29-мавзу. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҚОИДАЛАРИ ВА ТАЛАБЛАРИНИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ.
Режа:
1.Ишловчиларни фаолият хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўқитиш.
2.Меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказиладиган инструктаж турлари
3.Янги ишга кирувчилар учун инструктажлар ўтказиш тартиби
1.Ишловчиларни фаолият хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўқитиш
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг тайёрланиши белгиланган тартибда таъминланади.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда талабалар ва ўқувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш курси мажбурий ўрганилишини ташкил этиши керак.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар қайта тайёрланишини ва уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.(Ўзбекистон Респубикаси ММҚ қонуни янги тахрири 17-модда)
Ишловчиларни фаолият хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўқитиш тизими – корхонада, вилоят, шаҳар, туман меҳнат биржаларида, агар махсус турдаги, яъни хавфлилик ва зарарлилик даражалари юқори бўлган ишларга доир фаолият хавфсизликлари ўзбекистон Меҳнат вазирлигида ёки унинг қошидаги бошқармаларда махсус сертификат бериш усулида ўқитилади.
Ўқитишнинг бош қисми асосан хавфсизлик техникаси бўйича бўлади.
Юқорида кўрсатилган ўқитиш тизимлари – гуруҳий ёки якка тартибда, дарс кўринишида ҳамда амалий тадбирлар кўринишида амалга оширилади.
2.Меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказиладиган инструктаж турлари
Меҳнат муҳофазаси бўйича корхона ва ташкилотларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида инструктажлар ўтказилади. Инструктаж - ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш жараёнлари даврида юзага келиши мумкин бўлган хавф, бахтсиз ҳодисалар ҳамда жароҳатланишлар келиб чиқиши, унга қарши кураш чора-тадбирларнинг тизими тўғрисидаги тушунчалар тўплами.
Ҳозирги кунда инструктажларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
-кириш инструктажи. Бу инструктаж янги ишга кирувчиларга, амалиёт ўташ учун борган ўқувчилар ва хизмат сафарига борганларга ўтилади. Уни корхонанинг бош муҳандиси ёки меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ўтказади ва ундан ўтганлар махсус инструктаж қайднома журналига имзо қўядилар;
-бирламчи инструктаж. Бу иш ўрнида бериладиган инструктаж бўлиб, ишга кирганлар янги иш бошлашдан олдин ёки бошқа ишга ўтганда, иш шароитлари ҳамда ишлаб чиқаришдаги технология ўзгарганда цех бошлиғи, уста ёки участка раҳбари томонидан ўтказилади. Бу инструктаж хавфсиз ишлашни таъминлаш йўналишида ўтказилади;
-такрорий инструктаж. Бу ўртача ҳар олти ойда бир марта ўтади. Такрорий инструктажнинг асосий мақсади ишчининг хотирасида меҳнат муҳофазаси қоидаларини эсга туширишдан иборат. Бунда бирор қоидабузарлик натижасида келиб чиққан бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш мумкин, чунки бахтсиз ҳодисанинг қандай хатоликка йўл қўйилиши натижасида юзага келганлигини, буни қандай бартараф этиш мумкинлигини тушунтириш ҳам такрорий инструктаж бўлиб ҳисобланади;
-режадан ташқари инструктаж. Бундай инструктажлар технологик жараёнлар ўзгарганда, меҳнат муҳофазаси қоидалари ўзгарганда, янги техника қўлланганда, ишчиларнинг меҳнат хавфсизлиги талабларини бузган вақтларида (чунки бундай пайтда жароҳат, авария, портлаш юзага келиши мумкин) ва шулар сингари ҳолларда ўтказилади. Булардан ташқари меҳнат хавфсизлигига қўшимча талаблар киритилганда 30 календарь кундан ортиқ танаффус (дам олиш)дан сўнг, бошқа ҳар қандай ҳолдаги ишлар учун 60 кунлик танаффусдан сўнг режадан ташқари инструктаж ўтказилади.
жорий инструктаж. Бундай инструктаж вазифани бажаришга рухсатномани расмийлаштирилган ишлаб чиқариш ишларидан олдин ишчилар билан ўтказилади. Жорий инструктажлар бевосита иш раҳбари томонидан ўтказилиб, кириш, такрорий, бирламчи ва ҳок инструктажлар каби инструктаж журналларида қайд қилиб борилади.
Инструктажлар журналларда қуйидаги жадвал кўринишида қайд этилади (Журналнинг бошланиш қисмида корхона номи, инструктаж тури, бунга доир тўлиқ хавфсизлик техникаси қоидалари ва кўрсатмалари ёзилади):
Юқори хавфли қурилма ва мосламаларда электр ва газ билан пайвандлашда, кўтариш кранларида, юқори босимли қурилмаларда ишловчи кишилар Госгортехназорат ташкилотларида ўқитилади ва уларнинг билимлари текширилиб, синовдан ўтказиб, махсус гувоҳнома(рухсатнома)лар берилади.
Т/Р
|
Инструктаж олувчининг Ф.И.О.
|
Инструктаж тури
|
Инструктаж олувчининг имзоси
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инструктаж олиб борувчи: _________ ____________________________
(имзоси) (вазифаси, фамилияси, исми)
Корхона муҳри «_____» _______________ 20__ йил
(инструктаж ўтказилган кун, ой, йил)
Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун ишчининг лаёқатини ҳисобга олиб, унинг физик, антрополик (антропометрик) маълумотлари асосида ўзига мос ишга қўйиш ҳам муҳим ҳисобланади. Масалан, бод касали бор, нимжон кишиларни қурилиш ишларида ишлашига рухсат берилмайди; гипертония ва жигар хасталиги билан оғриган кишилар юқори кучланишли электр токига боғлиқ ишларда, юқумли касаллик билан оғриб турувчи кишини озиқ-овқат саноатида, тарбия муассасаларида ишлашига рухсат берилмайди; ўпка касаллиги билан оғриган кишига газ билан пайвандлаш, кимё, озиқ-овқат саноатлари ва шу каби бир қанча корхона ҳамда ташкилотларда ишлашга рухсат берилмайди ва ҳоказо.
Турли хилдаги кўрсатма(инстркция)лар корхона ва ташкилотлар маъмуриятининг касаба уюшма қўмиталари билан келишган ҳолда ишлаб чиқарилади ва тасдиқланади. Вазирлик Республика касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда асосий касб ишчилари учун меҳнат муҳофазаси бўйича катта инструкция ва лойиҳаларни тасдиқлаши мумкин.
Ишчи ва хизматчилар машина, механизмлар билан ишлашда меҳнат муҳофазасининг қонуний талабларига амал қилишлари, уларга берилган индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари қатъий талаб қилинади.
Меҳнат муҳофазаси бўйича назорат бўлимлари ёки муҳандислар корхона-ташкилотлар ҳар-хил бўлим, қисм(цех)лардаги меҳнат муҳофазаси устидан ички назорат олиб боришлари, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлаш бўйича тадбирлар ўтказишларни йўлга қўйишлари керак.
Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис зиммасида қуйидаги ишлар туради:
-ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси хонасини талаб даражасида жиҳозлайди;
-ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишига жавоб беради;
-бу тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
-корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича қонунларга қандай амал қилинаётганлигини ва белгиланган тартибларни бажариш юзасидан назорат ўрнатади;
-корхонадаги ишлаб чиқариш лойиҳаларида, цех таъмирларида иштирок этади;
-авария ва бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этади.
Юқоридагилардан ташқари, меҳнат муҳофазаси муҳандиси қилиниши керак бўлган ишларни олдиндан режасини тузиб, корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқлатади. Корхонада режада кўрсатилган инструктаждан ташқари барча инструктажлар ҳам тасдиқланган ҳолатда бўлиши талаб этилади. Меҳнат муҳофазаси муҳандиси корхонада ташкил этилган меҳнат муҳофазаси бўйича тўла жавобгар бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |