3.Жароҳатланиш ва касб касалликларининг иқтисодий оқибатлари ҳамда хавфсиз иш шароитининг самарадорлиги
Бахтсиз ҳодисалар туфайли юзага келувчи умумий иқтисодий зарарни ҳисоблаш. Ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси тадбирларининг ўз вақтида узлуксиз амалга оширилиб борилиши, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратишга, ишчиларнинг иш унумдорлигини ошишига ва натижада бир ишчи ҳисобига ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдорини кўпайишига олиб келади. Аксинча, ишлаб чиқаришда меҳнат шароитига етарли эътибор бермаслик иш унумдорлигини пасайиб кетишига, хавфли ва зарарли омиллар таъсирининг кучайишига, натижадатурли хил жароҳатланишлар ва касб касалликларини келиб чиқишига сабаб бўлади. Албатта, ҳар бир бахтсиз ҳодиса, у қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, ушбу корхонага катта иқтисодий, ижтимоий ва маънавий зарар етказади.
Ташкилот ёки корхонанинг бахтсиз ҳодисалар туфайли умумий иқтисодий зарарини қуйидагича аниқлашимиз мумкин:
Рж=Рт+Рк, бу ерда, Рж– жароҳатланишлар ва касб касалликлари туфайли
юзага келган умумий зарар, сўм;
Рк– ёмон иш шароити туфайли юзага келган касалликлар натижасида кўрилган зарар, сўм.
Ҳар бир жароҳатланиш туфайли юзага келган умумий зарар қуйидаги ташкил этувчилардан иборат бўлиши мумкин:
Рж= Са+ Ск+Сих+Сс+Скв+Ст+Со+....+Ся,
бу ерда, Ск– клиник даволаниш харажатлари, сўм;
Са– амбулатория даволаниш харажатлари, сўм;
Сиҳ– ишлаб чиқарилмаган иш ҳақи харажатлари, сўм;
С3– фойдадан олинмай қолинган солиқ миқдори, сўм;
Скв– касаллик варақаси бўйича тўланган маблағ, сўм;
Ст– бахтсиз ҳодисани текширишга сарфланган маблағ, сўм;
Со– ишдан чиққан ускуна ёки жиҳоз ва уни таъмирлашга сарфланган маблағ, сўм;
Ся– жароҳатланиш туфайли ишлаб чиқарилмаган ялпи маҳсулот қиймати, сўм.
Ёмон ва зарарли иш шароитлари орқали содир бўлган касалла-нишлар туфайли кўрилган зарар:
Пк= Сак+ Скк+ Спк+ Св+ Скв+ … +Ся.
Тиббий хулосаларга асосан ишчи жароҳатланиш ёки касалланиш туфайли ўз ишидан бошқа ишга ўтказилган бўлса, иқтисодий зарарни ҳисоблашда бу масала билан боғлиқ харажатларни ҳам ҳисобга олиш талаб этилади.
Юқорида келтирилган умумий иқтисодий зарарнинг барча ташкил этувчиларидан асосийси бахтсиз ҳодиса туфайли ишлаб чиқарилмаган ялпи маҳсулот миқдори ҳисобланади. Унинг миқдорини қуйидагича аниқлашимиз мумкин:
Ся= С1Д1, бу ерда, Си – бир иш кунида бир ишчи ҳисобига ишлаб
чиқариладиган жами маҳсулот нархи, сўм;
Д1– жароҳатланиш туфайли уўқотилган иш кунлари сони (бир жароҳатланиш ҳисобига.
С1=Сжм/по⋅Дйк, бу ерда,
Сжм– бир йилда ишлаб чиқарилган жами маҳсулот нархи, сўм;
пи – бир йилдаги ўртача ишчилар сони;
Дик– йиллик иш кунлари сони.
Барча гўйхатга олинган жароҳатланишлар туфайли ишлаб чиқарилмаган маҳсулот қиймати
Сж=СжмДж/По⋅Дик,
бу ерда, Дж– жароҳатланишлар туфайли йўқотилган жами иш кунлари сони.
Ёмон ва зарарли меҳнат шароити оқибатида юзага келган ка- салланишлар туфайли ишлаб чиқарилмай қолган ялпи маҳсулот миқдори, сўм:
Сёк=СжмДк/П1Дик, бу ерда, Дк– меҳнат шароити туфайли юзага келган касалланишлар оқибатида уўқотилган иш кунлари сони.
Жароҳатланишлар ва меҳнат шароити билан боғлиқ бўлган касалланишлар туфайли ишлаб чиқарилмаган умумий ялпи маҳсулот қиймати:
СямСжм(Дж+Дк) пўДйк
Бахтсиз ҳодисалар туфайли юзага келган иқтисодий зарар миқдори аниқланиб, таҳлил қилингач, меҳнат муҳофазасини яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига сарфланган маблағлар самарадорлигини ҳисоблаш. Ушбу ишлаб чиқилган тадбирлар натижасида меҳнат шароитининг яхши-ланишини, хавфли ва зарарли факторлар таъсирининг камайишини ҳисобга олган ҳолда меҳнат муҳофазаси тадбирларига. сарфланган маблағлар самарадорлиги аниқланади.
Р=П1+Р2+П3, бу ерда, П1– ишлаб чиқаришни механизатсиялаш, илғог ва янги лойиҳаларни жорий этиш натижасининг иқтисодий самараси, сўм;
Р2 – жароҳатланишлар ва касалликларни камайиши натижасида иш кунлари ҳисобида ишлаб чиқилган ялпи маҳсулот бўйича олинган иқтисодий самара, сўм;
П3– санитар-гигиеник шароитларни яхшиланиши натижасида иш унумдорлигини ошиши ҳисобига олинган иқтисодий самара, сўм.
П1=(С2-С1)⋅М, бу ерда, С2 – маҳсулотнинг дастлабки таннархи,сўм;
С1– маҳсулотнинг кейинги таннархи, сўм;
М– янги жараён бўйича олинган маҳсулот ҳажми.
П2=(Д2-Д1)⋅а, бу ерда, Д2– ўтган йилда жароҳатланишлар ва касалликлар туфайли йўқотилган иш кунлари сони;
Д1– ушбу йилда йўқотилган иш кунлари сони;
а– ушбу йилда бир ишчи ҳисобига ишлаб чиқарилган кунлик
маҳсулот миқдори, сўм.
П3=(С21-С11)М1, бу ерда, С21– меҳнат шароити яхшиланишига қадар бўлган маҳсулот таннахи сўм;
С11– меҳнат шароити яхшилангандан кейинги маҳсулот таннархи, сўм;
М1– умумий ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажми, сўм.
Назорат саволлари:
1.Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиги устуворлиги деганда нимани тушунасиз?
2. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш қандай амалга оширилади?
3.Ишлаб чиқаришдаги юз берган бахтсиз ҳодиса қандай текширилади?
4. Бахтсиз ҳодисанинг корхона иқтисодиётига қандай зарари бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |