Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet59/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Намликка талаби. Кузги жавдар нисбатан қурғоқчиликка чидамли экин. Аммо намлик билан етарли даражада таъминланса юқори ҳосил беради. Кузги жавдарни транспирация коэффициенти 340-420 га тенг. Намга энг талабчан даври найчалаш фазасидан бошоқлаш фазасини охиригача. Бу даврда намликнинг етишмаслиги ҳосилдорликнинг пасайишига, бошоқларнинг ва доннинг майда бўлишига олиб келади.
Тупроқка талаби. Бошқа ғалла экинларига нисбатан кузги жавдар тупроқка унчалик талабчан эмас. Уни механик таркиби енгил қумлоқ, қумок, қумли тупроқларда, шунингдек, тупроқ муҳити кислотали (рН-5,3) бўлган тупроқларда ўстириш мумкин. Ўзбекистонда бўз, ўтлоқи-бўз тупроқларда яхши ўсади. Унинг илдизлари тупроқдаги эриши қийин бўлган фосфорли бирикмаларини ҳам яхши ўзлаштиради. Оғир лой, ботқоқлашган, шўр тупроқлар кузги жавдар учун яроқсиз.
Ривожланиш фазалари. Кузги жавдарнинг тупланиши кузда учинчи ва тўртинчи баргларнинг ҳосил бўлиши билан бошланади. Тупланиш бўғини нисбатан юза 0,5-2 см чуқурликда жойлашади. Тупроқ остидаги бўғин (мезокатил) қанча қисқа бўлса, тупланиш бўғини шунча чуқур жойлашади. Жуда совуққа чидамли навларда мезокатил қисқа бўлади.
Кузги жавдар асосан кузда тупланади, айрим ҳолларда (кеч экилганда) баҳорда ҳам тупланишини давом эттириши мумкин. Баҳорда жуда тез ўсади ва бегона ўтларни соялайди. Тупланиш ва найчалаш кузги буғдойга нисбатан тез ўтади, аммо бошоқлаш ва гуллаш чўзилади.
Тупланиш кузги жавдарда 35-40 кун давом этади. Бу даврда кузги жавдар яровизация стадиясини ўтади ва у 0-2 0С да 20-70 кун давом этади. Ҳаво ҳарорати 10 0С бўлса, яровизация стадиясининг давомийлиги ошади.
Кузги жавдарни бошоқлаш фазаси бошқа ғалла экинларига нисбатан узоқроқ, давомлилиги 10-12 кун. Гуллаш бошоқлашдан 7-12 кундан кейин бошланади. Битта гул 12-30 минут, бошоқ 4-5 кун, ўсимлик 7-8 кун, дала 8-12 кунда гуллаб бўлади. Бошоқлаш олдидан ўсимлик жуда тез, суткасига 5 см ўсади.
Суғориладиган ерларда маъданли ўғитларни юқори меъёрларда қўллаш, суғориш, экиш меъёрларининг юқори бўлиши, эрта экиш ўсимликнинг ётиб колишига сабаб бўлади.
Кузги жавдар кузги буғдойга нисбатан 8-10 кун эрта етилади. Бошоқлашдан пишишгача 50-60 кун ўтади.
Ўсув даври навга қўлланилган агротехникага боғлиқ ҳолда 179-240 кунни ташкил этади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish