Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet58/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Киргизская 1. Қиргизистон дехқончилик илмий текшириш институтида чиқарилган. Биологик жиҳатдан кузги, вегетация даври 195 кун, тупланувчанлиги 4,9 ўсимлигининг бўйи 84-101 см, сербарглиги 60-69 %.
Бу нав сариқ занг касаллигига чидамли, тупи ётиб колишга ўртача чидамли бўлиб, кам касалланади, Кўк массасининг озиқлик сифати яхши. Кўкат вазни ва пичан ҳосили юқори. У кўкат озиқ олиш учун барча лалмикор зоналарда районлаштирилган.
Памирская. Қогозистондаги Красноводопад селекция станциясида чиқарилган, биологик жиҳатдан кузги, ўсимлигининг бўйи 155-163 см, сербарглиги 47-57 %, вегетация даври 159-165 кун. Сариқ занг касаллиги билан кам касалланади, пояси ётиб қолади, кўкат вазнининг озиқлик сифатлари яхши. Кўкат вазн ва пичан ҳосили юқори. Суғориладиган ерларда экиш учун тавсия этиш мумкин.
Тетраплоидная. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Ботаника институтида селекция йўли билан чиқарилган. Бу нав биологик жиҳатдан кузги бўлиб, ўсимлигининг бўйи 151-166 см, сербарглиги 53-61 %, вегетация даври 165-168 кун. Касалликларга чидамли. Юқори кўк масса ва пичан ҳосили олинади суғориладиган ерларга экиш учун тавсия этиш мумкин.
Биологик тавсифи. Ҳароратга талаби-етарли кислород, иссиқлик ва намлик бўлса, кузги жавдар уруғлари уна бошлайди. Жавдар уруғлари 1-2 0С да уна бошлайди, аммо униб чиқиши учун энг мақбул ҳарорат 20-250С. Ҳарорат 30 0С дан ошганда униб чиқиш тўхтайди. Уруғлар униб чиқиши учун ўзининг қуруқ массасига нисбатан 50-70 % сув ютади. Униб чиқиши учун самарали ҳарорат йиғиндиси 500С. Ҳарорат етарли бўлганда уруғлар экилгандан кейин 5-8 кунда униб чиқади.
Кузги жавдар униб чиқишдан тупланишгача 670С самарали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Ҳарорат 10-120С да тупланиш жадал давом этади, 4-50С да тўхтайди.
Кузги ғалла экинлари орасида кузги жавдар қишга энг чидамлилиги билан ажралиб туради. Тупланиш бўғинида ҳарорат -18-21 0С совуқ бўлганда ҳам ўсимлик хаётчанлигини сақлайди. Бошоқлаш ва гуллаш фазаларини ўтиши учун 14-160С энг қулай ҳарорат ҳисобланади.
Кузги жавдар уруғларининг униб чиқишдан доннинг етилишигача 18000С ҳарорат талаб этилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish