Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик технология институти Сотволди Турсунов



Download 1,65 Mb.
bet48/65
Sana05.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#739903
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   65
Bog'liq
Kuzgi don ekinlarining ahamiyati yetishtirish texnologiyasi

Шиллиқ қурт (Пьявица-Oulema melanopa) – қўнғизлари ғалла гулли ўсимликлар баргини кемириб, узунчоқ тешикчалар ҳосил қилади, личинкалари бошоқли экинлардан арпа, сулини ва буғдойни кучсизроқ зарарлайди.
Қурғоқчилик йилларида пьявица ҳосилга кучли салбий таъсир кўрсатади, ҳосилнинг 50 фоизи йўқотилиши мумкин. Зараркунанда қўнғизлари март охири, апрел бошларида экинларга тарқалади ва тахмианан икки хафтадан кейин урғочи қўнғизлар арпа, баъзан буғдой баргларига тухум қўйишга киришади. Тухумини 1 тадан ёки 3-7 тадан қатор қилиб қўяди. Битта қўнғиз 200 тагача тухум қўяди.
Тухумдан чиққан личинкалар ғалла барглари этини еб ҳосилга зарар етказади. Озиқланиши тугаган личинкалар тупроққа тушиб ғумбакка айланади ва 14-25 кун орасида ғумбаклардан қўнғизлар чиқиб ер ёриқлари, кесақлари ораси ва тупроқнинг юза қаватида қишлайди. Пьявица йилига бир марта авлод беради.
Ғалла арракаши (Cephus pygmaeus L) – бу зараркунанда тушган ғалла экинларининг ҳосили камаяди, донининг сифати пасаяди (пуч бўлиб қолади), зарарланган поялар шамолда ва ўрим-йиғим даврида шикастланган жойдан синиб кетади.
Арракаш личинкаси кўпроқ кузги буғдойни ва сулини зарарлайди. Ғалла арракаши анғиздан-арпа, буғдой поясининг остки қисми ичида личинкалик даврида қишлайди. Кўкламда шу ернинг ўзида ғумбакка айланиб, апрел ойининг учинчи ўн кунлиги бошида вояга етган арракаш учиб чиқа бошлайди. Тез орада арракаш ғалла поясининг юқориги бўғини оралиқларидан биридан пояни арралаб тешиб унинг ичига биттадан жами 35-50 та тухум қўяди.
Тухумдан 7-10 кун ичида личинка чиқиб поя ички қисмини еб, поя бўйлаб пастга тушади. Ғалла дони мум пишиш даврига етганда личинка ўсишни тугаллаб, поянинг илдиз бўғзи қисмига яқинлашиб қолади: бу ерда поянинг ер бети билан текис ёки 1-5 см, юқорироқ жойда, поя ичи деворини ҳалқасимон эгат шаклида кемириб ўяди, поянинг фақат юпқа ташқи қаватига тегмайди ва шу ерда пилла ўраб ғумбакка айланади, шу ҳолда келаси йил кўкламгача қишлайди. Ғалла арракаши йилига бир марта авлод беради.
Ғалла майдонларидаги хашоратларга қарши кураш чоралари. Ғалла экиладиган майдонларда агротехник тадбирларни тўғри қўллаш, алмашлаб экиш жорий этиш, ўсимлик қобиқларидан тозалаш, ерни чуқур – 35-40 см қилиб ағдариб хайдаш, дон экинларини мақбул муддатларда экиш, ҳосилни вақтида ва қисқа муддатларда йиғиб олиш.
Агарда хашоратларни ғалла майдонларида иқтисодий зарари меъёридан ортиқ бўлса рухсат этилган кимёвий воситалардан 30 фоизли Бензофосфат эм.к. гектарига 1,6-2,3 литр, 2,5 фоизли Бульдок эм.к. гектарига 0,5 литр, 2,5 фоизли Децис гектарига 0,258-0,3 литр, 5 фоизли Каратэ эм.к. гектарига 0,15-0,2 литридан 300 литр ишча эритма тайёрлаб ишлаш ўз самарасини беради.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish