Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Суғуртанинг функциялари ва уларнинг тавсифи



Download 5,04 Mb.
bet10/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

3. Суғуртанинг функциялари ва уларнинг тавсифи
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча соҳаларини босқичма-босқич ривожлантириш, ҳамда суғурта хизматлар кўламини кенгайтиришда, суғурта бозори инфратузилмасининг ўсишида, ўз аксини топмоқда. Бугунги кунга келиб бозор иқтисодиётини кўтариш учун инсонларни ижтимоий ва иқтисодий томондан қўллаб қуватлаш бозор иқтисодиётнинг биринчи вазифаларидан бўлиб ҳисобланмоқда. Шу сабабли, ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш суғурта тармоғи суғуғрта бозорининг салоҳияти борасида бемалол жадал ўсиш суръатларини кўриш мумкин.
Мамлакатимизда ёши улуғларни қадрлаш, болаларга яхши таълим беришни таъминлаш ва келажакда уларнинг яхши ҳаёт тарзини таъминлаш каби миллий қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирда аннуитет, пенсия ва аралаш ҳаёт суғуртаси турларига катта эътибор қаратилмоқда. Чунки ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилишда жамғариб бориладиган суғурта мукофотлари аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилгандир. Шу сабабли ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилишни кенг оммага тадбиқ этиш, ҳамда бу тармоқ бўйича янги хизмат кўрсатиш усулларини жорий этишга эътибор берилмоқда десак муболаға бўлмайди.
Проф. Ҳ.Р.Собиров суғуртанинг 5 та функцияга эга эканлигини қайд этади. Фикримизча, бу функцияларнинг баъзилари тегишли баҳс-мунозарани талаб этади. Хусусан, суғуртанинг инвестиция функцияси.
Инвестиция-суғурта ташкилотлари учун функция эмас, балки асосий суғурта фаолиятига қўшимча равишда амалга ошириладиган фаолиятдир. Инвестициясиз ҳам суғурта ташкилотлари фаолият кўрсатишлари мумкин. Аммо, суғурта ташкилотлари вақтинча бўш турган маблағларини инвестиция қилиш орқали қўшимча даромад олади. Функция доимийлик характерига эга ва у ўзгармасдир.
Бизнинг фикримизча, суғурта қуйидаги функцияларни бажаради:
Суғурта фондини ташкил этиш билан боғлиқ функция.
Суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ функция.
Назорат функцияси.
Юқорида қайд этилган функциялар суғурта фаолиятида доимий ҳисобланади ва ҳар қандай шароитда ўзгармасдир. Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун, албатта, суғурта ташкилотида етарли миқдорда пул маблағлари фонди бўлиши лозим. Агар, суғурталовчи пул фондини, яъни суғурта фондини ташкил этмаса, унинг молиявий аҳволи мураккаблашиши мумкин. Ташкил этилган суғурта фондининг маблағлари қатъий мақсадли характерга эга бўлиб, у фақат суғурта ҳодисалари рўй берганда қоплама бериш учун ишлатилади.
Суғурта фондининг маблағларини бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин эмас. Суғурта фонди маблағлари давлат томонидан олиб қўйилиши ва солиққа тортилиши мумкин эмас. Шу ўринда бир савол туғилади, нима учун ҳаётни узоқ муддатли суғурталшга катта аҳамият берилмоқда? Аввало, бу ижтимоий жиҳатлар билан боғлиқ. Давлат аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан ташқари кутилмаган воқеалар юзага келганда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Айниқса бу ўзбек халқининг кўп асрлар давомида шаклланган миллий урф-одатлари нуқтаи назаридан долзарбдир. Оила бу нафақат болаларни тарбиялаш, балки кекса ота-онага ҳам ғамҳўрлик қилишдир. Оила учун сарфланадиган моддий бойликларни ўз ичига олувчи кундалик харажатлардан ташқари бола туғилиши, ўқиш, тўй, дам олиш ва бошқа тадбирлар учун ҳам харажатлар талаб этилади ва айнан шу ҳолатларда ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш оилавий бюджетга сезиларли оғирликни туширмай қатор молиявий муаммоларни ҳал этиш имконини беради.
Суғурта ташкилоти ва мижоз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда ушбу хизмат билан боғлиқ ахборотларнинг очиқлигини таъминлаш, ахборот технологияларини ривожлантириш, интернет тармоқлари орқали ягона “суғурта бозорини” ташкил қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ташвиқот ишларини ривожлантириш, рекламани кучайтириш, акциялар ва ёш оилалар учун бонуслар жорий этиш қолаверса, суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолати, тариф ставкалари, суғурта қилиш қоидалари каби маълумотларни олишда муаммоларнинг бўлмаслиги муҳим рол ўйнайди.
Тўғри кейинги йилларда суғурта бозорининг очиқ-ойдинлигини таъминлаш, суғурта ташкилотлари ва уларнинг операциялари тўғрисидаги маълумотларни кенг халқ оммаси эътиборига етказиш борасида жиддий ижобий қадамлар ташланди. Аммо аҳолининг ихтиёрий суғуртага қизиқтириш хамда потенциал мижозларни суғуртага жалб қилиш ҳамон муаммолигича қолмоқда.
Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш миллий бозори шароитида ривожланиш истиқболлари, аввало потенциал мижозларни суғурта тури билан яқиндан ва уларга ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш турлари бўйича кўпроқ маълумотларни етказиш ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш ҳажмларининг ўсиш кўрсаткичларига қайтар эканмиз, бу иқтисодий жиҳатлардан ташқари аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга кўмаклашаётганлигини қайд этиш жоиз. Мантиқан қараганда, иқтисодиёт, маркетинг каби соҳалардаги билимларни ўзида мужассам этган суғурта анъаналарини шакллантириш билан бир қаторда фуқароларнинг суғурта маданияти ҳам ошиб бораётганлиги табиий.
Суғурта қилдирувчи суғуртанинг мақбул тури ва дастурини танлашда иштирок этиб, шахсий жамғармаларни самарали инвестиция қилишга асосланган, қўшимча капитални шакиллантирувчи ишчан механизмни яратишда шахсан қатнашиш ва натижада мувозанатлашган оилавий бюджет билан ривожланишини бошқаришни рационал режалаштиришга кўмаклашади.
Ўрганишлар олиб борилиши натижасида Ўзбекистонда ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бозорининг янада ривожланишида муаммолар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Шу жумладан:
-суғурта соҳасида кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, молиявий бозор инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида суғурта институтларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинганлиги катта аҳамият касб этади. Бироқ ушбу меъёрий ҳужжатларни ривожлантириш мақсадида ҳаётни суғурта қилиш соҳасини тартибга солувчи қонуний меъёрий ҳужжатлар, шу жумладан узоқ муддатли ва жамғариб бориладиган ҳаётси суғурта турлари бўйича қонуний базанинг мустаҳкамланмаганлиги;
-ҳаёт суғуртасини амалга оширувчи айрим суғурта ташкилотлари томонидан ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш тури бўйича шартномалар ва суғурта маҳсулотлари сотилиши юзасидан стандартлаштирилган портфеларнинг йўқлиги. Масалан: (ўлим ҳолатларидан суғурталаш, маълум ёшгача яшашни суғурталаш ҳаётни бахтсиз ҳодисалардан суғурташ ва нафақа суғуртаси каби суғурта турлари бўйича);
-ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш тури бўйича шартномаларни тузишда стандартлаштирилган андерайтинг тизимининг йўқлиги;
-узоқ муддатли ҳаёт суғуртасида мақсадли тайёрланган суғурта агентларининг йўқлиги, суғурта бозорида ушбу суғурта тури бўйича суғурта полисларининг кам сотилишига олиб келмоқда;
-бугунги кунда ҳаёт суғуртасининг иқтисодий моҳиятини тушунувчи ва ҳаёт суғуртасида актуар ҳисоб китобларни амалга оширувчи профессионал мутахассисларнинг камлиги.
-ҳаёт суғурта бозоридаги энг муҳим муаммолардан бири суғурта фирибгарлигининг ошиб бораётганлиги. Бу ўз навбатида ҳаёт суғурта бозоридаги мукофотлар ҳажмининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
-айрим ҳаёт суғуртаси ташкилотларида суғурта маҳсулотларини истиқболли сотилишини таъминловчи интернет-маркетинг каналининг йўлга қўйилмаганлиги;
-ҳаёт суғуртасининг ривожланмаганлигига яна бир сабаб бу аҳоли даромадлари даражасининг пастлиги ва шу тариқа аҳолининг ҳаёт суғуртасига бўлган эҳтиёжининг сезилмаслиги ёки пастлиги.
Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистонда ҳаётни узоқ муддатли суғурталашни ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
-суғурта компаниялари томонидан ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш тури бўйича шартномалар ва суғурта маҳсулотлари сотилиши юзасидан стандартлаштирилган портфелларни яратиш;
-ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш тури бўйича шартномаларни тузишда стандартлаштирилган андерайтинг тизимини йўлга қўйиш;
-узоқ муддатли ҳаёт суғуртасида мақсадли суғурта агентларини тайёрлаш;
-ҳаёт суғуртасининг иқтисодий моҳиятини тушунувчи ва ҳаёт суғуртасида актуар ҳисоб-китобларни амалга оширувчи профессионал мутахассисларни тайёрлаш;
-ҳаёт суғуртасида суғурта маҳсулотларини истиқболи сотилишини таъминловчи интернет-маркетинг каналининг яхши йўлга қўйилишини таъминлаш. Ушбу каналнинг йўлга қуйилиши ўз навбатида ҳаёт суғурта бозори сегментининг ривожланишига олиб келади.
-ҳаёт суғурта компаниялари томонидан бугунги Ўзбекистонда онкологик касалликларнинг ошиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, онкологик ва шунга ўхшаш бошқа хавфли касаликлардан суғурталаш дастурларининг ишлаб чиқилиши бошқа суғурта маҳсулотларига бўлган талабнинг ошишига ва ҳаёт суғурта бозорининг ривожланишига олиб келади.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish