Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти “бухгалтерия ҳисоби ва аудит”


Ҳаёт суғуртасининг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи



Download 5,04 Mb.
bet12/284
Sana08.11.2022
Hajmi5,04 Mb.
#862631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   284
Bog'liq
СУГУРТА ИШИ УУМ 2022 кирилл

2. Ҳаёт суғуртасининг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи
Инсонларнинг ҳаёт ва соғлиқ риски бўйича пул фондларининг шаклланиши ва зарарни тақсимлаш ҳақида антик даврга хос бўлган кўплаб фикр мулоҳазалар мавжуд. Далилларга кўра рим профессионал ва ҳарбий жамоаларининг кассаларини шунингдек дафн учун ташкил этилган кассаларни илк ўзаро кассалар деб ҳисоблашимиз мумкин. Рим жамоасининг низомида оддий аъзоларига умумий касса учун даврий аъзолик бадалларини шакллантириш вазифаси юклатилган.
Бундан мақсад, жамоа аъзолари ўлим ёки бахтсиз ҳолат юз берган ҳолатда дафн маросими харажатлари, ногиронлик харажатлари, ҳалок бўлган фуқаронинг оиласига моддий ёрдам кўрсатиш харажатларини ушбу кассадан тўлаб беришдир.
Ҳунармандларнинг ўзаро суғуртаси тўғрисидаги илк қарашлар Англияда 10-асрда, Германияда 11-асрда, Данияда 12-асрда пайдо бўлган. Гилдияларнинг уставларида аъзолар ўртасидаги барча ўзаро алоқаларни ташкил этиш тартиби шунингдек аъзолик бадалларининг тўланиши ва умумий кассадан харажатларни амалга ошириш тартиби келтириб ўтилган.
Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши ўзаро ёрдам алоқаларида жиддий таъсир кўрсатди ва уларни ҳақиқий суғурта тамойиллари асосида ташкил этилишига замин яратди. Қонун бўйича 15-17 асрлар Европада суғурта мунносабатларининг кенг тармоғи ўрнатилган давр деб аталади. Суғурта жамияти билан бир вақтда мулкий рисклар ва ўзаролик тамойилларига асосланган ҳаёт суғуртасига доир турли ташкилотлар вужудга кела бошлади. 1653 йил Францияда тонтине деб аталган умрининг қолган қисми билан боғлиқ лоторея вужудга келди. 16-асрнинг охирларида Англияда ҳаёт суғуртасининг фақатгина ўз аъзоларининг ўлими ҳолатларида белгиланган суммани тўлаб берувчи жамияти ривожланди.
Европада 17-18-асрлар оралиғида ҳаёт суғуртаси денгиз суғуртасига қўшилганлиги сабабли ўз фаолятининг асосий кўринишига эга бўлди. Кема ва юкларнинг суғуртаси билан боғлиқ нарядлар кема капитани билан ҳаёт суғуртаси шартномаси тузишни тақозо этди. 17-аср ўрталарида Лондонда Флит-Стрит клубида ташкил топган таҳлилий ташкилот Ллойдс ушбу турдаги суғурта фаолияти билан шуғулланади.
1663 йилда англиялик тадбиркор Жеймс Додсон ушбу клубни қабул қилишни рад этди ва илмий статистика базаси соҳасидаги ҳаёт суғуртаси бўйича ўз жамиятини тузишга қарор қилди. У Лондондаги турли хил қабристонлар бўйича барча маълумотларни тўплади, вафот этганларнинг ўртача ёшини, уларнинг йиллар бўйича сонини ҳисоблади ва ушбу статистик маълумотлардан суғурта мукофотини ҳисоблашда фойдаланди. Суғурта тарихида унинг ушбу изланишлари ҳаёт суғуртаси ташкилотларида илмий ёндашувнинг тадбиқ этилишида асос вазифасини бажарган деб ҳисобланади.
1740 йилда биринчи ихтисослаштирилган суғурта компанияси “Ишончли ҳаёт жамияти” ташкил қилинди, 1762 йилда эса актуар ҳисоб-китоблардан ва тўлов ва бадалларнинг қаттиқ йўлга қўйилган тартибидан фойдаланувчи биринчи тижорат суғурта компанияси Адолатли ҳаёт суғурта жамияти пайдо бўлди. Айнан шу ерда ижтимоий рисклар соҳасидаги суғурта бизнесининг узоқ тизимли ривожаниши учун асослар яратилди.
Россияда ҳаёт суғуртаси бироз кейинроқ вужудга келди. 18-аср охирларида давлат буйруғи бўйича русча негизда суғурта муносабатларини жорий қилишга уриниш бошланди. 1771 йилда ягона ғазна тўғрисида қонун қабул қилинди. Унга кўра бу ташкилот давлат ҳаёт суғуртаси бўйича кўрсатмалар бериши зарур бўлган, аммо бу амалиётда ўз тасдиғини топмаган. Фақатгина 1860 йилга келиб биринчи ўзаро шахсий суғурта ташкилоти пайдо бўлди. Бу буюртмачилар, типографик ва ҳунарманд ишчиларнинг ўзаро суғурта жамияти ҳисобланган.
Даврий суғурта тўловларини тўлаш орқали жамият аъзолари касал бўлган, ишсиз, тиббий ёрдам олиш, кам миқдорда пенсия тайинланган ҳолатларда маблағ олиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. 1863 йилда “Ҳаёт” номи остида ҳаёт суғуртаси бўйича биринчи тижорат суғурта жамияти ташкил этилди. 1883 йилда ишчилар тўловлари умумдавлат субсидиялари ёки давлат ғазнаси ҳисобидан шакллантириладиган “Умумдавлат доимий касса тўрисидаги” қонун қабул қилинди.
Нафақа ва пенсиялар мансаб ва лавозимига боғлиқ равишда иш ҳақига нисбатан фоизларда тўланган. 1913 йилда К.Г.Воблогонинг баҳолашига кўра бир миллиондан ортиқ одам доимий касса орқали суғурта қилинган. 20-асрнинг бошларида пенсия кассаси деярли барча давлат тармоқлари ва кўплаб профессионал бирлашмаларида у ёки бу кўринишда амал қилган.



Download 5,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   284




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish