Аттестация қуйидагиларни ўз ичига олади:
-комплекс равишда, асбоб-ускуналар ёрдамида, ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, биологик омилларини, ҳамда иш ўрнидаги меҳнат жараёнининг оғирлик ва юкланишлик даражаси аниқланади;
-иш ўрнини зарарлилик ва хавфлилик даражаси бўйича меҳнат шароити синфларига белгиланишини асослашни;
-ишлаб чиқаришни, корхоналарни, ишларни, касбларни, лавозимларни ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи №1,
№2, №3– рўйхатларга киритилишини асослашни;
-ишнинг ўзига хос характерга эга эканлиги ва ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган ҳар йилги қўшимча таътил давомийлигини асослашни;
-ишловчиларни қулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлашни (белгилашни);
-ноқулай меҳнат шароити юзага келишининг сабаб ва омилларини аниқлашни;
-маъмурият ва фуқаролар ўртасида меҳнат шароитини баҳолаш ва имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқи борасида юзага келадиган баҳсларни ечишни;
-меҳнат шароитини соғломлаштириш ва касбий касалланишларнинг олдини олиш бўйича чора– тадбирлар ишлаб чиқишни;
Меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилишнинг меъёрий–ҳуқуқий асоси бўлиб қуйидаги хизмат қилади:
-Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси; Ёшидан қатьий назар пенсия билан таьминланиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқариш, корхона, иш тури, касб ва лавозимларнинг №1 рўйхати;
-Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи корхона, ишлаб чиқариш, касб, лавозим ва кўрсаткичларнинг №2 рўйхати;
-Умумий белгиланган ёшни 5йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи корхона, ишлаб чиқариш, касб, лавозим ва кўрсаткичларнинг №3 рўйхати;
-Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Меҳнат жараёнининг оғирлиги ва юкланишлиги, ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари бўйича меҳнатнинг гигиеник классификацияси»;
-Ўзбекистон Республикасининг санитар меъёрлари, қоида ва гигиеник меъёрий ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи стандартлар. Аттестация ўтказиш даврийлиги корхона томонидан белгиланади, лекин ҳар 5 йилда биттадан кам бўлмаслиги керак. Аттестациянинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига жавобгарлик корхона ёки ташкилот раҳбарига юкланади.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитини баҳолаш ва меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилишни,ҳамда имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи рўйхатларнинг тўғри қўлланилишини назорат қилиш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигига юклатилади.
Аттестация қилишнинг Илмий-методик муассасалари бўлиб Меҳнат муҳофазаси ва меъёрлаш маркази ва Санитария, гигиена ва касбкасалликлари Илмий-текшириш институти хизмат қилади.
Меҳнат шароити бўйича иш ўринларини аттестация қилиш материаллари ўта муҳим ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва 50 йил давомида сақланиши лозим.
Иш ўринларида аттестация ўтказишни ташкиллаштириш.Аттестация ўтказишни ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича корхона раҳбари буйруқ чиқаради. Буйруқда доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси таркиби кўрсатилади ва унинг вазифалари белгиланади. Зарур ҳолларда цехлар (структуравий бўлимлар) аттестация комиссиялари таркиби ҳам кўрсатилиши мумкин. Доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси таркибига бош инженерни, меҳнат муҳофазаси хизмати, кадрлар бўлими, меҳнат ва маош бўлими, ҳамда корхонанинг санитар-гигиеник ёки технологик лабораторияси вакилларини киритиш тавсия этилади. Иш ўринларини аттестация қилишнинг умумий муддатлари ва ишлаш графиги белгиланади.
Доимий фаолият кўрсатувчи аттестация комиссияси қуйидаги ишларни бажаради:
-иш ўринларини аттестация қилишнинг ташкилий ва методологик ишларини амалга оширади; керакли ҳуқуқий, меъёрий ва бошқа маълумотлар базасини шакллантиради ва уларнинг аттестацияда қатнашувчи мутахасислар томонидан ўрганилишини ташкил қилади;
-аттестация ўтказиш учун керакли ташкилотларни аниқлайди ва уларни белгиланган қоидага асосан ишга жалб қилади;
-аттестациядан ўтказиладиган иш ўринлари рўйхатини тузади, уларга тартиб рақамлари беради,иш ўринлари чегараларини белгилайди;
-ишлаб чиқариш муҳити зарарли ва хавфли омилларини ўрганишнинг керакли ҳажмини белгилайди;
-иш ўринларини эгаллаган шахслар касблари ва лавозимлари бажариладиган иш характерига мос келиши ёки келмаслигини.
«Умумийтарифий-квалификация маълумотномаси» га асосан аниқлайди; агарда, бажариладиган иш таркиби ва моҳияти классификаторда берилганга мос келмаса касб(лавозим)амалда бажариладиган ишга мослаштирилади.
Иш ўринларида аттестация ўтказиш тартиби.Асбоб–ускуналар ёрдамида ишлаб чиқаришдаги омилларнинг мавжуд даражалари, катталиклари(миқдорлари)аниқланади. Олинган миқдорлар
«№ иш ўрнидаги меҳнат шароити харитаси»га киритилади(17.1-жадвал).
Иш ўрнидаги меҳнат шароити харитасини тўлдириш методикаси қуйидагилардан иборат (17.1-жадвал):
-жадвалда келтирилган барча ишлаб чиқариш омиллари бўйича ўлчашлар ўтказилади, натижалар жадвалга киритилади;
-агарда иш ўрнида жадвалга кирмаган омиллар мавжуд бўлса, улар қўшимча равишда ёзилади;
-жадвалнинг2-устунига «Меҳнатнинг гигиеник классификатори», «Санитар меъёрлар, қоидалар ва гигиеник меъёрлар» ва стандартлар маълумотлари киритилади;
-жадвалнинг 3-устунига асбоб–ускуналар билан ўлчаб аниқланган миқдорлар киритилади;
-жадвалнинг4-устуни «Меҳнат шароитларининг гигиеник классификатори» бўйича тўлдирилади;
-жадвалнинг 5-устуни ишлаб чиқариш омилининг таъсир этиш вақтини аниқлаш бўйича ўтказилган хронометрик ўлчашларга асосан тўлдирилади (тўла иш кунига нисбатан фоиз ҳисобида) . Иш вақтининг 80 % кам бўлмаган қисмини иш ўрнида аттестация ўтказган вақтдаги шарт-шароитларда иш бажариш билан ўтказишга тўла иш куни дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |