2.Санитария-маиший хизмат курсатиш биноларига куйиладиган талаблар
Хар бир саноат корхонасида дам олиш, овкатланиш, уй ва иш кийимларини саклаш, зарарсизлантириш, тузатиш, ювиш, ювиниш ва бошка маданий-санитария хизматлари учун мулжаланган кушимча бинолар, уйлар булиши керак. Ишчи ва хизматчиларнинг эҳтиёжлари учун мулжалланган санитария-маиший хизмат курсатиш уйлари-хоналарининг таркиби, ҳажми СНиП 2 .0 2 .0 4 - 8 7 , СН 2 4 5 -7 1 нормаларига асосан аникланади ва курилади.
Маиший хизмат уйларини жойлаштириш ишлаб чикариш жараёнларига, ёнгин ва портлашга хавфлилигига, санитария жихдтидан ишлаб чикаришнинг синфларга булинишига боғлиқ. Ёнгин, портлаш ва газ ажралиб чикиш хавфи булган ишлаб чикаришда маиший-хизмат уйлари асосий бинолардан ажратилган булиши керак. Маиший биноларни иш жойига якин масофада жойлаштириш (давлат санитария назорати билан келишилган ҳолда) максадга мувофикдир.
Хозирги вактда ишлаб чикаришдаги зарарли муҳитнинг таъсири булмаслиги учун маиший хизмат уйлари алоҳида курилган бинога жойлаштирилади. Катта булмаган баъзи корхона тсехларида эса, санитария-гигиена талабларига тулик жавоб берадиган хоналар жойлаштирилиши мумкин (ҳожатхоналар, дам олиш хонаси ва бошкалар).
Гардероб хонасида иш ва куча кийимлари очик, ёпик ёки аралаш усулдаги шкафларда сакланиши мумкин. Шкафлар сони сменада ишлаётган ишчиларнинг руйхатига караб белгиланади. Шкафлар катори орасида утиргичлар булса 2 м, угиргичлар куйилмаган булса 1,5 м бўлиши керак.
Ювиниш хонаси кийим саклаш хонаси билан бирга жойлаштирилади. Хар 3—15 кишига биттадан душ тармоги ҳисобга олиниб уларнинг умумий сони 30 дан ошиб кетмаслиги керак. Шунингдек, кийим саклаш хонасига кушилган ҳолда шкафлардан 2 м масофада кул ювиш учун жумраклар урнатилади. Уларнинг сони 0,65 м масофада 5 ёки 8 та булиши мумкин.
Бинода жойлашган хожатхона ва иш жойи орасидаги масофа 75 м, корхона майдонида жойлашган хдлда эса оралик, масофа 150 м дан ошмаслиги керак.
Бинода жойлашган дам олиш хонасида ҳар бир ишчига 0,2 кв.м юза тугри келиши, умумий юзаси 18 кв.м дан кам бўлмаслиги талаб килинади. Чекиш хонасида эркаклар учун 0,2 кв.м, аёллар учун 0,1 кв.м юза белгиланган ва чекиш хонаси умумий юзаси камида 9 кв.м бўлади.
Бир сменада 250 дан зиёд ишчи меҳнат килаётган корхоналарда ошхона булиши ҳисобга олиниши керак. Ишчилар сони 250 дан кам булган холда уларни иссик овкат билан таъминлайдиган буфет булиши керак. Агар сменадаги ишчилар сони 30 кишидан кам булса, давлат санитария назорати ташкилоти билан келишилган холда бинода овкатланиш хонаси булиши назарда тутилади.
Шунингдек, ишчилар сони 500 ва ундан купрок, булган корхоналарда согликни саклаш-тиббиёт булими булиши керак. Агар корхонадаги ишчилар сони 3000—4000 булса (1-категория) 3-4 шифокор, 2001—3000 ишчи булса (2-категория) 2 та илифокор, 1201—2000 ишчи булса, 1 та шифокор ва 500—1200 ишчи булса 1 та фелдшер улар учун тиббиёт булимида хизматда булади. Тиббиёт ва иш жойи орасидаги масофа 1000 м дан ортик, булмаслиги ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш санитарияси – бу ишчиларга таъсир этувчи зарарли омилларни бартараф этишга қаратилган ташкилий, гигиеник ва санитар-техник тадбирлар ҳамда воситалар тизимидир.
Ишлаб чиқариш санитариясининг асосий вазифаси эса зарарли моддаларнинг белгиланган рухсат этилган миқдори (РЕМ) асосида соғлом ва хавфсиз иш шароитини яратишдан иборатдир.
Маълумки, халқ хўжалигининг аурим соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ қудуқларини қазиш ва улардан фойдаланишда кўпгина ишлар очиқ ҳавода ўтказилади. Бундай ҳолда ишчиларга метеорологик шароитлар, уаъни ҳавонинг ҳарорати, намлиги, босим, қор, ёмғир, қуёш радиатсияси ва бошқа шу каби омиллар катта таъсир этади. Ушбу омиллар икки хил йўл, уаъни, ҳаво орқали ёки бевосита мулоқотда бўлиш орқали таъсир этиши мумкин.
Наво орқали таъсир этувчи зарарли омилларга иш жойининг микроиқлим ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар миқдори, чанг, газ, шовқин, инфра ва ултратовушлар, ёритилганлик даражаси электромагнит майдон, инфрақизил ва ултрабинафша нурланишлар ҳамда бошқаларни мисол қилишимиз мумкин.
Иккинчи уўл, бевосита мулоқот орқали таъсир этувчи омилларга эса ҳар хил қаттиқ ва суюқ зарарли моддалар, титраш билан ишловчи асбоб ва мосламалар киради.
Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, уларни инсон соғлигига таъсирини ўрганиш ҳамда бу таъсирни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим ва зарурдир. Бу масала эса меҳнат гигиенасининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Меҳнат гигиенаси – тиббиёт фанининг бир қисми бўлиб, иш шароитларининг инсон соғлигига ва иш қобилиятига таъсирини ўрганади, шунингдек, меҳнат шароитларини соғломлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни юксалтиришга уўналтирилган санитария-гигиена, олдини олиш ва даволаш тадбирларини ишлаб чиқади.
Меҳнат шароитлари меҳнат қилиш жараёнини, уаъни бажарилаётган ишларнинг жадаллигини иш давомида киши гавдасининг ҳолати, асабларнинг психологик зўриқиш даражаси, организмдаги баъзи органлар зўриқишини белгиловчи киши ҳаракатининг хусусияти ва атроф-муҳитнинг аҳволига қараб аниқланади.
Меҳнат шароитларини асосан тўрт гуруҳ омилларга ажратиш мумкин:
Биринчи гуруҳ омиллар – атроф-муҳитнинг санитария-гигиена ҳолати. Бунга ҳавоҳарорати, атроф-муҳитнинг тозалиги (тоза, чангланган, бошқа зарарли моддалар билан ифлосланган ва б.), ёруғлик ҳамда шовқин даражаси ва бошқалар киради.
Иккинчи гуруҳ омилларга – меҳнат воситалари: ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган машина-механизмлар, асбоб-ускуналар ва мосламалар киради.
Учинчи гуруҳ омилларга– ташкилий тадбирлар, уаъни иш ва дам олиш режимини тўғри ташкил этиш, меҳнат тақсимоти, меҳнат интизоми кабилар киради.
Тўртинчи гуруҳ – одамларнинг ўзаро муносабатлари, ишчининг иш жойи ва меҳнат натижаларига бўлган муносабатлари билан боғлиқ ижтимоий омилларни ўз ичига олади.
Меҳнатни тўғри ташкил этиш киши организмига ижобий таъсир этиб, унда енгиллик ва куч-қувватни оширади. Инсон физиологиясини ўрганиш эса нормал иш режимини ташкил қилишга, меҳнат қобилиятини оширишга ва турли ишларни бажараётганда ишчи қандай ҳолатда бўлиши зарурлигини аниқлашга ёрдам беради.
Маълумки, инсон учун кўриш, эшитиш, нафас олиш, сезиш ва асаб системалари муҳим аъзолар ҳисобланади. Инсон 20 дан 20000 Гс частотали тебранишгача бўлган товуш тўлқинларини эшита олади. Қулоқнинг сезиш қобилияти анча юқори бўлиб, 2000 Гс дан 4000 Гс гача диапозондаги товушларни нормал эшитади, бироқ 800 Гс дан паст ва 6000 Гс дан юқорироқ частотадасезиш қобилияти бирмунча пасаяди.
Одам нафас олганда ўпкага кираётган ҳаво таркибида кислород 21%, чиқараётганда 16% ни ташкил қилади. Наво таркибидаги зарарли моддалар (газлар, буғлар, чанг ва б.) инсон учун жуда зарарли бўлиб, ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради. Соф тоза ҳаво таркибида 77% азот, 21% кислород, 1% ис гази ва бошқа актив газлар, 1% инерт газлар (аргон, неон ва б.) мавжуд. Навотаркиби қанчалик кислороднинг манфий ионлари билан тўйинган бўлса, инсон организмини кислород билан таъминланиш даражаси шунчалик яхшиланади.
Лекин ишлаб чиқариш шароитида табиий соф тоза ҳаво деярли учрамайди. Чунки кўпгина технологик жараёнлар ҳар хил зарарли моддаларни ажралиб чиқиши билан кечади. Иш жойи хонасининг ҳавоси таркибидаги ушбу зарарли моддаларни меъёрлаштириш ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, янги замонавий техника воситаларидан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни комплекс механизатсиялаш, автоматлаштириш, герметиклаштириш орқали амалга оширилади.
Назорат саволлари:
1.Санитар-гигиеник омиллар деганда нимани тушунасиз?
2.Руҳсат этилган чегаравий меъёр нима?
3.Ишлаб чиқариш санитарияси нима?
4.Одам нафас олганда ҳаво таркибида неча фоиз кислород бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |