Меҳнат шароитини умумий баҳолаш. Ишлаб чиқариш омилларининг аралаш ва йиғма таъсирини ҳисобга олган ҳолда меҳнат шароитини умумий баҳолаш қуйидагича олиб борилади: 17.1 – жадвалдаги ўлчаш натижаларига асосан алоҳида секторлар бўйича меҳнат шароити баҳоланади; 17.1 – жадвал маълумотлари умумлаштирилади ва17.2–жадвалга киритилади.
Хавфлилик ва зарарлилик даражаси бўйича меҳнат шароитини умумий баҳолаш аниқланади:
-энг юқори синф ва зарарлилик даражаси бўйича; агарда, 3 та ёки ундан кўпроқ омиллар 3.1.синфга тегишли бўлса, меҳнат шароитининг умумий баҳоси 3.2.синфга тегишли бўлади; агарда 3.2, 3.3, 3.4 синфларга тегишли 2 та ёки ундан кўпроқ омиллар мавжуд бўлса меҳнат шароити мос равишда бир даража юқори баҳоланади.
Зарарли омиллар таъсири остида бўлиш вақти қисқарганда(иш вақтининг 80 % кам) меҳнат шароити I даража паст баҳоланиши мумкин, лекин 3.1.дан кам бўлмаслиги керак.
Меҳнат шароити бўйича имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини баҳолаш17.3–жадвал маълумотлари асосида олиб борилади.
Ишнинг ўзига хос ҳарактерига эга эканлиги ва ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган ҳар йилги қўшимча таътил давомийлигини аниқлаш 17.4–жадвал бўйича олиб борилади. Баъзи категориядаги ишловчилар учун қўшимча таътил давомийлиги 33 кунгача белгиланиши мумкин.
Иш ўринларининг аттестацияси тугагандан кейин ҳар бир цех учун
«Цехдаги иш ўринлари ва уларнинг меҳнат шароити бўйича аттестацияси натижалари ведомости» (17.5 - жадвал), бутун корхона бўйича эса
«Корхонадаги иш ўринларива уларда меҳнат шароити бўйича ўтказилган аттестация натижалари йиғма ведомости»(17.6 -жадвал)тўлдирилади.
Корхонада аттестация натижалари бўйича имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи тасдиқланган иш ўрни, касб ва лавозимлар мавжуд бўлса 17.7–жадвал тўлдирилади.
Аттестация комиссияси аттестация натижаларини таҳлил қилиб
«Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича чора – тадбирлар режасини»ишлаб чиқади (17.8– жадвал).
Аттестация комиссияси ишини тугаллаши билан«Аттестация комиссияси йиғилиши баённомаси» тузилади (17.1-илова).
Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эканлигини аниқлаш учун зарур ҳужжатлар рўйхати
Имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эканликни аниқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
-корхонада аттестация комиссиясини ташкил қилиш тўғрисидаги буйруқ;
-цехдаги иш ўринлари ишлаб чиқариш муҳитини меҳнат шароитининг зарарлилик ва хавфлилик даражаси бўйича баҳолаш харитаси (17.2 -жадвал);
-корхонадаги иш ўринлари ва уларда меҳнат шароити бўйича ўтказилган аттестация натижалари йиғма ведомости (17.6-жадвал).
-аниқ касбдаги меҳнат шароитларит ўғрисида тушунтириш хати;
-аттестация комиссияси мажлиси баённомаси;
Лаборатория текширувларининг бирламчи маълумотлар ҳужжатлари, зарур ҳолларда, талаб қилиб олиниши мумкин.
Аттестация натижалари қараб чиқилган ҳужжатлар корхона раҳбари вакасаба уюшмаси (ёки меҳнаткашларнинг бошқа вакиллик органи) раҳбари имзоси билан имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эканликни тасдиқлаш учун меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармасига юборилади.
Берилган топшириққа асосан меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш ҳужжатларини тўлдириш