Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


-жадвал Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорлари



Download 5,04 Mb.
bet14/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

1-жадвал
Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун устав капиталининг минимал миқдорлари (млн.сўм)

Т.р.



Суғурта фаолиятининг
турлари

Низом жамғармасининг қонунчилик билан ўрнатилган энг кам миқдорлари

Фарқи



2020 йил
1 июлдан

2022 йил
1 июлдан

(+;-)

%

1.

Умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида ихтиёрий суғурта

15 000

20 000

5000

133,5

2.

Умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида мажбурий суғурта

25 000

35 000

10000

140

3.

Фақат қайта суғурта

35 000

45 000

10000

128,5

Суғурта компаниялари учун низом жамғармаси энг кам миқдорларига бўлган талабнинг мунтазам равишда ошириб борилиши суғурта бозори капитал сиғимининг ортишини, тадбиркорлик субъектларининг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори, шунингдек суғурта компанияларининг суғурта захиралари кенгайиб, тўлов қобилияти ўсиб боришини таъминлайди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига асосан 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини жадал ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари белгилаб берилди. Мазкур қарорга кўра суғурта хизматларининг ЯИМдаги улуши 2018 йилда 0,4 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2022 йилда 0,8 фоизга, яъни 2 бараварга, суғурта бозорининг ўсиш кўрсаткичларини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири бўлган суғурта мукофотларининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдори эса 2018 йилда 50,0 минг сўмни ташкил этгани ҳолда мазкур кўрсаткични 2022 йилга бориб 3 бараварга ошириш, яъни 148 минг сўмга етказиш дастуриламал сифатида белгиланди.
Суғурта компаниялари молиявий барқарорлигининг асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланган суғурта компаниялари устав капиталларининг минимал миқдори 2018 йилда 0,5 трлн. сўмни ташкил этган бўлиб, 2022 йилда келиб эса 1,2 трлн. сўмга етказиш, 2022 йилда 2018 йилга нисбатан 2,4 мартага ошириш мақсад қилинди. Суғурта компанияларининг жами активлари 2018 йилда 2,5 трлн. сўм, 2019 йилда 3,0 трлн.сўм, 2022 йилга бориб, 5,2 трлн. сўмга, яъни таққосланаётган 2018 йилга нисбатан қарийб 2,1 бараварга ошириш вазифаси белгиланган.
Суғурта хизматларининг турлари таққосланаётган йилга нисбатан қарийб 1,7 мартага ошириш режалаштирилган бўлиб, мазкур кўрсаткич 2019 йилда 115 тани, 2020 йилда 135 тани ташкил этгани ҳолда 2022 йилда 175 тага етказиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, суғурта компанияларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари олдидаги мажбуриятларини тўла адо этишида суғурта мукофотларини ҳажми алоҳида ўринга эга. Шу боис ҳар бир суғурта компанияси суғурта мукофотларини максимал даражада жамғариш ҳаракатида бўлади, ликвидлиги ҳам мана шу кўрсаткичга бевосита боғлиқ.
Назорат саволлари
1.Суғуртанинг иқтисодий моҳиятини нималардан иборат?
2.Суғуртанинг келиб чиқиш тарихини тушунтириб беринг
3.Ўзбекистонда суғуртанинг ривожланиш тарихи хусусида тушунча беринг.
4.Мустақилликдан сўнг суғурта соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмуни ҳақида тушунча беринг.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish