Статистик усул.
Статистик таҳлил усули, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларни тузилган далолатномалар ва форма Н-1 ҳисобот ҳужжатлари асосида амалга
оширилади, яъни ҳисобот даврида (чорак, ярим йиллик, 9-ойлик ва йиллик) рўй берган бахтсиз ҳодисаларони сабабларини аниқлашга асосланган.
Бу усул бахтсиз ҳодисаларнинг умумий ҳолатини унинг ўзгариб бориш жараёнини тадқиқ этишга, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва ҳолатларининг қонунятларини ҳамда улар орасидаги қўшимча сабабларни аниқлашда муҳим аҳамияга эга.
Саноатда жароҳатланиш ва касб касалликларини ўрганишнинг икки усулидан фойдаланилади:
1-усул – статистик маълумотларига қараб жароҳатланиш ва касалликлар материалларини таҳлил қилишга асосланган. Бу усул бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш учун асосий материаллар бўлишидан ташқари, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш чора-тадбирларини ва улар билан курашишда амалий маълумотлар беради.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси талабларининг бажарилиши юзасидан бахтсиз ҳодисаларни баҳолаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун жароҳат ҳолати- бахтсиз ҳодисалар даражасини умум қабул қилган кўрсаткичлар, яъни Кч - жароҳатланиш частоталари коэффициенти, Кт - бахтсиз ҳодисаларнинг оғирлик коэффициенти ёрдамида аниқланади. Улар қуйидаги формулалар ёрдамида топилади:
; бу ерда Т - ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сони; Р - ишловчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони; Д - ишга яроқсиз бўлган кунлар сони. Формулани таҳлил этиб шуни айтиш мумкинки, ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сони Т ни камайтириш билан жароҳатланиш частоталари коэффициентини камайтиришга эришиш мумкин.
Умуман олганда бахтсиз ҳодисалар сони Т ни камайтириш корхона учун, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш учун муҳим омил ҳисобланади.
Бахтсиз ҳодисалар даражасини аниқлашда нисбий статистик кўрасткичлар (частота) қайтарилиш коэффиценти ва оғирлик коэффицентидан фойдаланилади.
Сататистик усулда таҳлил қилишдан мақсад бошқа турдош корхоналарда ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларни тузилган далолатномалар асосида ўрганилади. Шунга асосан бундай бахтсиз ҳодисаларнинг такрорланмаслигини таьминлашга қаратилган усул ҳисобланади.
Топографик усул.
Бу усулда бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойга цех режасига асосан берилган, мунтазам равишда қайд қилинган ва муайян муддат оралиғида қайси иш жойида энг кўп белгилар тўпланганлигига қараб хавфли жойлар аниқланади. Жароҳатланиш характерлари оғирлик даражаси, сутканинг қайси вақтида юз берганлиги маълумотлари бўйича тақсимлаш белгилари аниқланади.
Юқоридагиларга асосан бу жойлар хавфли ҳисобланиб, ушбу худуд иш шароитларини синчиклаб ўрганилиб, зарур профилактик, техник чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бу усул ҳам гуруҳ усулларидан бири бўлиб, ҳар хил шартли белгилар билан белгилаб, бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойларга қўйиб чиқилади ва форма Н-1 бўйича таҳлил қилинади. Бахтсиз ҳодисалар юз берган жой жароҳатланиш ҳолатини оғирлик даражасига қараб, сутканинг қайси вақт оралиғида содир бўлишини аниқлашда яъни асосий бахтсиз ҳодисалар кечки сменада ва ишчиларнинг иш стажи, малакаси кам бўлганларга бахтсиз ҳодисаларни тақсимланганда умумий бахтсиз ҳодисаларни 50% ига тўғри келади.
Монографик усул.
Бу усулда бахтсиз ҳодиса рўй берган иш жойини (маиший дастгоҳ, ускуна ва технологик қурилмаар) ҳар томонлама батафсил тадқиққилинишини тақозо этади. Асосий диққат эътибор технологик жараёнларнинг чекланиш айрим жараёнлар ишлаб чиқаришнинг хавфли лаҳзалари ва санитар-гигиеник меҳнат шароитларига қаратилиши зарур. Ушбу корхонада рўй берган бахтсиз ҳодисалар, авария ва касб касалликларининг сабабларини ўрганиш натижаси билан аниқланади ва турдош корхоналарнинг маълумотларига солиштирилади.
Бу усул айрим цех, участкалар, ҳудудларни батафсил, ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида олиб борилади.
Ушбу усулнинг афзаллиги шунингдек, фақатгина бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаб қолмасдан, айни пайтда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилади.
Иқтисодий усул.
Бу усул ёрдамида ишлаб чиқариш жароҳатланишидан кўрилган зарарни аниқлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари белгиланган тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни бажарилганлиги ҳамда уларни моддий, социал-иқтисодий самарадорлигини баҳолашдан иборат.
Бахтсиз ҳодисаларни иқтисодий таҳлил қилиш ёрдамида аниқланган коэффицентларни таққослаш билан бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақида тўлиқ маълумот олишга, аниқ тушунчага эга бўлишимиз мумкин. Бу умуман олганда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини оқилона илмий ва меъёрий асосда ҳал қилишга ёрдам беради.
Саноат корхоналарида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратишда ташкилий, санитар-гигиеник, техникавий ва руҳий-физиологик сабабларни олдини олиш учун уларни лойиҳалаш ва қуриш ишлари ГОСТ, СН (СМ), СниП (+М+) меъёрий талаблари асосида амалга оширилиши лозим.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш маданияти ва нафосатига эстетик ёндашиш, хавфли ва зарарли омиллар билан ишловчилар иш жойларида ишчилар махсус иш кийими, ҳимоя воситалари ва моддий имтиёзлар бериш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш, автоматлаштириш, масофадан туриб бошқаришни жорий қилиш, хавфли ва зарарли омилларни келтириб чиқармайдиган технологик жараёнларни, жиҳозларни жорий қилиш, иссиқлик ва нур тўлиқинларини келтириб чиқарувчи манбаларни экранлаштириш ва талаб даражасида изоляция қилиш, корхоналар ва муассасаларда шамоллатиш (табиий ва сунъий) дастгоҳ ва қурилмалари, иситиш тармоқлари самарадорлигини ошириш, иш жойларини меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида таьминлаш, иш жойларида шовқин, титраш омиллари келиб чиқишини камайтиришни таъминлаш ва улар таьсирини камайтириш мақсадида ҳимоя воситаларидан фойдланиш каби усуллар билан хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитини яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |