. Етказилган зарар учун жавобгарликни суғурта қилишнинг ўзига хослиги шундан иборатки, суғурта шартномаси зарар кўриши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилади. Жавобгарликни суғурта қилиш шартномаларида суғурта муносабатларининг учинчи томони сифатида суғурталовчи ва суғурта қилинувчидан ташқари аввалдан маълум бўлмаган исталган шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |